Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2003 й. 470-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2003 й.

N 470



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мамлакатимиз тарихи ва иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги юксак ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 60 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 60 йиллигини кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва илмий жамоатчиликнинг таклифлари маъқуллансин.

Юбилей санасига бағишланган тантанали мажлис 2003 йил декабрь ойининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказилсин.


2. Юбилей тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида юбилейга бағишланган тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ҳамда дастурни амалга оширишда Фанлар академиясининг Ватанимиз тараққиётига қўшган улкан тарихий ҳиссасини ифода этадиган, унинг фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қиладиган қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратсин:

мамлакатимизда Фанлар академиясининг вужудга келиши тарихига халқимизнинг юксак илмий-ижодий тафаккури, буюк аждодларимизнинг ақл-заковати, она заминимизда қадимдан мавжуд бўлган Маъмун академияси, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийси каби илм-фан марказларида яратилган бой илмий мерос ва маданий анъаналарнинг мантиқий ҳосиласи, миллий тарихимизнинг табиий маҳсули сифатида баҳо бериш;

Фанлар академиясининг миллий ва умумбашарий илм-фан хазинасига қўшган муносиб ҳиссасининг нафақат юртимизда, шу билан бирга, халқаро миқёсда тан олинганини аниқ мисолларда кўрсатиш ва тарғиб-ташвиқ қилиш;

халқимизнинг ноёб истеъдоди ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш ва юксалтиришда, ўлкамизнинг табиий бойликларини ўзлаштириш, улардан эл-юрт манфаати йўлида фойдаланиш борасида Фанлар академиясининг самарали фаолият кўрсатиб келаётганини кенг ёритиш;

шу даргоҳда изланиш ва тадқиқотлар олиб бориб, ўз илмий мактабларига асос солган буюк олимларимиз замонавий илм-фаннинг геология, жумладан, нефть, газ, олтин, рангли ва қимматбаҳо металлар конларини аниқлаш, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш технологияларини яратиш, математика, ядро ва қаттиқ жисмлар физикаси, астрономия, микробиология, ўсимликлар кимёси, сейсмология, фалсафа ва бошқа ижтимоий фанлар каби етакчи соҳаларни, буюк ва кўҳна тарихимиз саҳифаларини, Шарқнинг бебаҳо мероси жам бўлган ноёб қўлёзмаларни чуқур ўрганиш, она тилимизнинг ривожланиш қонуниятлари ва имкониятларини тадқиқ этиш, жаҳон илмий жамоатчилиги эътироф этган кўплаб кашфиёт ва янгиликлар яратиб, Ўзбекистонимизни бутун дунёга тараннум этиш йўлида фидокорона хизмат қилганини ҳар томонлама акс эттириш;

мамлакатимиз истиқболини белгилаб берадиган замонавий таълим-тарбия тизимининг шаклланиши Фанлар академияси ва унинг илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан узвий боғлиқ эканини очиб бериш.

Шу билан бирга, бугунги кунда Фанлар академиясининг институт ва лабораторияларида олимлар жамоалари томонидан яратилган муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган юксак илмий салоҳият, халқ хўжалигини ривожлантиришга катта туртки берадиган айрим тадқиқот ишларининг натижалари эътибордан четда қолиб келаётганини, ишлаб чиқариш корхоналари билан етарли даражада алоқа ўрнатилмагани сабабли бу изланиш ва ихтироларни рўёбга чиқариш учун тегишли имконият туғдирилмаётганини, моддий ва ижтимоий кўмак берилмаётганини холисона тан олиш ва бундай нуқсонларни бартараф этиш зарурлигини ҳам таъкидлаш лозим.


4. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А. Азизхўжаев), Умумиқтисодиёт комплекси (Р. Азимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (С. Ғуломов) Фанлар академияси (Б. Йўлдошев) билан биргаликда бир ой муддат ичида Фанлар академияси қошида юксак технологияларни яратиш ва ривожлантириш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича махсус жамғарма ва унинг Ҳомийлар кенгашини тузиш ҳамда низомини тасдиқлаш вазифаси топширилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур жамғарманинг асосий фаолияти Ўзбекистоннинг илмий ва ишлаб чиқариш имкониятларини кучайтиришга хизмат қиладиган замонавий, илғор технологияларни ишлаб чиқиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланган ҳолда мавжуд маҳаллий ресурслар асосида жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ва илмий ишланмалар яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.


5. Иқтисодиёт вазирлиги (Р. Азимов), Молия вазирлиги (М. Нурмуродов), Давлат мулки қўмитаси (М. Асқаров), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (А. Тўхтаев) ва Фанлар академияси иштирокида Академиянинг моддий базасини ўрганиб чиқиш ва уни ривожлантириш мақсадида махсус комиссия тузилсин.

Комиссия:

икки ой муддатда Фанлар академиясининг асосий фондлари ва бошқа мол-мулкини инвентаризациядан ўтказсин, сотиладиган ва ҳисобдан чиқариладиган мол-мулкнинг рўйхатини аниқласин;

мол-мулкни сотиш ва ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ ишларни ўрнатилган тартибда амалга оширсин. Сотишдан тушадиган маблағлар тўлалигича Фанлар академияси моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилсин;

Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни тартибга солиш ва ривожлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, илмий фаолият эҳтиёжлари учун тегишли лаборатория жиҳозлари ва ускуналарини сотиб олиш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ҳамда миллий бойлигимиз ҳисобланган илмий-маданий объектлар, ноёб иншоотлар ва қурилмаларни сақлаш ҳамда асраб-авайлаш бўйича таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига Фанлар академияси Ботаника боғининг бугунги ҳолатини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва уни янада ривожлантириш учун алоҳида комиссия тузиш топширилсин.

Молия вазирлиги комиссия тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида ана шу мақсад учун 2004 йилда зарур маблағ ажратишни назарда тутсин.


7. Мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият, бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этилаётган, халқаро майдонда Ватанимизнинг обрў-эътибори юксалиб, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олаётган ҳозирги даврда Академиянинг илм-фан тараққиётининг илмий-назарий фундаментал асосларини яратиш борасидаги роли ва ҳиссасини кучайтириш мақсадида Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва муассасалар, кенг жамоатчилик ва мутахассислар иштирокида алоҳида дастур ишлаб чиқсин ҳамда уни Академиянинг истиқболли ва йиллик илмий-тадқиқот ишлари режалари билан биргаликда кўриб чиққан ҳолда амалда жорий этиш тадбирларини белгиласин.


8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон илм-фани эришаётган янги ютуқлар ва ишланмалар кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда мазкур кўргазмаларни Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда мунтазам намойиш этиб бориш вазифаси юклатилсин.

9. “Ўзбеккино” компанияси (М. Муҳаммад Дўст) бир ой муддатда Фанлар академиясининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳамда мустақиллик йилларида фаннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ҳужжатли фильмни яратиш борасидаги ишларни якунласин ва юбилей тадбирлари доирасида унинг тақдимотини ўтказсин.


10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (М. Ҳазратқулов), “Ўзтелерадио” компанияси (А. Кўчимов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фанлар академиясининг 60 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


11. Юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 50 млн сўм ажратилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Абдувоҳитов ва Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 октябрдаги

470-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

60 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Йўлдошев Б.С.

-

Фанлар академияси президенти, раис ўринбосари


Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодиёт вазири


Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси


Шоабдураҳмонов Р.М.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Эгамбердиев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари


Ғуломов С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Қурбонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Назиров Ф.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Нурмуродов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Кўчимов А.К.

-

“Ўзтелерадио” компанияси раиси


М.Муҳаммад Дўст

-

“Ўзбеккино” компанияси раиси


Тўхтаев А.Р.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


Ҳабибуллаев П.Қ.

-

Фан ва технологиялар маркази директори


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Долимов Т.Н.

-

Ўзбекистон Миллий университети ректори


Алимова Д.А.

-

ФА Тарих институти директори


Ешчанов Т.Б.

-

ФА Қорақалпоғистон бўлими раиси


Мирзаев Т.М.

-

ФА вице-президенти вазифасини бажарувчи


Орипова Т.Ў.

-

ФА Иммунология институти директори, ФА президенти ҳузуридаги директорлар кенгаши раиси


Ртвеладзе Э.В.

-

Академик, Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири


Сафаров К.

-

ФА Хоразм бўлими раиси вазифасини бажарувчи


Ширинов Т.Ш.

-

ФА Самарқанд бўлими раиси

































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск