Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2003 й. 469-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 октябрдаги

469-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган

стационар электр станцияларида электр

энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартибини белгилайди.

2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

"Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради. Комиссиянинг ишчи органи ҳужжатларни қабул қилади, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисида Комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.

3. Юридик шахслар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин. Уларга стационар электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар - ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган иссиқлик электр станциялари, иссиқлик-электр марказлари, гидроэлектр станциялар, шунингдек энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланувчи бошқа электр станциялари тегишлидир.

4. Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга лицензия лицензия талабгорининг аризасида кўрсатилган муддатга, бироқ камида 5 йил муддатга берилади.

5. Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

лицензиат томонидан қонун ҳужжатларига, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларига; электр энергияси, иссиқлик энергияси ва газни ҳисобга олиш қоидаларига, шунингдек энергетика соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиниши;

энергетика тармоғида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган тегишли малакали зарур миқдордаги мутахассислар мавжудлиги;

электр энергияси ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналарнинг давлат стандартлари талаблари ва техник шартларга мувофиқлиги;

станциянинг тизим оператори топшириғига мувофиқ электр юкламасини кўтаришга тайёрлиги ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш сифати ва режими бўйича талабларни бажариши;

фуқароларнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини таъминлайдиган асбоб-ускуналардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек мол-мулкнинг саланиши.


7. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 6-бандида санаб ўтилганлар сирасига кирувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланаётган фаолият тури амалга ошириладиган муддат;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг электр энергияси ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базаси ва технологик жараёнлари табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясининг ўрнатилган технология агрегатларининг ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи технология асбоб-ускуналари ҳолатининг амалдаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (электр энергияси ишлаб чиқаришда нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилган тақдирда);

е) Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг техника хавфсизлигига доир қонун ҳужжатлари ва ишлаб чиқаришнинг потенциал хавфли участкаларидан фойдаланиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ж) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ёнғин назорати органларининг электр энергияси ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базаси, технология асбоб-ускуналари ва жараёнининг ҳамда ходимлар тайёргарлик даражасининг ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

з) лабораториялар аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган асбоб-ускуналарга мувофиқлик сертификати;

и) фаолиятнинг лицензияланадиган тури сифатли ва хавфсиз амалга оширилишини таъминлайдиган тегишли малакага эга бўлган мутахассислар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.


9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.


11. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Ишчи орган томонидан лицензия берилиши ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


13. Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинадиган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ ўн беш кун мобайнида эксперт хулосаси тайёрлайди ва тасдиқлаш учун қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан биргаликда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни Комиссияга киритади.

Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Зарур ҳолларда Комиссиянинг қарорига кўра ишчи орган лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши имкониятини жойнинг ўзига бориб ўрганишга ҳақлидир.


14. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


15. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.


16. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин берилади.

Давлат божи суммаси давлат бюджетига ўтказилади.


18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида "Ўздавэнергоназорат" агентлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида эксперт хулосаси тайёрлайди ва тасдиқлаш учун қарорнинг тегишли протоколи билан биргаликда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни Комиссияга киритади. Комиссия ишчи органнинг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорларининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;

лицензиатга аниқланган лицензия талаблари ва шартлари бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқиш учун Комиссияга таклиф киритади.

Назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда ўз ваколатлари доирасида ишчи органга аниқланган лицензия талаблари ва шартлари бузилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилишлари зарур.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.

Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


31. Ишчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.


32. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номини, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни (рўйхатдан ўтказилган сана, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана ва унинг тартиб рақами), почта манзили, телефонлар ва факс рақамларини, электрон почта манзилини ўз ичига олувчи лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;

б) лицензиат томонидан бажариладиган ишлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган тури;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

г) лицензияларнинг амал қилиш муддати;

д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

е) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

ж) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси.


33. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IХ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ УЧУН

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


36. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


37. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА



Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган

стационар электр станцияларида электр энергияси

ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

1. Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ишчи органга (Ўздавэнергоназорат) ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра































2-босқич

Ишчи орган (Ўздавэнергоназорат)

1. Ишчи органнинг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳасини Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгорлари томонидан бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда эксперт хулосаси тайёрлайди.

1) Регламентда белгиланган ҳужжатлар қабул қилиш куни;

2) ҳужжатлар олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;






























3-босқич



Комиссия

1. Ишчи органнинг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

- 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;


(қайта кўриб чиқишда - Комиссия қарори протоколи тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида)
































4-босқич


Ишчи орган

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан бир пайтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун муддатда









































Лицензиат

1. Ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































5-босқич

















Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларнинг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда
































6-босқич

Ишчи орган

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиялар имзолангандан кейин уларни лицензиатга беради.

- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 1 кун муддатда

























7-босқич



Комиссия раиси



Ишчи орган томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.


- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда

































































Время: 0.1571
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск