Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2003 й. 476-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ

муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартибини белгилайди.


2. Ер участкалари фермер хўжаликларига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

3. Ер участкалари фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва захира ерлардан ажратилади.

4. Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейларга, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.


5. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес-режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади. Бунда шартли равишда ҳар бир бош мол ҳисобига қуйидаги коэффициентлардан фойдаланилади: қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун - 1.0, ёш қорамоллар учун - 0.6, қўй ва эчкилар учун - 0.1, чўчқалар учун - 0.3 ҳамда паррандалар учун - 0.025.

Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:

Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда - камида 0,30 гектарни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда - камида 0,45 гектарни;

суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда - камида 2 гектарни ташкил этади.


6. Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашаётган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами:

пахтачилик ва ғаллачилик учун - камида 30 гектарни;

боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун - камида 5 гектарни ташкил қилади.

7. Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар, шунингдек, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқаролар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланадилар.

7-1. Қуйидагилар:

логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташки бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга;

замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга;

қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларига эга;

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган хўжалик юритувчи субъектлари (ўзаро боғлик корхоналар гуруҳи) чигитдан бўшаган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экишда биринчи навбатда ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш ҳуқуқига эга.

8. Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер участкаларидан қатъий мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек субижарага берилиши мумкин эмас.

Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.


9. Фермер хўжалигига берилган ер участкаси фермер хўжалиги қайта ташкил этилганда бўлиниши мумкин, агар уни бўлиш вақтида янги ташкил этилган ер участкалари "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ушбу Низомда назарда тутилган энг кам ўлчамлардан кам бўлмаса.


10. Фермер хўжаликларига ер участкаларини ижарага бериш бўйича материаллар туманларининг ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тайёрланади.

11. Ер участкалари бериш, қоидага кўра, фермер хўжалигини ташкил этиш ва ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги барча ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги экинлари йиғиштириб бўлинган муддатда расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.



II. ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ

12. Туман ҳокими юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.


13. Ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотига қопланиши лозим бўлган харажатлар қиймати, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи.

Туман ҳокимлиги ушбу маълумотларнинг тўлиқ ва ўз муддатида эълон қилиниши учун маъсул ҳисобланади.

Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак.

14. Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда танлов эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда - боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Танловда берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари фермер хўжалигининг устав фондини шакллантиришда унга мажбурий тартибда киритилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

15. Туман ҳокими аризаларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига юборилади, Комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси ва бошқа шахслар киритилади.

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига юборилади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига юборади. Бунда туман ҳокимининг қарорига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси, ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори илова қилинади.

16. Вилоят ҳокими бошчилик қиладиган вилоят комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш (ёки тасдиқлашни рад этиш) ҳақида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисидаги қарор танловни ўтказиш шартлари бузилган тақдирда ва ер участкасини ижарага бериш тартибининг қўпол равишда бузилишлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.

17. Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкалари махсус тузилган комиссия томонидан ўтказилган танлов якунлари асосида туман ҳокимининг қарори билан берилади.

Туман ҳокимининг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорларга ажратиш тўғрисидаги қарори ер участкасида сарфланган харажатлар қиймати тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банкдаги ҳисобварағида кўрингандан ёки қишлоқ хўжалиги ташкилотига бошқа шаклда тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг қабул қилинади.

Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ амалга оширилади.


III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ЕР УЧАСТКАСИГА

ҲУҚУҚИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


31. Туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан беш кун муддатда намунавий шаклга мувофиқ ер участкасини ижарага бериш шартномаси тайёрланади.

32. Ер участкасини ижарага бериш шартномасида ерларнинг турлари бўйича ер участкаси майдони, суғориладиган ерларнинг сифати акс эттирилади, ерларни ижарага бериш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади, шартномани бекор қилиш шартлари ва ер участкасидан фойдаланиш масалалари бўйича низоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилади. "Шартноманинг алоҳида шартлари" бўлимида ер участкасининг кучсизланганлик ҳолати, сервитутлар, суғориш шарт-шароитлари, суғориш сувларини ҳисобга олиш масалалари ва томонларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар ёзилади.


33. Ер участкасини ижарага бериш шартномаси ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин туман ҳокими ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади.

34. Суғориладиган ерларнинг сифати мавжуд тупроқ хариталари, тупроқ бонитети маълумотлари ва бошқа материаллар бўйича ёзилади.


35. Шартномага, унинг ажралмас қисми сифатида фермер хўжалиги ер участкасининг харитаси илова қилинади. Ер участкаси харитасида қабул қилинган белгиларга мувофиқ барча ҳолатлар (суғориш, коллектор-дренаж ва йўл тармоқлари, ерлар, контурларнинг тартиб рақами, фермер хўжалиги чегаралари) тўлиқ кўрсатилади. Ер участкаси харитасини туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, фермер хўжалиги бошлиғи ва чегарадош ер эгалари, ердан фойдаланувчилар вакили имзолайди.

Шартномада шунингдек тупроқ бонитетининг ўртача аниқланган бали кўрсатилади.


36. Ер участкасини узоқ муддатли ижрага бериш шартномаси туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва фермер хўжалигининг ер участкасини ижарага олганлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

37. Шартнома тузилгандан кейин беш кун муддатда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими вакили чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари иштирокида фермер хўжалиги бошлиғига ижарага бериладиган ер участкаси чегараларини кўрсатади. Агар чегара сувсиз ерлар бўйлаб ўтса, у ҳолда чегара шудгорланади, бурилиш бурчакларига эса чегара белгилари қўйилади.

Фермер хўжалиги ерларини кўрсатиш далолатнома билан расмийлаштирилади, унда фермер хўжалиги ерлари таркибига кирадиган ерлар контурлари кўрсатилади, ижарага берилаётган ер участкаси чегаралари (чегаранинг жойнинг қайси элементлари бўйлаб ўтиши, чегаранинг ушбу элементларнинг қайси томонидан ўтиши ва бошқалар) тавсифланади.


38. Далолатнома туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими вакили, чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан биттаси туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида, иккинчиси фермер хўжалиги бошлиғида сақланади.

39. Ерларни ижарага беришни расмийлаштириш ишлари тугаллангач ер тузиш йиғмажилди тайёрланади, унда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлади:

фуқаронинг фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги аризаси;

ер эгасининг ёки ердан фойдаланувчининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори;

ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер участкасини ижарага беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ёки мазкур комиссия томонидан ўтказилган танлов якунлари тўғрисидаги протокол;

туман ва ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси фермер хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги қарори;

ер участкасини ижарага бериш шартномаси;

фермер хўжалигининг бизнес-режаси ёки фаолият дастури;

фермер хўжалигининг ер участкаси чегараларини кўрсатиш далолатномаси.


40. Фермер хўжалигига ер участкасини ижарага беришни расмийлаштириш бўйича ер тузиш йиғмажилди икки нусхада тайёрланади, улардан биттаси туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида, иккинчиси фермер хўжалиги бошлиғида сақланади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


41. Фермер хўжаликларига берилган ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер-кадастр ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари), бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг балансидан чиқарилади.


42. Туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарорлари, шунингдек ер участкалари бериш, сотиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг туман ҳокимининг қарорини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиш мумкин.

43. Фермер хўжаликларига ер участкаси беришда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 20-сон, 200-модда.









































Время: 0.1328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск