Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2016 й. ПҚ-2666-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2016 й.

N ПҚ-2666



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, Ўзбекистон Республикасининг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендлари халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;

ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;

туризм фаолияти ривожланишини мувофиқлаштириш, минтақаларда янги туризм йўналишлари, гидлар (экскурсоводлар) ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари ва туризм объектлари бўйича ягона миллий реестрларни шакллантириш;

туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматлари кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, туризм соҳасида хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштириш ҳамда лицензияланадиган ва сертификатлаштириладиган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш;

туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор муносабатлари асосида тартибга солишни мақбуллаштириш ва туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;

туризм фаолияти соҳасида биринчи навбатда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;

туризм фаолияти субъектлари ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифат даражасида ташкил этиш, тармоқ туризм фанларини ривожлантиришга кўмаклашиш.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барча мажбуриятлар ва шартномалар, шу жумладан халқаро мажбуриятлар ва шартномалар бўйича "Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, меҳнат шартномалари бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида мустақил бўлинмалар сифатида:

тугатилаётган "Ўзбектуризм" Миллий компанияси ҳузуридаги "Буюк ипак йўли" реклама агентлиги" давлат унитар корхонаси негизида "Миллий туризм маҳсулотларини тарғибот қилиш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" унитар корхонаси негизида "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Диспетчерлаштириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш марказий бошқармаси" давлат корхонаси негизида "Диспетчерлаштириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Республика илмий-ўқув консалтинг маркази" давлат корхонаси негизида "Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика маркази" давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, тегишли вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

"Ўзбектуризм" Миллий компанияси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига айлантирилсин.


7. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қўмитанинг ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан;

б) меҳнат ва бошқа шартномалар асосида Қўмита раисининг хорижий маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган хорижий мутахассислар:

иш ҳақи фондининг ягона ижтимоий тўлови тўлашдан;

жисмоний шахслар - норезидентлардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47 уйда, "Миллий PR маркази" Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 18-уйда жойлаштирилсин.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратига 5 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 1 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган), 2 та навбатчи автомобиль ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади;

Қўмитага тегишли хизмат автомобиль транспортига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлашга белгиланган тартибда кўмаклашсин.


9-1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ўз идоравий вазифаларини амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларни сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ваколати берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 12 декабрь, 49-сон, 559-модда




















































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск