ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2001-2004 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2003 й. 535-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.2003 й.

N 535-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда):

1) 30-моддасининг бешинчи қисмидаги "ишлаб чиқариш ва рўзғор чиқиндиларининг" ҳамда 41-моддаси иккинчи қисмидаги "ишлаб чиқариш ва рўзғор чиқиндилари" деган сўзлар "чиқиндиларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 34-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"34-модда. Табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф-муҳитни

ифлослантирганлик учун тўловлар


Табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек атроф-муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорлари, шу жумладан, ижара тўловининг миқдори табиий ресурсларнинг қай даражада кенг тарқалганлиги, сифати, уларни қайта тиклаш имкониятлари, улардан фойдаланишнинг қай даражада қулайлиги, комплекслилиги, самарадорлиги, уларнинг жойлашган ери, чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда бошқа жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек тегишли лимитлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади ва тасдиқланади.

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар табиатдан фойдаланувчи корхоналар маҳсулотларининг (бажарган ишларининг, кўрсатган хизматларининг) таннархига қўшилади.

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун, шунингдек табиатдан лимитда (нормативда) белгиланганидан ташқари ва ўзгача тарзда нооқилона махсус фойдаланганлик учун компенсация тўловлари юридик шахснинг даромадидан (фойдасидан) ундирилади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик, уларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўлов Давлат бюджетига тушади.

Атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик ҳамда чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг суммалари табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига тушади.

Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловларни ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини тўлаганлик юридик ва жисмоний шахсларни экология тадбирларини бажаришдан ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди";

3) 37-моддасининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

4) 47-моддасининг:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловни, шунингдек атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун компенсация тўловлари тўлашдан бош тортганликда";

ўнинчи хатбошисидаги "ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини" деган сўзлар "чиқиндиларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 50-моддасининг биринчи қисмидаги "ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол чиқиндиларини" деган сўзлар "чиқиндиларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ордени тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 257-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда):

1) 2-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"I даражали орден юқори даражали ҳисобланади. Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали, орадан камида уч йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади";

2) 4-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг қирқ карраси миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар";

3) 5-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг йигирма беш карраси миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

II даражали ёки II ва I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Мустақиллик" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 5-моддасидаги "эллик карраси миқдорида" деган сўзлар "етмиш беш карраси миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Амир Темур" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 63-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 3-моддасидаги "эллик карраси миқдорида" деган сўзлар "етмиш карраси миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


V. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Жалолиддин Мангуберди" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 202-модда) 5-моддасидаги "эллик баравари миқдорида" деган сўзлар "олтмиш беш карраси миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Буюк хизматлари учун" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 119-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 3-моддасидаги "қирқ карраси миқдорида" деган сўзлар "олтмиш карраси миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Эл-юрт ҳурмати" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда) 3-моддасидаги "қирқ карраси миқдорида" деган сўзлар "эллик карраси миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда) 11-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11-модда. Ўзбекистон Республикаси орденлари қуйидагилардан иборат:

"Мустақиллик" ордени;

"Амир Темур" ордени;

"Жалолиддин Мангуберди" ордени;

"Буюк хизматлари учун" ордени;

"Эл-юрт ҳурмати" ордени;

"Фидокорона хизматлари учун" ордени;

"Меҳнат шуҳрати" ордени;

I ва II даражали "Соғлом авлод учун" ордени;

I ва II даражали "Шон-шараф" ордени;

"Дўстлик" ордени".


IX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 110-модда):

1) 7, 8 ва 9-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак.


8-модда. Фуқаролар йиғини


Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалаш ва унинг номидан тегишли ҳудудда амал қиладиган қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Фуқаролар йиғинида шаҳарча, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшаётган, вояга етган шахслар қатнашадилар.

Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардан иборат:

фуқаролар йиғини кенгаши;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;

фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси;

туман марказидан олисда жойлашган ва бориш қийин бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тузиладиган маъмурий комиссия (бундан буён матнда маъмурий комиссия деб юритилади).

Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси ва маъмурий комиссияни сайлаш фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

Комиссия таркибига кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.


9-модда. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом


Фуқаролар йиғини ўзи тасдиқлаган низом асосида фаолият юритади. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

фуқаролар йиғинининг номи;

фуқаролар йиғинининг ҳудуди;

фуқаролар йиғини ва унинг органлари ваколатлари;

фуқаролар йиғинини чақириш тартиби;

фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби;

фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш тартиби;

фуқаролар йиғини комиссияларини тузиш тартиби;

фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ва раис маслаҳатчиларининг ваколатлари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятининг молиявий асоси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби.

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";

2) 10-моддасининг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"уй-жой мулкдорларининг ширкатларига мажбурий тўловларни йиғиш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш юзасидан тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уй-жойлар ва ҳовлиларни намунали сақлаш юзасидан ихтиёрий ишларни ташкил этишда кўмаклашади";

йигирма учинчи хатбошиси йигирма тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

3) 12-моддасининг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи-ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссияси тузади;

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг раҳбарини тайинлайди ва тузилмага аъзолар қабул қилади;

фуқаролар йиғинининг ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий ва оммавий-спорт ишларини олиб борувчи педагог-тарбиячисини тайинлайди";

йигирма саккизинчи ва йигирма тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўттиз биринчи ва ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4) 13-моддасининг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ички ишлар органларининг профилактика бўйича тегишли инспектори билан биргаликда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

яраштирув комиссиясида раислик қилади";

ўн иккинчи-ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5) 17-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгашлари тузилади";

6) 18-моддаси:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар, даҳалардан фуқароларнинг намояндалари вакил қилинадилар. Вакиллик нормасини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича тегишли туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгаши белгилайди";

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фуқаролар йиғинида шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир";

7) 20-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари, агар фуқаролар йиғинида ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпроғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланадилар. Агар тақдим этилган шахслар зарур миқдорда овоз ололмасалар, кўриб чиқиш учун бошқа шахслар тақдим этилади";

8) русча матнининг 10-моддаси иккинчи қисмининг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги, 12-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги, 18-моддасининг биринчи қисмидаги, 24-моддасининг биринчи қисмидаги "Советы", "Совета", "Советов", "Советами" деган сўзлар тегишинча "Кенгаши", "Кенгаша", "Кенгашей", "Кенгашами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда);

1) 154-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш - етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

2) қуйидаги мазмундаги 154-1-модда билан тўлдирилсин:


"154-1-модда. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция,

ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига

хизматга кириш, ёлланиш


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

3) 225-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"225-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш


Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олиниш ёхуд хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлаши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўз баданига шикаст етказиш;

б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилган бўлса - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига сафарбарлик бўйича чақирувдан бўйин товлаши - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

4) 235-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"235-модда. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки

қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш


Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга, жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирор-бир ахборот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муассасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш - уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёки шундай зўрликни қўллаш таҳдиди билан;

б) миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган ҳар қандай сабаб бўйича;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан;

г) такроран;

д) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан содир этилган бўлса - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса - муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда):

1) 88-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса - фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) 237-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"237-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш


Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан бўйин товлаш - энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

3) 239-моддаси чиқариб ташлансин;

4) 245-моддасининг биринчи қисмидаги "239" рақами чиқариб ташлансин;

5) 261-моддаси иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "етти бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда):

1) 14-моддасидаги "ёки таъсис шартномаси ва устав ёхуд фақат таъсис шартномаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 15-моддасининг тўртинчи қисмидаги "аудитор" деган сўз чиқариб ташлансин;

3) 16-моддасининг матнидаги "йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади" деган сўзлар "йиғилишининг қарорига, ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда эса, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинган акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига ёки жамият кузатув кенгашининг бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 20-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эллик минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори эса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

5) 21-моддасининг:

тўртинчи қисмидаги "уставда кўзда тутилган бўлса" деган сўзлар "бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқи жамиятнинг уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг кузатув кенгашига берилган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида қайд этилади. Бунда эълон қилинган муайян тоифа ва турдаги акцияларнинг миқдори жойлаштирилган ана шу тоифа ва турлардаги акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак";

6) 33-моддасининг еттинчи қисмидаги "аудитор" деган сўз чиқариб ташлансин;

7) 46-моддасининг:

иккинчи қисмидаги "(аудитор)" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "баҳоловчи (аудитор)ни" деган сўзлар "баҳоловчини" деган сўз билан алмаштирилсин;

8) 64-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисидаги масалалар, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш масалалари ҳал этилади, шунингдек ушбу Қонун 65-моддасининг биринчи қисми ўн учинчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар қараб чиқилади";

9) 65-моддасининг:

биринчи қисми:

ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш";

ўн учинчи хатбошисидаги "жамиятнинг йиллик ҳисоботларини" деган сўзлар "жамиятнинг йиллик бизнес-режасини, йиллик ҳисоботларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошисидаги "94" рақами "93" рақами билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошисидаги "89" рақами "90" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал этиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидагилар бундан мустасно:

ушбу Қонуннинг 16 ва 21-моддаларига мувофиқ жамият уставига унинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

ушбу Қонуннинг 86-моддаси ўн биринчи қисмига мувофиқ жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги масалани ҳал этиш;

ушбу Қонуннинг 82-моддаси биринчи қисми ўн биринчи хатбошисига мувофиқ йиллик бизнес-режани тасдиқлаш";

10) 66-моддасининг олтинчи қисмидаги "биринчи-учинчи, бешинчи" деган сўзлар "иккинчи-тўртинчи, олтинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 69-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият молия-хўжалик фаолиятини йиллик текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради";

12) 70-моддасининг:

биринчи ва учинчи қисмлари "тафтиш комиссиясига" деган сўзлардан кейин "(тафтишчилигига)"деган сўз билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси, бешинчи ва олтинчи қисмлари "тафтиш комиссиясига" деган сўзлардан кейин "(тафтишчилигига)" деган сўз билан тўлдирилсин;

13) 72-моддасининг:

биринчи қисмидаги "аудитори" деган сўз чиқариб ташлансин;

иккинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларидаги "жамият аудиторининг", "жамият аудитори" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

14) 77-моддасининг бешинчи қисми "тафтиш комиссияси аъзосини" деган сўзлардан кейин "(тафтишчисини)" деган сўз билан тўлдирилсин;

15) 82-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"82-модда. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари


Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, ушбу Қонун 72-моддасинниг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш;

ушбу Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш;

агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига тегишли ҳуқуқ берилган бўлса, эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш ёки жамият томонидан қўшимча акциялар жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтириш;

жамият уставида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш;

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш;

агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига тегишли ҳуқуқ берилган бўлса, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш;

агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган бўлса ёки бу масалани ҳал этиш акциядорларнинг умумий йиғилишида кузатув кенгашига топширилган бўлса, шундай бизнес-режани тасдиқлаш;

жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

агар жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса, ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;

акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

ушбу Қонуннинг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш;

агар битимлар тузишдан манфаатдорлик бўладиган бўлса, ушбу Қонуннинг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;

ушбу Қонун ва жамият уставига мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас";

16) 83-моддаси:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонун ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас";

тўртинчи-саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

17) 85-моддасининг биринчи қисмидаги "комиссияси ёки аудиторнинг" деган сўзлар "комиссиясининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

18) 86-моддаси:

тўртинчи қисмидаги "акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг мутлақ ваколатларига" деган сўзлар "акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки кузатув кенгашининг ваколатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи-тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият ижроия органларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади. Жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига биноан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органини (директорини), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органининг (директорининг), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, жамият устави томонидан ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Жамият номидан шартномани кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директори) билан, коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан берадиган ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органига (директорига), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларига тўланадиган меҳнат ҳақи ва бошқа ҳақлар миқдори, шунингдек бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи хизматларига ҳақ тўлаш шартлари жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, шартномада белгиланиши керак";

ўн биринчи қисмидаги "раҳбари" деган сўз "аъзолари" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Кузатув кенгаши жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани, агар шартнома тузишда улар жамият уставини қўпол тарзда бузишга йўл қўйган бўлса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият ижроия органининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ижроия органининг ваколатларини бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчига ўтказиш тўғрисидаги масала ўша умумий йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёки ижроия органи раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни ҳам тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Агар жамиятнинг ижроия органини тузиш акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлса, ижроия органининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган кузатув кенгаши ижроия органи раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек ижроия органи тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради";

19) 87-моддасининг иккинчи қисмидаги "аудиторга" деган сўз чиқариб ташлансин;

20) 92-моддасининг тўртинчи хатбошисидаги "ва аудитор" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

21) 95-моддасининг биринчи қисмидаги "муассисларнинг ёки ваколатли органнинг" деган сўзлар "акциядорлар умумий йиғилишининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 105-моддасининг тўртинчи қисмидаги "аудиторни" деган сўз "аудиторлик ташкилотини" деган сўз билан алмаштирилсин;

23) 110-моддасининг еттинчи қисмидаги "кузатув кенгашининг" деган сўзлар "жамият кузатув кенгашининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 111-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"111-модда. Аудиторлик ташкилоти


Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.

Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади";

25) 112-моддасининг номи ва биринчи хатбошисидаги "ёки аудиторнинг", "ёки аудитор" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

26) 114-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "аудиторлар" деган сўз "аудиторлик ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27) 117-моддасидаги "аудиторлар" деган сўз чиқариб ташлансин.


XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 52-модда) 25-моддасининг номи, биринчи ва иккинчи қисмларидаги "тўловлар" деган сўз "компенсация тўловлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда):

1) 14-моддасининг:

биринчи қисмидаги "суд" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо мазкур унвонни берган орган томонидан ижро этилади";

2) 46-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Манзил-колониялар қуйидагиларга бўлинади:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колониялар;

умумий, қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил-колониялар";

3) 53-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун биринчи марта олти йилгача ва олти йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин";

4) 75-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

умумий тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваридан;

махсус тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваридан;

турмаларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваридан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч ярим бараваридан";

5) 76-моддасининг учинчи қисмидаги "114, 130 ва 134-моддаларида" деган сўзлар "114 ва 130-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 77-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади, бундай сўзлашувлар муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади";

иккинчи қисмидаги "алоҳида ҳолларда" деган сўзлар "маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин";

7) 78-моддаси:

қуйидаги мазмунда тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳукм қилинган ҳомиладор аёлларнинг ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёлларнинг, шунингдек врач хулосасига кўра даволаниш ва кучли таомга муҳтож деб эътироф этилган беморларнинг, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронларининг тиббий хулосада белгиланадиган миқдорда ва хилларда қўшимча посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олишига рухсат этилади";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

8) қуйидаги мазмундаги 79-1-модда билан тўлдирилсин:


"79-1-модда. Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг сайр қилиши


Жазони умумий, қаттиқ тартибли колониялар, тарбия колониялари қабул бўлинмаларининг камераларида, шунингдек махсус тартибли колонияларнинг камераларида ўтаётган озодликдан маҳрум этилган маҳкумлар, агар улар очиқ ҳавода ишлаётган бўлмаса, ҳар куни муддати икки соатлик сайр қилиш ҳуқуқига эга.

Сайр қилишнинг муддати жазони ижро этиш колонияларининг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг интизомий бўлинмаларида сақланаётган маҳкумлар учун ушбу Кодекснинг 109 ва 127-моддалари билан, жазони турмаларда ўтаётган маҳкумлар учун эса 123-моддаси билан белгиланади.

Маҳкумларнинг сайр қилиши махсус жиҳозланган сайр қилиш ҳовлиларида кундузги вақтда ўтказилади. Сайр қилиш, маҳкум жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини бузган тақдирда, муддатидан илгари тугатилиши мумкин";

9) 83-моддаси чиқариб ташлансин;

10) 85-моддасининг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

11) 100-моддаси:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"100-модда. Маҳкумларнинг умумий ўрта таълими


Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта таълими ташкил этилади. Муассаса маъмурияти маҳкумларга улар таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратади ҳамда зарур кўмак кўрсатади";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳкумларнинг умумий ўрта таълимини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";

12) 101-моддасининг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"101-модда. Маҳкумларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва касб тайёргарлиги";

биринчи ва иккинчи қисмларидаги "ҳунар таълими" деган сўзлар "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 102-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

14) 104-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Енгиллаштирилган сақлаш шароитларига интизомий жазоси йўқ маҳкумлар:

қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида олти ойини ўтаганидан кейин;

содир этилган оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида чорак қисмини ўтаганидан кейин;

содир этилган ўта оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаганидан кейин ўтказилади";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

15) 109-моддасининг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳибсхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жўнатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чекиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Маҳкумлар ҳар куни муддати бир ярим соатлик сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача пул сарфлаш;

ҳар куни муддати икки соатлик сайрдан фойдаланиш";

16) 112-моддасининг иккинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

17) 113-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Манзил-колонияларга ижобий тавсифга эга ва:

қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида бешдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар;

оғир жиноят, шунингдек қасддан жиноят содир этганлик учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар, агар шахс муқаддам қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса;

муқаддам жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган ёки жазо суд томонидан енгилроғи билан алмаштирилган шахс ўта оғир жиноят, шунингдек жазо муддатининг ўталмаган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади";

18) 114-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар чекланмаган миқдорда учрашув олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади. Учрашув маҳкумнинг илтимосига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида ўтказилиши мумкин";

19) 117-моддасининг:

иккинчи қисмидаги "қирқ фоизигача" деган сўзлар "икки бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

олти марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга";

20) 119-моддасининг:

иккинчи қисмидаги "қирқ фоизигача" деган сўзлар "бир ярим бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар йил мобайнида:

уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга";

21) 121-моддасининг:

биринчи қисми "камераларда" деган сўздан кейин "ёки умумий яшаш биноларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги "миқдорининг қирқ фоизигача бўлган суммага" деган сўзлар "миқдори суммасигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;

уч марта телефон орқали сўзлашув;

учта посилка ёки йўқлов;

учта бандерол олиш ҳуқуқига эга";

22) 123-моддасининг:

иккинчи қисмидаги "ўттиз" деган сўз "етмиш беш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

икки марта телефон орқали сўзлашув;

иккита посилка ёки йўқлов;

иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга";

23) 124-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

24) 125-моддасининг:

иккинчи қисмидаги "эллик фоизигача" деган сўзлар "икки ярим бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий тартибли тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.

Кучайтирилган тартибли тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

саккиз марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга";

25) 127-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тарбия колониясининг ҳибсхонасига киритиб қўйилган маҳкумларнинг сайр қилиш муддати суткасига икки соат қилиб белгиланади";

26) 129-моддасининг:

биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун ҳукм қилинган шахслар - ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колонияга;

содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар - умумий тартибли колонияга";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган маҳкумлар ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колонияга ўтказилади";

27) 134-моддаси чиқариб ташлансин;

28) 135-моддаси чиқариб ташлансин;

29) 169-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Сил касаллигига дучор бўлган шахсларнинг озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаларга белгиланган намунадаги штамп қўйилади";

30) 173-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкумларнинг озод этилганлиги тўғрисида:

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳомиладор аёллар ва ёш боласи (болалари) бор аёлларга, шунингдек вояга етмаганларга нисбатан - уларнинг қариндошлари ёки қариндошларининг ўрнини босувчи бошқа шахсларни;

ишга кириш ва турмушини йўлга қўйишга муҳтож бўлган шахсларга нисбатан - вилоятлар (туманлар, шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий мослашув марказларини;

сил ёки таносил касалликларига дучор бўлган, шунингдек алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш курсини тугалламаган шахсларга нисбатан - вилоят, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари (бўлимлари) ёки соғлиқни сақлаш органларининг даволаш муассасаларини;

маъмурий назорат остига олиниши лозим бўлган шахсларга нисбатан - ички ишлар ҳудудий органларини олдиндан хабардор этади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маҳкумлар касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида, амнистия акти ёки афв асосида озод этилган ҳолларда, шунингдек маҳкумлар жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган тақдирда, билдириш қоғози улар озод этилган куни жўнатилади.

Ҳукм қилинган чет эл фуқароларининг озод этилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирор-бир давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай давлатнинг ваколатли органини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига озод этилганлик тўғрисидаги билдириш қоғози жўнатилади.

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси бўйича яшаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс озод қилинаётганда жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум қамоққа олингунига қадар рўйхатга олинган жойдаги ички ишлар ҳудудий органининг мамлакатга кириш, ундан чиқиш ва рўйхатга олиш билан шуғулланувчи тегишли хизматини хабардор қилади.

Соғлиғи ҳолатига кўра доимий парваришга муҳтож шахслар, шунингдек ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар қариндошлари ёки бошқа шахслар ёхуд муассаса маъмурияти вакилининг кузатувида яшаш жойига жўнатилади.

Ногиронлар ва қариялар, ўз илтимосига кўра, ногиронлар ва қариялар уйига жўнатилади.

Вояга етмаган маҳкумлар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига жўнатилади. Ота-онаси йўқ вояга етмаган шахслар, зарур ҳолларда, интернатларга жўнатилади ёки ҳомийлар қарамоғига берилади".

XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда):

1) 6-моддасининг ўнинчи хатбошиси ва 7-моддасининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш";

2) 9-моддасининг:

тўртинчи қисмидаги "ерни эгалик қилишга ва фойдаланишга" деган сўзлар "ер участкаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинадиган ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда, бошқа ҳужжатларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида кўрсатилади";

3) 10-моддасининг биринчи қисмидаги "ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат ер кадастрида ва давлат рўйхатига олиш ҳужжатларида" деган сўзлар "давлат ер кадастрида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"23-модда. Ер участкалари бериш (реализация қилиш)


Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.

Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) кейин амалга оширилади.

Саноат корхоналари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, магистрал трубопроводлар қуриш учун, шунингдек қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари берилади (реализация қилинади). Ўрмон фондига қарашли ерлардан мазкур мақсадлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) асосан ўрмон билан қопланмаган майдонлар ёки бута ва арзонбаҳо дов-дарахтлар билан қопланган майдонлар ҳисобидан амалга оширилади.

Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегараларини тегишли ер тузиш хизмати натурада (жойнинг ўзида) белгилагунига ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади.

Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади";

5) 24-моддасининг:

тўртинчи қисми "қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисмидаги "ўн" деган сўз "ўттиз" деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 31-моддасидаги "ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар" деган сўзлар "ҳуқуқ" деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 33-моддаси "ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси" деган сўзлардан кейин "ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8) 35-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;

давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги";

9) 36-моддасининг:

биринчи қисмидаги 4-банд чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги биринчи хатбоши "мулк ҳуқуқи" деган сўзлардан кейин "белгиланган тартибда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 1-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда мазкур мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилишлари мумкин. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади";

10) 47-моддаси чиқариб ташлансин;

11) 49-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"49-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига),

бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига

ер участкалари бериш


Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) - товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида пай усулига асосланган қишлоқ хўжалиги корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооперативнинг (ширкатнинг) ишлаб чиқариш фаолиятида, асосан оила (жамоа) пудрати асосида шахсан иштирок этувчи мулкий пай эгалари бўлган аъзоларини бирлаштиради.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда (акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда хўжалик ширкатлари шаклида) ҳам тузилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш мақсадида ер участкалари ижарага ёки доимий эгалик қилиш учун берилади, мазкур ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилган тақдирда эса улар ижарага ёки вақтинча фойдаланишга қўшимча ер участкалари олишлари мумкин.

Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ижарага, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига эса доимий эгалик қилиш учун ёки ижарага берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини доимий эгалик қилиш учун олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларига Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати берилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар ва бошқа агросаноат бирлашмалари таркибига кирганида сақланиб қолади";

12) 50-моддаси чиқариб ташлансин;

13) 51-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "вақтинча фойдаланишга" деган сўзлар "камида беш йил муддатга фойдаланишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 53-моддасининг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

Фермер хўжалигини юритиш учун:

захирадаги ерлардан ер участкалари;

юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;

қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари;

қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари берилади";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжаликларига ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага танлов асосида берилади";

еттинчи қисми чиқариб ташлансин;

саккизинчи-ўнинчи қисмлари тегишинча еттинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

15) 55-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлигига қараб белгиланади. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман ҳокими томонидан қабул қилинади";

16) 58-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ерлари олиб қўйилаётган ер эгаларининг розилигига кўра ва ердан фойдаланувчилар билан келишувга мувофиқ ер участкаларини ажратиш лойиҳаларига асосан туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан берилади.

Янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари улар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган, қайта ташкил этилган ёки тугатилган пайтдан эътиборан вужудга келади ёки тугатилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш хўжалик фаолияти учун қулай чегараларда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фойдаланишидаги ер участкаларининг тарқов, ўзга ерларга суқулиб кирган бўлишига ва бошқа камчиликларга эга бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фойдаланишидаги ерларнинг тарқов, ўзга ерларга суқулиб кирган бўлишини ва бошқа камчиликларни бартараф этиш хўжаликлараро ер тузиш тартибида амалга оширилади";

17) 78-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекс 8-моддасининг 1-7-бандларида кўрсатилган ер фонди тоифаларига киритилмаган ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб берилмаган (реализация қилинмаган) барча ерлар захира ерлардир".


XX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5 - 6, 84-модда):

1) 12-моддаси биринчи қисмининг:

тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 4-бобининг номидаги "Ерга эгалик қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) 14-моддасининг:

номидаги "Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш" деган сўзлар "Ердан фойдаланиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "доимий эгалик қилишга" деган сўзлар "эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) бериб қўйилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объектлари бўлиши мумкин эмас. Бу ер участкалари фермер ва деҳқон хўжаликлари юритиш учун белгиланган тартибда берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фойдаланилмаётган ерлари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга иккиламчи ижарага ёки вақтинча фойдаланишга уч йилгача бўлган муддатга ердан фойдаланишни янги муддатга узайтириш ҳуқуқи билан берилиши мумкин";

олтинчи қисмидаги "ерга эгалик қилиш" деган сўзлар "ер участкасига бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "ерга эгалик қилиш ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 15-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлиснинг қарорига асосан ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга (жамоаларга) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида вақтинча фойдаланишга камида беш йил муддатга берилади. Ер участкасидан фойдаланиш муддати тугаганидан кейин оилалар (жамоалар) оила (жамоа) пудрати шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эгадир";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пудратчидан оила (жамоа) пудрати шартлари асосида берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмайди";

5) 18-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай жамғармаси унинг асосий жамғармалари қийматини ҳамда мажбуриятларидан холи бошқа активлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакллантиришга йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно";

6) 21-моддасининг биринчи қисмидаги "бошқаруви" деган сўз "раиси" деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 23-моддасининг биринчи қисмидаги "давлат харидлари тартибида" деган сўзлар "давлат эҳтиёжларини кўзлаб" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда) 7-моддасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш".


XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 12-модда):

1) 14-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонун 5-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг ўрнини қоплаш тижорат мақсадида кавлаб олиш бошланган кун тўғри келадиган календарь йилдан бошлаб компенсация маҳсулоти ҳисобидан амалга оширилади. Инвесторнинг жорий календарь йилда ўрни қопланмаган йўл қўйиладиган даражадаги харажатлари битим амал қилишининг бутун муддати давомида кейинги календарь йилларда қопланади. Бундай ҳолларда битимда ўрни қопланадиган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади";

2) 20-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестор атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини ва меҳнат ҳақи фондидан ажратмаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади".


XXIV. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 72-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):

1) 5-моддасининг ўн биринчи хатбошисидаги "тўлов" деган сўз "компенсация тўловлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 15-моддаси биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошисидаги "ҳақ" деган сўз "компенсация тўловлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"23-модда. Чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари


Чиқиндиларни махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларга жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ундирилади.

Компенсация тўловлари миқдори белгиланган тартибда чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари асосида, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф-муҳит учун хавфлилик даражасига қараб белгиланади".


XXV. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда) 3-моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шу каби бошқа органларига хизматга кириш тақиқланади".


XXVI. Ушбу Қонун XII бўлимининг 1, 2, 3, 7 ва 8-бандлари Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш натижаларига кўра кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов
































































Время: 0.1342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск