Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 70. 70-сон АФМА "Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси" /

Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг Миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" (АВ томонидан 01.12.2016 й. 2844-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 09.11.2016 й. 85-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 1 декабрда 2844-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2016 йил 9 ноябрдаги

85-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(70-СОН АФМС)


Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик

ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси


Мазкур Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузишнинг ягона тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аудиторлик ҳисоботи - аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоида бузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотлардан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат;


аудиторлик хулосаси - молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат;


ижобий фикр - бу аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасида ифодаланган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ келган ҳолатдаги фикри;


модификацияланган фикр - бу аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасида қуйидаги шакллардан бирида ифодаланган фикри: салбий фикр, изоҳлар билан фикр, фикр билдиришни рад этиш;


молиявий ҳисобот - бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот.


2. Мазкур стандарт талаблари аудиторлик текширувини ўтказишда ва аудиторлик текширувининг буюртмачисига аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тақдим этишда барча аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар учун мажбурий ҳисобланади.


3. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.



2-БОБ. АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ


1-§. Аудиторлик ҳисоботининг таркиби


4. Аудиторлик ҳисоботининг таркиби қуйидаги қисмлардан иборат:

номи ("Аудиторлик ҳисоботи" ёки "Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи": иккала ном ҳам тенг аҳамиятли);

кириш қисми;

таҳлилий қисм;

якуний қисм.


5. Аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан келишган ҳолда, аудиторлик ҳисоботи қўшимча қисмлардан ҳам иборат бўлиши мумкин.


6. Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети рақамланган, аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши шарт.


7. Аудиторлик ҳисоботи буюртмачининг реквизитларини кўрсатган ҳолда аудиторлик текширувининг буюртмачисига тақдим этилади.



2-§. Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисми


8. Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида қуйидагилар бўлиши лозим:

аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси;

аудиторлик текширувида қатнашган аудиторлар (фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг санаси ва рақами) ва бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва аудиторлик текширувининг шакли (мажбурий ёки ташаббус тарзида);

аудиторлик ҳисоботини тайёрлашда асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола;

аудиторларнинг аудиторлик ҳисоботини тузиш бўйича ва хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувига тақдим этилган молиявий ҳисобот бўйича жавобгарлиги;

аудиторлик текшируви ўтказилаётган молиявий ҳисоботга (шакли ва молиявий ҳисобот даврини кўрсатган ҳолда) ва у билан боғлиқ молиявий ахборотга ҳавола;

хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи.



3-§. Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми


9. Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми аудитор (аудиторлар) томонидан бажарилган ишлар ва аудиторлик далилларини олишга қаратилган аудиторлик амаллари баёнини ҳамда қуйидагиларнинг текшириш натижаларини қамраб олиши лозим:

қўлланилаётган ҳисоб сиёсатини;

хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини;

бухгалтерия ҳисоби тизими ва молиявий ҳисобот тузилишини;

молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини;

активлар сақланишининг таъминланганлигини;

молиявий коэффициентларнинг ҳисоб-китоби ва унинг таҳлилини.


10. Аудиторлик амалларини танлаш аудитор (аудиторлар) мулоҳазасининг предмети ҳисобланиб, у молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар бўйича рискларни баҳолашга асосланади.


11. Ҳисоб сиёсатини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ва қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг асосли эканлиги тўғрисидаги маълумот;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган хўжалик юритувчи субъект фаолияти жараёнида ҳисоб сиёсатини қўллашдаги номувофиқликларнинг баёни.


12. Ички назорат тизимини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ички назорат тизими, унинг молиявий ҳисобот ишончлилигини таъминлаши ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусиятига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумот;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг кўлами ва хусусиятига аҳамиятли номувофиқликларнинг баёни.


13. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби тизими ва молиявий ҳисобот тузилишини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши тўғрисидаги маълумот;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартибини аҳамиятли бузилишлари баёни.


14. Молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда хўжалик юритувчи субъект томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молиявий-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттирилганлиги ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумот;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган, молиявий-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига аҳамиятли номувофиқликлар ва уларнинг молиявий ҳисоботга таъсирининг баёни.


15. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоблари тўғрилиги тўғрисида маълумот;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари, ҳамда солиқ солинадиган базани аниқлашдаги тафовутлар баёни.


16. Активлар сақланишини текшириш натижалари хўжалик юритувчи субъект томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилган активлар инвентаризациясига асосланиши ва уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, сақланиши ва инвентаризация натижаларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилганлиги тўғрисидаги маълумотни қамраб олган бўлиши лозим.


17. Молиявий коэффициентларнинг ҳисоб-китоби ва уларнинг таҳлили қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

текширилган молиявий ҳисобот асосида ҳисобланган молиявий коэффициентлар ҳамда банкротлик аломатлари бўлганда мажбуриятларни қайтара олиш коэффициент кўрсаткичлари таҳлили;

ўтказилган таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумот.

Ҳисоб-китоб ва таҳлил учун молиявий коэффициентларни танлаб олиш аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан келишган ҳолда амалга оширилади.



4-§. Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисми


18. Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аудиторлик ташкилотининг умумий хулосалари ва тавсиялари;

бухгалтерия ҳисоби тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тавсия ва таклифлар;

аудиторлик ҳисоботи тузилган сана;

аудиторлик текширувининг буюртмачиси томонидан аудиторлик ҳисоботини олганлиги тўғрисида белги.


19. Аудиторлик ташкилоти ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича тайёрланган аудиторлик ҳисоботига асосан аудиторлик хулосасини тузиши лозим.



3-БОБ. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ


1-§. Молиявий ҳисобот тўғрисидаги фикрни шакллантириш


20. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви натижаларига кўра қуйидагиларга баҳо бериши лозим:

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фикр билдириш учун етарли ва лозим даражадаги далиллар олинганлигига;

алоҳида-алоҳида ёки умумий биргаликда олинганда тузатилмаган бузиб кўрсатишлар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳим ҳисобланишига;

қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг асосланганлигига ва унинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигига;

молиявий ҳисоботда акс эттирилган ахборотнинг ишончли, қиёсланувчанли, тушунарли ва ўринли эканлигига;

молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тузишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига.


21. Аудиторлик хулосасида аудиторлик ташкилотининг ижобий ёки модификацияланган фикри ифодаланиши мумкин.



2-§. Ижобий фикр


22. Аудиторлик ташкилоти, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик муносабатларида унинг молиявий аҳволини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирса ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келган ҳолларда мазкур Стандартнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аудиторлик хулосасида ижобий фикр билдириши лозим.



3-§. Модификацияланган фикр


23. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасида модификацияланган фикрни билдириши керак, агарда:

олинган аудиторлик далиллари асосида умумий ҳолда кўрилаётган молиявий ҳисобот муҳим бузиб кўрсатишларга эга бўлса;

умумий ҳолда кўрилаётган молиявий ҳисобот муҳим бузиб кўрсатишларга эга эмаслигини аниқлаш учун етарли даражадаги тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаса.


24. Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик хулосасида модификацияланган фикрни билдириш шаклини танлаб олиш қуйидагиларга:

модификацияланган фикрни билдириш учун сабаб бўлган вазиятларнинг тавсифидан: молиявий ҳисоботни муҳим бузиб кўрсатиш натижасида ёки етарли даражадаги тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаганлиги сабабли молиявий ҳисоботни муҳим бузиб кўрсатиш эҳтимолининг мавжудлигига;

молиявий ҳисоботга таъсир қилувчи бузиб кўрсатиш омилларининг борлиги ёки уларнинг таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжудлигининг тарқалиш даражасига боғлиқ.


25. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида аҳамиятли бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлса ва уларнинг хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилмаслиги, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти мазкур Стандартнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосасини тузади.

Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда ҳам салбий фикр билдирилади:

хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операциялари молиявий ҳисоботда ҳаққоний акс эттирилган, лекин улар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда;

хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти аниқланган бузиб кўрсатишларни бартараф этиш мақсадида молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишга рози бўлмаганда.

Хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текшируви давомида молиявий ҳисоботда аниқланган бузиб кўрсатишларни бартараф этса салбий фикр билдирилмайди.


26. Молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин:

хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати;

хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати қандай тарзда амалга оширилганлиги;

бухгалтерия ҳисобининг асосланувчи тамойилларига риоя қилмаслик, шунингдек молиявий ҳисоботда маълумотларнинг тўлиқ ёритилиши.


27. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги сабабларга кўра вужудга келади:

танлаб олинган ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаганда ёки хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритганда, бироқ ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ва молиявий ҳисоботда ёритишнинг белгиланган тартибини бажармаганда;

молиявий ҳисобот тегишли тушунтиришлар билан бирга ҳақиқатда содир бўлган хўжалик операциялари ва воқеаларнинг моҳиятини ишончли акс эттирмаганда.


28. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати қандай тарзда амалга оширилганлиги билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда вужудга келади:

қабул қилинган ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан бир даврдан иккинчи давргача ёки бир турдаги хўжалик операциялари ва воқеаларига нисбатан изчиллик билан қўлланилмаганда ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда;

қабул қилинган ҳисоб сиёсатини нотўғри қўллаш оқибатида.


29. Бухгалтерия ҳисобининг асосланувчи тамойилларига риоя қилмаслик, шунингдек молиявий ҳисоботда ахборотларни тўлиқ ёритиш билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда вужудга келади:

молиявий ҳисобот Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидаларида (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) назарда тутилган барча маълумотларни очиб бермаганда;

молиявий ҳисоботда ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотлар ёритилмаганда.


30. Изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси қуйидаги ҳолларда тузилади:

агар аудиторлик ташкилоти етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиб, алоҳида-алоҳида ёки умумий ҳолда кўриб чиқилаётган бузиб кўрсатишларнинг таъсири муҳим ҳисобланиб, бироқ молиявий ҳисоботнинг кўпчилик муҳим элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келганда;

агар аудиторлик ташкилоти ўз фикрини асослаш учун етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаганда, бироқ у аниқланмаган бузиб кўрсатишларнинг таъсири молиявий ҳисобот учун муҳим бўлиши мумкин, лекин молиявий ҳисоботнинг кўпчилик муҳим элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келганда.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатларда изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси мазкур Стандартнинг 3 ёки 4-иловаларига мувофиқ шаклда тузилади.


31. Аудиторлик ташкилоти фикр билдириши учун зарур бўлган етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаган тақдирда, фикр билдиришни рад этиши мумкин. Фикр билдириш рад этилган аудиторлик хулосаси мазкур Стандартнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.


32. Аудиторлик текшируви ҳажмидаги чекловлар сабабли етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаслигига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинмайдиган вазиятларнинг вужудга келиши;

хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан тўсиқларнинг ўрнатилиши;

аудиторлик текширувини ўтказишнинг тавсифи ёки муддати билан боғлиқ вазиятлар.


33. Хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинмайдиган вазиятлар қуйидаги ҳолатларда вужудга келади:

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари йўқолганда;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганда ва аудитор томонидан қўшимча муқобил аудиторлик амалларини бажариш йўли билан етарли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаганда.


34. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган кўламда аудиторлик текширувини ўтказишда хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан ўрнатилган тўсиқлар қуйидаги ҳолатларда вужудга келиши мумкин:

товар-моддий захираларини ва бошқа мол-мулкни инвентаризация қилишга;

бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётлари бўйича қолдиқлар юзасидан ташқи тасдиқларни олишга.


35. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан ўрнатилган тўсиқлар аудиторлик текширувини ўтказишнинг бошқа масалаларига, жумладан аудиторлик рискини баҳолашга ҳам таъсир этиши мумкин.


36. Аудиторлик текширувини ўтказишнинг тавсифи ёки муддати билан боғлиқ вазиятлар қуйидаги ҳолатларда вужудга келиши мумкин:

аудитор фақат моҳияти бўйича текшириш амалларини ўтказиш етарли эмас, хўжалик юритувчи субъектнинг назорат воситалари эса самарасиз деган хулосага келганида;

аудиторлик текширувини ўтказиш муддати аудитор томонидан мол-мулкни инвентаризациядан ўтказиш жараёнини кузатиш имконини бермаганда.


37. Агар аудитор етарли даражадаги аудиторлик далилларини қўшимча равишда муқобил аудиторлик амалларини бажариш йўли билан олиш имкониятига эга бўлса, қайсидир аудиторлик амалларини бажариш имкониятининг бўлмаслиги аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланиши бўлиб ҳисобланмайди. Агар бунинг имконияти бўлмаган тақдирда, аудитор фикр билдиришни рад этиши лозим.


38. Агар аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан аудиторлик текшируви ҳажмига чеклаш ўрнатилганлигидан хабар топган тақдирда ва ушбу чеклов фикр билдиришни рад этишга олиб келиши мумкин бўлса, унда аудиторлик ташкилоти бундай чеклашни олиб ташлаш юзасидан хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига мурожаат қилиши лозим.



4-§. Аудиторлик хулосасининг таркиби


39. Аудиторлик хулосасининг таркибий тузилмаси қуйидаги қисмлардан иборат:

аудиторлик хулосасининг номи;

адресати;

кириш қисми;

қайд этиш қисми;

якуний қисми;

аудиторлик хулосасини бериш санаси;

аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзоси, аудиторлик ташкилотининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).


40. Аудиторлик ташкилоти модификацияланган фикр билдирган тақдирда у аудиторлик хулосасининг мажбурий элементларига қўшимча равишда:

мазкур Стандартнинг 50 - 55-бандларига мувофиқ тартибда, алоҳида махсус қисмни киритиши шарт ва у аудиторлик ташкилотининг фикрини ифодаловчи якуний қисмдан олдин жойлаштирилади;

мазкур Стандартнинг 56 - 61-бандларига мувофиқ тартибда қўшимча тушунтириш қисмини киритиши мумкин ва у аудиторлик ташкилотининг фикрини ифодаловчи аудиторлик хулосасининг якуний қисмидан кейин жойлаштирилади.


41. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси шаклининг бир хиллигига риоя қилиши керак.


42. Аудиторлик хулосасининг номи, аудиторлик ташкилоти томонидан билдирилган фикрдан келиб чиқиб, қуйидагилардан бири бўлиши лозим:

ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси;

салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси;

изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси;

фикр билдириш рад этилган аудиторлик хулосаси.


43. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувининг буюртмачисига йўлланган бўлиши лозим ва унда буюртмачининг реквизитлари кўрсатилиши керак.


44. Аудиторлик хулосасининг кириш қисми қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, агар мавжуд бўлса - электрон почта манзили (e-mail);

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами, берилган санаси ва лицензияни берган органнинг номи, лицензия бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг турлари;

аудиторлик ташкилотининг давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги гувоҳнома рақами;

аудиторлик ташкилотининг ҳисоб-китоб рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос, шунингдек аудиторлик текширувининг шакли (мажбурий ёки ташаббус);

аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар)нинг, шунингдек аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми, аудитор малака сертификатларининг берилган санаси ва рақами.


45. Кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

санаси ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда текширилган молиявий ҳисоботлар рўйхати;

хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлаганлиги ва унинг ҳаққонийлиги, шунингдек ички назорат тизими учун жавобгарлиги;

ўтказилган аудиторлик текшируви натижасида ушбу молиявий ҳисобот бўйича билдирилган фикр учун аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги.


46. Қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви:

аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ ўтказилганлиги;

молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.


47. Қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви давомида олинган далиллар фикрни ифодалаш учун етарлича асослар бериши хусусида аудиторлик ташкилотининг тасдиғини акс эттириши керак.


48. Аудиторлик хулосасининг якуний қисмида аудиторлик ташкилотининг текширилган молиявий ҳисобот, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаси ва молиявий ҳолати тўғрисида ҳаққоний тасаввур бериш-бермаслиги, ҳамда молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги фикри аниқ баён этилиши керак.


49. Аудиторлик ташкилоти фикрини ўз ичига олувчи аудиторлик хулосасининг якуний қисми модификацияланган фикрнинг шаклидан келиб чиқиб "Салбий фикр билдириш", "Изоҳлар билан фикр билдириш", "Фикр билдиришни рад этиш" деб номланади.



5-§. Аудиторлик хулосасининг махсус қисми


50. Аудиторлик хулосасининг махсус қисмида модификацияланган фикр билдириш учун асос бўлган вазиятлар кўрсатилади.

Аудиторлик ташкилоти ифодалаган модификацияланган фикрдан келиб чиқиб аудиторлик хулосасида махсус қисм "Салбий фикр билдириш учун асос", "Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос", "Фикр билдиришни рад этиш учун асос" деб номланади.


51. Агарда молиявий ҳисоботда қандайдир кўрсаткичлар аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилган тақдирда, аудиторлик ташкилоти махсус қисмда ушбу бузиб кўрсатишнинг баёнини ва тегишли кўрсаткичларга таъсирини келтириши керак. Агарда молиявий ҳисоботнинг тегишли кўрсаткичларига бузиб кўрсатишнинг таъсирини етарли ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлмаган тақдирда, аудиторлик ташкилоти буни махсус қисмда кўрсатиб ўтиши лозим.


52. Агарда молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатида тақдим этилган ахборот аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилган тақдирда, аудиторлик ташкилоти махсус қисмда бундай бузиб кўрсатишнинг баёнини келтириши керак.


53. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасида модификацияланган фикрни билдиришни мўлжал қилаётган тақдирда, у хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига ушбу ҳолатга сабаб бўлган вазиятлар тўғрисида, шунингдек модификацияланган фикр билдиришнинг мўлжалланаётган мазмуни тўғрисида хабар бериши керак.


54. Аудиторлик хулосасида мўлжал қилинаётган модификацияланган фикрни билдиришга сабаб бўлган вазиятлар ва модификацияланган фикр билдиришнинг тахминий мазмуни тўғрисида хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига хабар бериш қуйидаги имкониятларни беради:

аудиторлик ташкилотига модификацияланган фикр билдиришга сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан хўжалик юритувчи субъект раҳбариятида тушуниш пайдо бўлганлигини ёки хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг фикрлари билан фарқланишлар мавжуд эканлигини аниқлаб олишга;

хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан, агар бунга жоиз бўлса, мўлжал қилинаётган модификацияланган фикр билдириш учун олиб келган вазиятлар юзасидан аудиторлик ташкилотига қўшимча маълумотлар ва тушунтиришлар тақдим этишга.


55. Агар аудиторлик ташкилоти етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаганлиги учун модификацияланган фикр билдирган тақдирда, модификацияланган фикр сабабларини махсус қисмда кўрсатиш керак.



6-§. Аудиторлик хулосасининг тушунтириш қисми


56. Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар диққатини қуйидагиларга жалб қилиш учун аудиторлик хулосасига тушунтириш қисмини киритиши мумкин:

аудиторлик ташкилотининг фикри бўйича молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботни тушунишлари учун муҳим ҳисобланадиган даражада аҳамиятга эга, молиявий ҳисоботда акс эттирилган вазиятларга;

аудиторлик ташкилотининг жавобгарлигини ёки аудиторлик хулосасининг мазмунини молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар тушунишига ёрдам бериши мумкин бўлган, молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган вазиятларга.


57. Аудиторлик ташкилоти қайд этилган вазиятлар аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилмаганлигига етарлича аудиторлик далиллари олган тақдирдагина тушунтириш қисми аудиторлик хулосасига киритилади.


58. Молиявий ҳисоботда акс эттирилган вазиятларни кўрсатувчи тушунтириш қисми қуйидагилар билан боғланган бўлиши мумкин:

ҳисобот санасида якунланмаган ва улар бўйича қарорлар келгуси ҳисобот даврларида қабул қилиниши мумкин бўлган судда кўрилаётган ишлар юзасидан ноаниқликлар ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳаракатлари билан боғлиқ ноаниқликлар;

молиявий ҳисоботга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидаги ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимидаги ўзгаришлар;

хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволига сезиларли таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиб келаётган фавқулоддаги воқеалар.


59. Тушунтириш қисми:

аудиторлик хулосасида, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ишончлилиги тўғрисидаги аудиторлик ташкилотининг фикри баён этилган якуний қисмидан кейин жойлаштирилиши лозим;

фойдаланувчилар диққатини жалб этадиган вазиятларга аниқ изоҳ берилиши керак ва у молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ушбу вазиятлар баёнини молиявий ҳисоботда топиш имкониятини яратиши лозим.


60. Тушунтириш қисми аудиторлик ташкилотининг фикрига таъсир кўрсатмайди.


61. Тушунтириш қисми киритилган изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси мазкур Стандартнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.



7-§. Аудиторлик хулосасидаги сана ва имзолар


62. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини аудиторлик текшируви тугаган сана билан расмийлаштириши лозим.


63. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини молиявий ҳисобот тузилиши санасидан олдин имзолаши мумкин эмас.


64. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.



8-§. Аудиторлик хулосасини тақдим этиш


65. Аудиторлик хулосаси ёзма кўринишда тайёрланиши керак. Аудиторлик хулосасига унга нисбатан фикр билдирилган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан санаси кўрсатилган ва имзоланган молиявий ҳисоботнинг нусхаси илова қилинади.


66. Аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик текширувининг буюртмачиси ўртасидаги келишувига мувофиқ белгиланган миқдордаги нусхада тайёрланади, бунда аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик текширувининг буюртмачиси молиявий ҳисобот нусхаси илова қилинган аудиторлик хулосасидан камида бир нусхадан олишлари керак.


67. Аудиторлик хулосаси тегишли молиявий ҳисобот билан биргаликда хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилиниши мумкин.



4-БОБ. АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТЛАРИ

ВА АУДИТОРЛИК ХУЛОСАЛАРИНИ

САҚЛАШ


68. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларининг нусхаларини, шу жумладан ушбу ҳужжатларнинг электрон версияларини, камида беш йил муддатда ишончли сақланишини таъминлаши шарт.


69. Аудиторлик ташкилотидан аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда фақат бунга ваколат берилган органлар томонидан олиб қўйилиши мумкин.



5-БОБ. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


70. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш учун жавобгар ҳисобланади.


71. Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушуб ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.






70-сон АФМСга

1-ИЛОВА



НАМУНА



Ижобий фикр билдирилган

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

     

           


(адресат)

Мен (биз),



(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

              

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект



нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)


______________ йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.


Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги


Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.


Биз "ХХХ" ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисобот ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.


Ижобий фикр

Бизнинг фикримизча хўжалик юритувчи субъект



нинг

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)


20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий ҳолатини ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ҳаққоний акс эттиради ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келади.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари





(фамилияси, имзо)

Аудитор (аудиторлар)





(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана

М.Ў.

(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

           






70-сон АФМСга

2-ИЛОВА



НАМУНА



Салбий фикр билдирилган

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ

    

                   


(адресат)

Мен (биз),



(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

              

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект



нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)


       

______________ йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.


Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги


Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.


Биз "ХХХ" ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.

Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган салбий фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.


Салбий фикр билдириш учун асос


Хўжалик юритувчи субъект томонидан ХХХ млн сўм нотўғри равишда харажатларга ўтказилган, бу эса бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини аҳамиятли даражада бузиб кўрсатилишига олиб келади.


Салбий фикр


Бизнинг фикримизча салбий фикр билдириш учун асос бўладиган қайд этилган вазиятларнинг муҳимлилиги натижасида "ХХХ" ташкилотининг 20ХХ йил ________ ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттирмайди.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари





(фамилияси, имзо)

Аудитор (аудиторлар)





(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана

М.Ў.

(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

              





70-сон АФМСга

3-ИЛОВА



НАМУНА



Изоҳлар билан фикр билдирилган

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ


(агар аудиторлик ташкилоти зарур даражадаги аудиторлик далилларини олиб, аниқланган бузиб кўрсатишларнинг алоҳида ёхуд биргаликдаги таъсири муҳим ҳисобланиши билан бирга, молиявий ҳисоботнинг аксарият аҳамиятли элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келган ҳолларда)


                   


(адресат)

Мен (биз),



(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

              

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект



нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)


           

______________ йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.


Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги


Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.


Биз "ХХХ" ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллар молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.

Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.


Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос


20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра миқдори ХХХ минг сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасининг қиймати бухгалтерия балансининг "Асосий воситалар" моддаси бўйича акс эттирилмаган. Бунинг оқибатида, мос равишда 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра, мол етказиб берувчи олдидаги ХХХ минг сўмлик кредиторлик қарзи бухгалтерия балансининг "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан қарздорлик" моддасида акс эттирилмаган. Умуман олганда, ушбу сумма молиявий ҳисоботдаги бузиб кўрсатишларнинг таъсирини баҳолаш учун ўрнатилган муҳимлилик даражасидан ошмайди.


Изоҳлар билан фикр билдириш


Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, "ХХХ" ташкилотининг 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари





(фамилияси, имзо)

Аудитор (аудиторлар)





(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана

М.Ў.

(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

           





70-сон АФМСга

4-ИЛОВА



НАМУНА



Изоҳлар билан фикр билдирилган

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ


(агар аудиторлик ташкилоти ўз фикрини асослаш учун етарлича зарур даражадаги аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаганда, бироқ у аниқланмаган бузиб кўрсатишларнинг таъсир қилиш эҳтимоли молиявий ҳисобот учун муҳим бўлиши билан бирга, молиявий ҳисоботнинг аксарият аҳамиятли элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келган ҳолларда)


                   


(адресат)

Мен (биз),



(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

              

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект



нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)


______________ йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.


Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги


Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.


Биз "ХХХ" ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асос бўлади.

Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.


Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос


"УУУ" ташкилотининг "ZZZ" чет эл қарам корхонасига қўйилмалари, бухгалтерия балансида 20ХХ йил 31 декабрь ҳолати бўйича ХХХ сўм миқдорида улушли иштирок этиш усули билан ҳисобга олиниб кўрсатилган, ҳамда "УУУ" ташкилотининг "ZZZ" корхонаси соф фойдасидаги улуши ХХХ сўм миқдорида шу санада якунланадиган йил бўйича "УУУ"нинг фойдасига киритилган. Биз 20ХХ 31 декабрь ҳолатига кўра "УУУ"нинг "ZZZ" чет эл қарам корхонасидаги қўйилмаларининг баланс қиймати ва "УУУ"нинг "ZZZ" қарам корхонасининг соф фойдасидаги улуши юзасидан етарлича зарур даражадаги аудиторлик далилларини ололмадик, чунки бизга молиявий ахборотлардан фойдаланишга рухсат берилмади. Бунинг оқибатида, бизда ушбу суммаларга қандайдир тузатишлар киритиш кераклиги ёки керак эмаслигини аниқлаш имконияти бўлмади.


Изоҳлар билан фикр билдириш


Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, "УУУ" ташкилотининг 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари





(фамилияси, имзо)

Аудитор (аудиторлар)





(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана

М.Ў.

(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

               





70-сон АФМСга

5-ИЛОВА



НАМУНА



Фикр билдириш рад этилган

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ


                   


(адресат)

Мен (биз),



(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

              

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект



нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)


      

______________ йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарзидаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.


Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги


Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.


Биз "ХХХ" ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Фикр билдиришни рад этиш учун асос бўладиган, махсус қисмда қайд этилган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмади.


Фикр билдиришни рад этиш учун асос


Хўжалик юритувчи субъект "ХХХ"нинг биргаликдаги фаолиятга улуши 20ХХ йил 31 декабрь ҳолати бўйича бухгалтерия балансининг "Узоқ муддатли инвестициялар" моддасида ХХХ минг сўм миқдорида акс эттирилган ва бу 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра соф активлар қийматининг 90% ни ташкил этади. Бироқ, молиявий инвестициялар, шунингдек улар билан боғлиқ пул оқимлари юзасидан ташқи далилларни олиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан чекловлар ва тўсиқлар ўрнатилди.


Фикр билдиришни рад этиш


Фикр билдиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилган қисмда қайд этилган вазиятлар муҳим эканлиги сабабли, бизда фикр билдириш учун асосларни таъминловчи етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмади, ва шундан келиб чиқиб, биз хўжалик юритувчи субъект "ХХХ"нинг молиявий ҳисоботи ишончлилигига фикр билдиришни рад этамиз.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари





(фамилияси, имзо)

Аудитор (аудиторлар)





(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана

М.Ў.

(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

           





70-сон АФМСга

6-ИЛОВА



НАМУНА



Тушунтириш қисми киритилган

изоҳлар билан фикр билдирилган

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ


                   


(адресат)

Мен (биз),



(70-сон АФМСнинг 44-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг реквизитлари)

аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

              

(аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, аудитор малака сертификатининг берилган санаси ва рақами)

томонидан хўжалик юритувчи субъект



нинг

(аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



иборат

(молиявий ҳисобот шаклларининг рўйхати)


            

______________ йил (сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда) ҳолатидаги молиявий ҳисоботининг ишончлилигини мажбурий (ташаббус тарздаги) аудиторлик текширувидан ўтказдик.


Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги


Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги, ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат.


Биз "ХХХ" ташкилотининг илова қилинган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказдик. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотлар барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат.

Биз аудиторлик текширувини Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдик. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишни таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларини олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади.

Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарли асос бўлади.

Бизнинг фикримизча, махсус қисмда қайд этилган изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган вазиятлар натижасида, бизда аудиторлик ташкилоти фикрини ифодалаш учун асосларни таъминловчи етарлича аудиторлик далиллари мавжуд.


Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос


20ХХ йил 31 декабрь ҳолати бўйича бухгалтерия балансининг "Асосий воситалар" моддасида миқдори ХХХ минг сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасининг қиймати акс эттирилмаган. Шу сабабли бухгалтерия балансининг "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан қарздорлик" моддасида 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатига кўра мол етказиб берувчи олдидаги ХХХ минг сўмлик кредиторлик қарзи акс эттирилмаган.


Изоҳлар билан фикр билдириш


Бизнинг фикримизча, изоҳлар билан фикр билдириш учун асос бўладиган баён этилган вазиятларнинг молиявий ҳисоботга таъсиридан ташқари, "ХХХ" ташкилотининг 20ХХ йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққоний акс эттиради.


Тушунтириш қисми


Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисидаги фикримизни ўзгартирмаган ҳолда, биз молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатида баён этилган қуйидаги ахборотга диққатни жалб этамиз: "ZZZ" ташкилоти томонидан "ХХХ" хўжалик юритувчи субъектга нисбатан киритилган даъвоси бўйича иш шу кунга қадар судда кўриб чиқилиши якунланмаган.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари





(фамилияси, имзо)

Аудитор (аудиторлар)





(фамилияси, имзо)

Хулоса тузилган сана

М.Ў.

(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 декабрь, 48-сон, 554-модда











































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск