ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 873-XII-сон "Соғлом авлод учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 873-XII



"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН"

ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг биринчи ва иккинчи даражали "Соғлом авлод учун" ордени таъсис этилсин.


2. "Соғлом авлод учун" ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


3. Биринчи ва иккинчи даражали "Соғлом авлод учун" орденининг тасвири тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

1993 йил 7 майдаги

873-XII-сон Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Соғлом авлод учун" ордени тўғрисида

НИЗОМ


1. "Соғлом авлод учун" ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар.

"Соғлом авлод учун" ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган кишилар ҳам мукофотланишлари мумкин.


2. "Соғлом авлод учун" ордени икки даражадан иборат бўлади:

I даражали орден юқори даражали ҳисобланади. Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали, орадан камида уч йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

3. I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишда, инсон экологиясини яхшилашда, жисмонан ва ахлоқан соғлом авлодни, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватани - мустақил Ўзбекистонга ҳар томонлама содиқлик ва ундан фахрланиш олий туйғуларини тарбиялашда, оналик ва болаликни таъминлаш учун муносиб моддий ва маънавий замин яратишда Ўзбекистон давлати ва халқи олдидаги жуда катта хизматлари учун мукофотланадилар.

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан соғлом авлодларни камол топтириш ишига катта ҳисса қўшган, оналик ва болалик тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилувчи кишилар, ногиронлиги бўлган болаларнинг ва етим болаларнинг васийлари, болалар ва оналикка нисбатан мунтазам олий хайр-эҳсон кўрсатувчи жамоат ташкилотлари, хўжалик тузилмаларининг вакиллари мукофотланадилар.

4. I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ карраси миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

5. II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш карраси миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

II даражали ёки II ва I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

6. I ва II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотлаш тўғрисида вазирликлар ва идоралар, фан ва маданият муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиқади.


7. "Соғлом авлод учун" ордени билан бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳам мукофотланишлари мумкин.


8. I ва II даражали "Соғлом авлод учун" ордени кўкракнинг чап томонида тақилади.


9. Ҳар бир мукофотланган кишига тегишли даражали "Соғлом авлод учун" орденини топшириш билан бир вақтда мукофотланганлик тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.


10. "Соғлом авлод учун" орденининг даражаларидан қатъи назар бу орден билан такроран мукофотланилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

1993 йил 7 майдаги

873-XII-сон Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Биринчи ва иккинчи даражали

"Соғлом авлод учун" орденининг

ТАСВИРИ


1. I даражали "Соғлом авлод учун" ордени олтин суви югуртирилган металлдан тайёрланиб, 34 мм. диаметрдаги тўғри доира шаклига эга. Орденнинг ўнг қисмида қуёшнинг илиқ нурлари аксида она ва боланинг қавариқли тасвири туширилган. Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси гербининг қавариқли тасвири ва доира бўйлаб "СОFЛОМ АВЛОД УЧУН" сўзлари ёзилган. Доиранинг юқори қисмида 12 та юлдуз тасвирланган. Орден орқа томонининг четлари бўртма ҳошияланган.

Орден илмоқ ва ҳалқа ёрдамида ёнлари кумуш суви югуртирилган даста билан бириктирилади. Дастанинг ички қисми яшил рангли товланадиган лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида олтинранг ўрик дарахтининг гуллаб турган шохи ўйиб ишланган.


2. II даражали "Соғлом авлод учун" ордени кумуш сув югуртирилган металлдан тайёрланади. Орден илмоқ ва ҳалқа ёрдамида ёнлари ўйма олтинранг даста билан бириктирилади. Дастанинг ички қисми кумуш рангли товланадиган лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида кумушранг ўрик дарахтининг гуллаб турган шохи ўйиб ишланган.

































Время: 0.1625
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск