ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

ЎзР 09.12.1992 й. 754-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 09.12.1992 й. 754-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 06.02.2024 й. ЎРҚ-904-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш суд тартибида амалга оширилади. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



48-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тегишли ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг қарорига мувофиқ айтиб ўтилган қоидабузарликларнинг сабабларига барҳам берилгунга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини пул билан таъминлаш тўхтатиб қўйилиши мумкин. Кўрсатилган чора тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда хўжалик фаолиятини молиялаштиришни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модданинг олдинги таҳрири


16-модда. Табиий ресурслардан фойдаланиш шартлари

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Табиий ресурслардан фойдаланишга табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади.



25-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат экология экспертизаси объектлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



31-модданинг олдинги таҳрири


31-модда. Экологик назорат соҳасидаги муносабатларни

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш

(ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Экологик назоратни амалга ошириш, экологик назорат субъектларининг ваколатларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



50-модда номининг олдинги таҳрири


50-модда. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Табиатдан махсус равишда фойдаланишни оқилона амалга оширмаганлик, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариш ва оқизишни, чиқиндиларни жойлаштиришни норматив ва лимитларда белгиланганидан кўпайтириб юборганлик учун корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ оширилган солиқ солиниши керак. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 10.09.2019 й. ЎРҚ-566-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


табиат объектлари билан боғлиқ маданий меросни асраб қолишдир.



45-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қйлиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади. (ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модданинг олдинги таҳрири


8-модда. Атроф табиий муҳитни муҳофаза

қилишнинг давлат бошқаруви


Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан фойдаланишнинг давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, давлат бошқаруви маҳаллий идоралари амалга оширадилар.


Қаранг: мазкур Қонуннинг 9, 10, 11-моддалари



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни

муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар томонидан ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишга доир қонунларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ОМ 1996 йил 26 апрелдаги 232-I-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомнинг 1-банди, 2-бандининг биринчи хатбоши


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ОМ 1996 йил 26 апрелдаги 232-I-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низом


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.


Қаранг: ОМ 1996 йил 26 апрелдаги 232-I-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомнинг 4-банди



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Экологик нормативларни ўзларига берилган ваколатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тасдиқлайдилар. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-модданинг олдинги таҳрири


16-модда. Табиатдан фойдаланишга йўл қўйилиши


Табиатдан фойдаланишга атроф табиий муҳитни яшаш учун яроқли ҳолда сақлаш, табиий ресурслардан белгиланган тегишли нормативлар доирасида фойдаланиш ва қайта тикланадиган ва қайта тикланаётган табиий ресурслар қайта тикланишини таъминлаш шарти билан йўл қўйилади.



18-модданинг олдинги таҳрири


18-модда. Ер ости бойликлари ва фойдали

қазилмалардан фойдаланиш шартлари


Ер ости бойликлари дейилганида ер қобиғининг юқори қисмини қамраб олувчи, тадқиқотлар ўтказиш ва фойдали қазилмалар кавлаб олиш мумкин бўлган сатҳ, фойдали қазилмалар дейилганида эса иқтисодий ва соғломлаштириш аҳамиятига молик геологик ҳосилалар тушунилади.


Қаранг: “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 2-моддасининг учинчи хатбоши


Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан қуйидаги шартлар билан фойдаланилади:

қазиб олишда ана шу бойлик ва қазилмалар ҳамда уларга қўшилиб чиқадиган бошқа табиий ресурслардан комплекс ва оқилона фойдаланиш таъминланса, шунингдек атроф табиий муҳит ва ер ости бойликлари ифлосланишининг олди олинса;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш чоғида ҳолати ўзгарган ерлар рекультивация қилинса;

қайта тикланадиган фойдали қазилмалардан табиий қайта тикланишига эришиладиган даражадагина фойдаланилса.


Қаранг: “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 35-39-моддалари



28-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мониторинг тузилиши, мазмуни ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



35-модданинг олдинги таҳрири


35-модда. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари


Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини пул билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги идоралари ҳузурида табиатни муҳофаза қилиш республика жамғармаси ҳамда маҳаллий жамғармалари ташкил этилади.

Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларини таркиб топтириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низом билан белгилаб қўйилади.


Қаранг: ВМнинг 1993 йил 24 майдаги 246-сон Қарори билан тасдиқланган “Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисида”ги Низом


Табиатни муҳофаза қилиш жамоат фондлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалга оширади. (ЎзР 30.04. 2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



48-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ҳуқуқ доирасига мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш идоралари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



50-модда номининг олдинги таҳрири


50-модда. Табиатни муҳофаза қилиш қонунларини

бузганлик учун иқтисодий жавобгарлик



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тегишли ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг, табиатни муҳофаза қилиш идораларининг қарорига мувофиқ айтиб ўтилган қоидабузарликларнинг сабабларига барҳам берилгунга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини пул билан таъминлаш тўхтатиб қўйилиши мумкин. Кўрсатилган чора тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда хўжалик фаолиятини молиялаштиришни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига бўйсунади ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар томонидан ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишга доир қонунларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



11-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш ва бекор қилиш; (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек уларга берилган табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



29-модданинг олдинги таҳрири


29-модда. Экологик назорат вазифалари


Экологик назорат олдига:

атроф табиий муҳит ҳолатини ҳамда хўжалик юритиш ва бошқа фаолият таъсири остида унда бўладиган ўзгаришларни кузатиб бориш;

атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф табиий муҳитни соғломлаштириш, табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар талаблари ва атроф табиий муҳит сифатининг нормативларига риоя этиш борасидаги дастурлар ҳамда айрим тадбирлар бажарилишини текшириш вазифаси қўйилган.

Экологик назорат тизими давлат атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш хизмати, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат назоратидан иборат.



31-модданинг олдинги таҳрири


31-модда. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати


Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси; (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; (ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги; (ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширишда қатнашишга идоравий экологик хизмат бўлинмаларини белгиланган тартибда жалб этишлари мумкин.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи,саноат чиқиндиларини ёки рўзғор чиқиндиларини тўплаш ёки кўмиб ташлашга рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш ёки уларни бекор қилиш;



42-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлаш учун рухсатнома маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади. (ЎзР 06.05.1995 й. 70-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Экологик нормативларни ўзларига берилган ваколатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тасдиқлайдилар. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



31-модда иккинчи қисми тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модданинг олдинги таҳрири


2-модда. Табиатни муҳофаза қилиш объектлари, алоҳида

муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари ва объектлари


Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, оқилона фойдаланмасликдан муҳофаза этилиши лозим.

Давлат қўриқхоналари, миллий, тарихий-табиий ва ёдгорлик боғлари, заказниклар, табиат ёдгорликлари, ботаника ва зоология боғлари, дендрария боғлари, шунингдек Халқаро қизил китобга ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари ва объектлари жумласига киради.

Курорт ва рекреацион жойлар, ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган жойлар (дарё водийлари, адирлар, тоғ ён бағирлари) нодир ва қимматбаҳо металлар конлари, сув объектларининг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза этиш жойлари (минтақалари), алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудларининг қўриқланадиган (буфер) жойлари, балиқчилик хўжаликлари жойлашган ерлар, ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари ҳамда бошқа жойлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, халқаро шартномалар билан белгилаб қўйиладиган тартибда алоҳида муҳофаза этилмоғи керак.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорлари билан алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари ва объектларининг ўзга турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.



45-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари доирасида, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда объектларга таҳдид келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.



47-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий тартиботини бузганликда;




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модданинг олдинги таҳрири


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг табиатни муҳофаза

қилишга тааллуқли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш

соҳасидаги ваколатлари


Қуйидагилар:

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

давлат экология дастурларини тасдиқлаш;

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги республика қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудларни фавқулодда экология ҳолати, экология офати ва экология фалокати минтақалари деб эълон қилиш, бундай минтақаларнинг ҳуқуқий режимини ва жафо кўрганларнинг мақомини белгилаш;

табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли қонунлар ижросини мувофиқлаштириб бориш;

табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ҳақ олишнинг энг кўп-кам ҳажмини, шунингдек тўловларни ундириб олишдаги имтиёзларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ихтиёрига берилган бошқа масалаларни ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мутлақ ваколат доирасига киради.



31-модда иккинчи қисми тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати агентлиги; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



31-модда иккинчи қисми еттинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади. (ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)




ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



35-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Табиатни муҳофаза қилиш жамоат жамғармалари аҳолининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг ихтиёрий бадаллари ва бошқа манбалар ҳисобидан, шунингдек ажнабий юридик шахслар ва фуқароларнинг ажратмалари ҳисобидан ҳосил бўлади. Жамоат жамғармаларини ташкил этиш ва сарфлаш тартиби тегишли жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланадиган табиатни муҳофаза қилиш жамоат жамғармалари тўғрисидаги низомлар билан белгилаб қўйилади.




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



34-модданинг олдинги таҳрири


34-модда. Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар


Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун тўланадиган тўловлардан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўланадиган тўловлардан иборат бўлади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ва ўзгача тўлов миқдорлари, шу жумладан ижара тўловларининг миқдори, табиий ресурсларнинг қай даражада кенг тарқалганлиги, сифати, уларни қайта тиклаш имкониятлари, улардан фойдаланишнинг қай даражада қулайлиги, комплекслилиги, самарадорлиги, уларнинг жойлашган ери, чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда бошқа жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек тегишли лимитлар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда аниқланади ва тасдиқланади.

Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик учун ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Республика аҳамиятига молик табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловларнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, маҳаллий аҳамиятга молик табиий ресурслар бўйича эса маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан белгиланади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар табиатдан фойдаланувчи корхоналар маҳсулотларининг (бажарган ишларининг, кўрсатган хизматларининг) таннархига қўшилади.

Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик ва оқизганлик, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштирганлик учун, шунингдек табиатдан рухсатномада (нормативда) белгиланганидан ташқари фойдаланганлик ва ўзгача махсус тарзда нооқилона фойдаланганлик учун тўловлар табиатдан фойдаланувчи корхоналарнинг фойдасидан (даромадидан) ундирилади.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик, уларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўлов маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг бюджетига тушади ҳамда алоҳида модда билан ҳисобга олинади.

Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик учун ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштирганлик учун тўлов тушуми, шунингдек бу маблаглардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикасининг қонунларида, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорларида табиатдан фойдаланганлик учун тўловлардан озод қилиш ҳоллари, шунингдек бошқа солиқ имтиёзлари назарда тутилиши мумкин.

Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ва зарарли моддаларни чиқарганлик (оқизганлик) учун тўловларни амалга ошириш корхона, бирлашма ва ташкилотни, шунингдек айрим шахсларни экология тадбирларини бажаришдан ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.



47-модда тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


табиий ресурслардан фойдаланганлик учун, атроф табиий муҳитга зарарли моддалар чиқарганлик ва оқизганлик, қаттиқ чиқиндилар жойлаштирганлик, бу муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун белгиланган ҳақни тўлашдан бош тортганликда;


Время: 0.2142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск