ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2003 й. 473-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2003 й.

N 473


УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИГА ИЗЧИЛ

ЎТИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА,


Вазирлар Маҳкамаси янги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга тушириш бўйича йўл қўйилган қолоқлик ва ўрта умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўрни етарлича мувозанатли қисқартирилмаганлиги муносабати билан айрим туманларда 9-синфларнинг битирувчилари ўқишни касб-ҳунар коллежларида ёки умумтаълим мактабларининг 10-синфларида давом эттириш имкониятига эга эмаслиги ҳоллари мавжудлигини қайд этади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил, босқичма-босқич амалга ошириш, 9-синфларнинг битирувчилари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқроқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


3. Мазкур қарор билан белгиланган 9-синфларни битирувчиларни қамраб олиш параметрлари сўзсиз бажарилиши, 10-синфларга ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига қабул қилишни таъминлаш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ўз вақтида ишга тушириш учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, халқ таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқларига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:

9-синфлар битирувчиларини қамраб олишнинг мазкур қарор билан тасдиқланган истиқболли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;

умумтаълим мактабларининг вақтинча фаолият кўрсатаётган 10-11-синфлари фаолияти устидан назорат қилсинлар.

9-синфнинг битирувчиси бирор шаҳар ёки туманда ўқишни бундан кейин давом эттира олмаслигининг ҳар бир ҳолати маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дарҳол қарор қабул қилинишини талаб этувчи ташвишли ҳол сифатида қаралсин.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 9-синфларни битирувчилар кейинчалик умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда ҳар йили 1 октябрга, янги ўқув йили бошланиши якунлари бўйича, ишларнинг жойлардаги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин. Мазкур талабнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:

2003/2004 ўқув йили охиригача 11-синфлар учун янги ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини тугалласин ҳамда уларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тасдиқланган умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирсин;

10-11-синфларда ўқитишнинг янги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ бўлган 11-синфлар ўқувчилари учун дарсликлар яратилиши ва нашр этилишини 2004 йил 1 августгача тугалласин.


5. Белгилансинки, умумтаълим мактабларининг 11-синфини битирувчилар олий ўқув юртларига ўқишга киришда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари билан тенг ҳуқуқларга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 11-синфларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини битирувчиларга нисбатан уларнинг тайёрланиши ва ўқиш учун республиканинг олий таълим муассасаларига қабул қилиниши масаласида ягона ёндашувга риоя этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

ҳар йили 11-синфлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказсин;

амалдаги давлат таълим стандартларини такомиллаштириш ва республикада мажбурий таълим сифатини оширишни танқидий ўрганиб чиқсин ва белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга 3 ва 4-иловаларда белгиланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишига инвестицияларнинг йиллик ҳажми кўрсатиб ўтилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга тушириш бўйича белгиланган топшириқ сўзсиз бажарилиши назарда тутилган ҳолда республиканинг йиллик инвестиция дастурларини тузишда аниқлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

йиллик инвестиция дастурини ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишининг аниқ йўналтирилган рўйхатларини тузишда кўрсатиб ўтилган ўқув юртларини биринчи навбатда қишлоқ аҳоли яшаш жойларида қуришни назарда тутсинлар;

зарурат бўлганда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишининг аниқ йўналтирилган дастурига уларнинг ўқувчилар билан тўлдирилишини ҳамда умумий ўрта таълимнинг 9-синфлари битирувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими бўйича уч йиллик ўқиш билан қамраб олинишини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 14 августдаги 338-сон қарорининг 1, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 104-модда.



























































Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск