ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2003 й. 471-сон "Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосасини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2003 й.

N 471


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ВА ТОШКЕНТ

ШАҲРИДА ЧИРЧИҚ ДАРЁСИНИНГ СУВНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАСИ ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ

ПОЛОСАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон ва "Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарорларига мувофиқ, Чирчиқ дарёси сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида умумий майдони 1-иловага* мувофиқ туманлар бўйича тегишлича 9160,6 га ва 1440,6 га бўлган Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи полосаси тасдиқлансин.


2. Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосасининг 2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларга бириктирилган ерларига қўриқланадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.

3. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

Тошкент вилояти ҳокимининг 2001 йил 10 декабрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ экологик хавфли объектларни 2007 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан ва қирғоқбўйи полосасидан белгиланган тартибда ташқарига чиқаришга оид 3-иловага биноан чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар, Тошкент шаҳри бўйича эса Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2002 йил 12 апрелдаги 02-229-сон хати билан келишилган 4-иловага мувофиқ Чирчиқ дарёси ҳавзасини экологик соғломлаштириш чора-тадбирларини тасдиқласинлар ва амалга оширсинлар;

ўрмон плантанциялари барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зонасига ер ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонасида ва қирғоқбўйи полосасида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилади.






































Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск