ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2003 й. 475-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2003 й.

N 475


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорига мувофиқ ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 9-синфлари битирувчиларини 10-синфларга, касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга ва олий ўқув юртларига қабул қилишни пухта мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг шахсий таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига қўшимча равишда қуйидаги функциялар юклансин:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган 9-синфларни битирувчиларни кейинчалик академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг 10-синфларида ўқитиш билан қамраб олишнинг истиқболли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

9-синфларни битирувчиларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг кейинги шакллари билан тўлиқ қамраб олинишини ҳар йили тизимли назорат қилиш;

умумтаълим мактабларининг вақтинча ишлаб турган ўнинчи-ўн биринчи синфлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

9-синфларни битирувчиларнинг қамраб олиниши мониторингини амалга ошириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ишларнинг аҳволини умумлаштириш ва ҳар йили 1 октябргача, янги ўқув йили бошланиши якунларига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот материаллари тайёрлаш.


3. Белгилансинки, Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан қарорлари олий, ўрта умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар учун мажбурий ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорининг 2-банди (Комиссия таркибига оид қисми) ва қарорга 2-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "2003/2004 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2003 йил 14 июндаги 269-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов




























Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск