Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.11.2016 й. 2836-сон билан рўйхатга олинган 05.10.2016 й. Молия вазирлигининг 78-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-34-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 3 ноябрда 2836-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

ва Марказий банки Бошқарувининг

2016 йил 5 октябрдаги

78, 2016-34 ва 341-В-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича

суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар

томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун

харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ва 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) харажатларини қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва ташкилотларнинг пенсия, нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) қўшимча дам олиш куни учун тўлов ва уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини (бундан буён матнда пенсия ва нафақалар деб юритилади) амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона ижтимоий тўлов, шунингдек фуқаролар суғурта бадалларининг солиқ тўловчилари, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган базаси, имтиёзлар, уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


2. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.



2-БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ТАҚСИМЛАШ


3. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш тўловчи томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда амалга оширилади.

Ягона ижтимоий тўлов ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақалар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-профилакторийларнинг таъминоти учун бирор-бир чегирмаларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.


4. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш учун маблағлар тўловчилар томонидан фермер хўжаликлари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек тўловчиларнинг бошқа тоифалари бўйича алоҳида Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) белгиланган тартибда Ягона ғазна ҳисобварағига (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) ўтказилади.


5. Иш куни давомида ЯҒҲга келиб тушган ва даромадлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилган ягона ижтимоий тўлов суммалари шу иш куни давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда автоматик тарзда қуйидаги тартибда ажратма қилинади:

Пенсия жамғармасига;

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига;

касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига.


6. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.

7. Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда фойдаланилади:

келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 70 фоизи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари тасарруфида қолади ва касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари томонидан тасдиқланган бюджетларга мувофиқ сарфланади;

келиб тушган маблағлар умумий миқдорининг 30 фоизи Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, маблағларни кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади.


8. Ташкилотларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун қисман ундириладиган маблағлар хизмат кўрсатувчи банклар томонидан касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг иккиламчи депозит ҳисобварақларига кирим қилинади, келиб тушган маблағлар кейинчалик мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар куни ягона ижтимоий тўлов бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.



3-БОБ. ҚОНУНГА МУВОФИҚ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ БЎЙИЧА

СУММАЛАРНИ ТЎЛАШ


10. Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатларни қоплаш Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари Қонуннинг 12-моддаси "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар тўғрисидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ташкилотларнинг шахсий карточкаларига ҳисоблаш киритади.


11. Ташкилотлар ҳар йили 1 февралга қадар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплайди.

Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ аниқланадиган қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади.

Ташкилотлар ҳисобот ойининг 1 февралидан кечикмаган ҳолда, улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни тақдим этади.


12. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ойда пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск