ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тиббиёт олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2016 й. ПҚ-2659-сон "Стоматология соҳасида тиббиёт кадрлари тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2016 й.

N ПҚ-2659



СТОМАТОЛОГИЯ СОҲАСИДА ТИББИЁТ КАДРЛАРИ

ТАЙЁРЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларни назарий тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда улар томонидан амалий кўникмаларни эгаллаши мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус филиалларини тугатиш ҳамда уларнинг негизида Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида тегишли равишда стоматология факультетларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016 йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда белгиланган тартибда:

Тошкент давлат стоматология институтининг филиалларини тугатиш ва уларнинг негизида Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида стоматология факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари комплекси амалга оширилишини;

тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институтининг филиалларида ўқиётган талабалар контингентини тегишли равишда Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали стоматология факультетларига ўтказилишини ҳамда улар таълим олаётган, давлат грантлари ёки тўлов-шартнома асосида ўқиш шакллари сақлаб қолинишини;

Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали стоматология факультетларини тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг ходимлари ҳисобидан малакали педагог ва бошқа кадрлар билан бутланишини;

тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг бинолари, иншоотлари, ускуналари, анжомлари, ўқув ва методик адабиётлари, ҳужжатлари, бошқа мулк ва активлари тегишли равишда Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалига ўтказилишини;

Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг 2016 йилги штат жадвали ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


3. Белгилансинки, Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус филиалларининг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича тегишли равишда ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

стоматология факультетларининг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириб боришни;

замонавий педагогик технологиялар асосида, ахборот ва мультимедия ускуналаридан фойдаланган ҳолда стоматология бўйича ўқув жараёнини самарали ташкил этишни;

стоматология, жағ-юз жарроҳлиги соҳаси ва бошқа тегишли йўналишларда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари билан биргаликда тугатилаётган Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг ишдан озод этилган ходимларини ишга жойлаштириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тасдиқланган ажратилган харажатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-2659-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тошкент давлат стоматология институтини

ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 22 июлдаги

ПҚ-2215-сонли қарорига киритиладиган

ўзгартиришлар


1. 1-банддаги:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 9 ва 10-бандлардан "ва унинг филиаллари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 1-иловада "Андижон филиали", "Бухоро филиали", "Самарқанд филиали" ва "Нукус филиали" блоклари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 539-модда











































Время: 0.1473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск