ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

ЎзР 05.04.2002 й. 362-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 05.04.2002 й. 362-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 10.09.2019 й. ЎРҚ-566-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади). (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 10.10.2018 й. ЎРҚ-495-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш - чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;



2-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари - чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;



2-модда ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


чиқиндиларни сақлаш - кўмиб ташлаш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида чиқиндилар олиб кетилгунча уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;



15-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этишга;


Қаранг: Бош санитария врачи томонидан 2011 йил 16 ноябрда тасдиқланган “Ўзбекистон шароитида саноат чиқиндиларини тўплаш, инвентаризация қилиш, таснифлаш, зарарсизлантириш, сақлаш ва йўқ қилишни ташкил этишнинг санитария қоидалари ва нормалари” (СанПиН РУз N 0300-11) (ҳужжат рус тилида келтирилган); Бош санитария врачи томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли истиқомат қиладиган жойлар ҳудудини қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалашнинг санитария қоидалари ва нормалари” (СанПиН РУз N 0297-11) (ҳужжат рус тилида келтирилган); Бош санитария врачи томонидан 2004 йил 12 июлда тасдиқланган “Ўзбекистон шароитида асбестли чиқиндиларни тўплаш, транспортда ташиш ва кўмиб ташлашнинг санитария қоидалари ва нормалари” (СанПиН РУз N 0158-04) (ҳужжат рус тилида келтирилган); Бош санитария врачи томонидан 2004 йил 12 июлда тасдиқланган “Ўзбекистон шароитида махсус полигонларда асбестли қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш ва зарарсизлантиришнинг санитария талаблари” (СанПиН РУз N 0157-04) (ҳужжат рус тилида келтирилган); Бош санитария врачи томонидан 2002 йил 29 июлда тасдиқланган “Саноат чиқиндиларини инвентаризация қилиш, таснифлаш, жойлаштириш ва зарарсизлантиришнинг санитария қоидалари” (СанПиН РУз N 0127-02) (ҳужжат рус тилида келтирилган)


қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқиндилар ҳисобини юритишга, улар тўғрисида ҳисобот тақдим этишга;


Қаранг: мазкур Қонуннинг 26-моддаси; ВМнинг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон Қарори билан тасдиқланган "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 6, 7-бандлари

чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф муҳит учун хавфлилик даражасини белгиланган тартибда аниқлашга;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга;


Қаранг: мазкур Қонуннинг 18-моддаси


ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг тўпланишини, лозим даражада сақланишини таъминлашга ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймасликка;

ўзларининг мулки бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилиниши бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришга;

чиқиндилар аралашиб кетишига (ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) йўл қўймасликка;

чиқиндиларнинг рухсат этилмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва кўмиб ташланишига йўл қўймасликка;

чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экология ҳолати устидан назорат олиб боришга;


Қаранг: "Экологик назорат тўғрисида"ги Қонун 14-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошлари, 19-моддасининг тўртинчи қисми; ВМнинг 2015 йил 8 октябрдаги 286-сон Қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Намунавий низом

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш пайтида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказишга;

чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқинди тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари мажмуини амалга оширишга, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмиб ташланишини таъминлашга;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига атроф муҳитга рухсат олинмаган тарзда чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этишга;

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлашга; (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


Қаранг: мазкур Қонуннинг 23-моддаси; ВМнинг 2003 йил 1 майдаги 199-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом


чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга мажбурдирлар.


Қаранг: ФКнинг 985-моддаси



22-модда номининг олдинги таҳрири


22-модда. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб

ташлашга доир талаблар



22-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади. (ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади). (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



10-модданинг олдинги таҳрири


10-модда. "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш

соҳасидаги ваколатлари

(ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


"Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси:

кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳисобга олиш, сақлаш ва утилизация қилиш устидан давлат назорати ва текширувини;

радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида радиациявий хавфсизлик устидан давлат назоратини;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари атрофида, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда объектларга таҳдид келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модданинг олдинги таҳрири


23-модда. Чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов


Чиқиндиларни махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларга жойлаштирганлик учун тўлов ундирилади.

Тўлов миқдори белгиланган тартибда чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари асосида, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф муҳит учун хавфлилик даражасига қараб белгиланади.
































































Время: 0.1530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск