ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

ЎзР 07.12.2001 й. 312-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 07.12.2001 й. 312-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Битимда кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия инвесторга битим имзоланган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан белгиланган тартибда берилади. Мазкур лицензия битим амал қиладиган муддатга берилади ва у битим шартларига мувофиқ қайта расмийлаштирилади ёхуд унинг амал қилиши тугатилади.



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, лицензия бундай бирлашма иштирокчиларидан бирига берилиб, унда мазкур иштирокчи шу бирлашма номидан иш юритаётганлиги, шунингдек бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари кўрсатилади.




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда бешинчи қисми иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар; (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Инвестор битимнинг амал қилиш муддати ичида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турларини истисно этганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда бешинчи қисми иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


солиқлар, йиғимлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлар;



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Инвестор битимнинг амал қилиш муддати мобайнида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турини истисно этганда, қуйидаги солиқлар ва тўловларни тўлайди:

фойда солиғи;

ер солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар, бундан қўшимча фойда солиғи мустасно. (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири


14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонун 5-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида йўл қўйиладиган даражадаги харажатларни қоплаш шу харажатлар қилинган календарь йилида компенсация маҳсулоти ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳолда битимда ўрни қопланадиган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.



20-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Инвестор атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва оқизганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштирганлик учун, шу жумладан меҳнат ҳақи жамғармасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди.








































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск