ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2016 й. ПФ-4856-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.11.2016 й.

N ПФ-4856



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларини давлат-ҳиссадорлик компанияларига айлантириш тўғрисида" 1995 йил 14 августдаги ПФ-1212-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармонининг 9-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон "Сифат" маркази, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз меъёрий ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 15 ноябрдаги

ПФ-4856-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сонли Фармони 2-бандидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ўзбек пахта ярмаркасини ҳар йили ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-217-сонли қарорида:


а) 2-иловадаги "Ф.Б. Омонов - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси бошқаруви раиси" сўзлари "А.С. Камалов - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:

"Ф.Б. Омонов - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси бошқаруви раиси" сўзлари "А.С. Камалов - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

" - "Ўзмарказимпэкс" ДАТК бошқаруви раиси", " - "Ўзинтеримпэкс" ДАТК бошқаруви раиси", " - "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАК бошқаруви раиси" ва "Ф.Ш. Заргаров - "Ўзташқитранс" ДАК бошқаруви раиси" сўзлари "Ж.Ж. Қодиров - "Ўзпахтаэкспорт" АЖ бош директори - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раисининг ўринбосари" ва "Я.С. Хидиров - "Ўзпахтасаноат" АЖ бош директори - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги "ташқи савдо компаниялари" сўзлари "ташқи савдо компаниялари ва "Ўзпахтаэкспорт" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорининг 2-иловасидаги 277 - 281-позициялар чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарори билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасида "Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари" бўлимидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 537-модда






































Время: 0.1303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск