ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1996 й. 254-I-сон "Буюк хизматлари учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.1996 й.

N 254-I



"БУЮК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН"

ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Буюк хизматлари учун" ордени таъсис этилсин.


2. "Буюк хизматлари учун" ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. "Буюк хизматлари учун" орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов





"Буюк хизматлари учун" ордени тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Буюк хизматлари учун" ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга қаратилган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш ишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар.


2. "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва орденни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


3. "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш карраси миқдорида бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу суммага тенг эсдалик совғасини оладилар.

"Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.

4. "Буюк хизматлари учун" ордени муҳайяр лентага биркитилиб, кўкракка тақиб юрилади.


5. "Буюк хизматлари учун" ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир марта бериладиган пул тўлови мукофотланганнинг оиласига топширилади.





"Буюк хизматлари учун" орденининг

ТАВСИФИ

"Буюк хизматлари учун" ордени 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади ва саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут рангда тайёрлангандир. Мусамманнинг бурчаклари орасида мовийранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа - 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри - 52 миллиметр.

Орден марказида битта умумий марказга эга бўлган, диаметрлари 36 ва 24 миллиметрли иккита айлана жойлашган. Ички айланада рамзий тарзда тасвирланган мовий рангдаги ер курраси фонида Ўзбекистон Республикаси харитаси тилла рангда тасвирланган. Ташқи ва ички айланалар ўртасида, юқори қисмида оқ эмаль фонида кумуш рангдаги "BUYUK XIZМАTLАRI UCHUN" ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги - 3 миллиметр. Айлананинг пастки қисмида яшил рангдаги иккита бирлаштирилган дафна новдалари жойлаштирилган.

Орден оралиқ колодка ва ҳалқалар ёрдамида муҳайяр лентага бириктирилади. Тилларанг оралиқ колодка чиқиб келаётган қуёш фонидаги Ҳумо қуши тасвири кўринишида. Колодканинг эни - 45 миллиметр, баландлиги - 30 миллиметр. Муҳайяр лента йўл-йўл қизил, мовий, оқ ва яшил ранглардан иборат.

Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастки қисмида орденнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.

Орденнинг қалинлиги - 8 миллиметр.

Орденнинг оғирлиги - 65 грамм".



























Время: 0.1629
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск