Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали биржа савдоларида республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.08.2016 й. 286-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 30 августдаги

286-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом

ашё биржаси орқали биржа савдоларида республика

корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пахта толасини республиканинг пахта толасини қайта ишлаб чиқариш корхоналарига (кейинги ўринларда республика корхоналари деб аталади) биржа савдоларида, шунингдек Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (кейинги ўринларда ЎзРТХБ деб аталади) савдо майдонлари орқали экспортга сотиш тартибини ва тартибга солиш механизмини белгилайди.

2. Пахта толасини сотиш ЎзРТХБда аниқ вақт режимида электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

ЎзРТХБ томонидан ўтказиладиган биржа савдоларига тенг шартлар билан республика корхоналари, шунингдек экспортга сотишда - хорижий харидорлар қўйилади.


3. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш миллий валютада, хорижий харидорларга сотиш эса эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади. ЎзРТХБнинг биржа савдоларида савдо майдонлари орқали республика корхоналарига, хорижий харидорларга "Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоблар ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4. ЎзРТХБда республика корхоналари томонидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.



II БОБ. АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


5. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:


маҳсулот - "Ўзпахтаэкспорт" АЖ мулкида бўлган ва пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган пахта толаси;


биржа савдоларининг электрон тизими - ЎзРТХБнинг дастурий-техник комплекси, у аниқ вақт режимида умумреспублика биржа савдоларини ўтказишни таъминлайди;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) - ЎзРТХБнинг таркибий бўлинмаси, у клиринг ва биржа битимлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминлайди;


сотувчи - "Ўзпахтаэкспорт" АЖ;


харидор - пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган ва пахта толасидан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, шунингдек хорижий харидорлар;


закалат - ЎзРТХБда амалга ошириладиган битимларни бажариш кафолатларини таъминлаш учун ҲККПга харидорлар ва сотувчи томонидан битимларни кафолатли таъминлаш учун киритиладиган маблағлар;


котировка - бир ҳафтадаги биржа савдолари натижалари бўйича белгиланадиган ва ЎзРТХБ расмий веб-сайтида эълон қилинадиган ўртача белгиланган нарх;


терминаллар - маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатадиган пахта терминаллари.



III БОБ. ПАХТА ТОЛАСИ ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, БИРЖА САВДОЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Сотувчи, йилнинг тегишли даври учун пахта толасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича йилнинг тегишли даври учун тасдиқланган балансдан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда, ҳар бир келгуси ой бошланишидан 10 кун олдин ЎзРТХБни харидорларга биржа савдоларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулот миқдори тўғрисида хабардор қилади.

Хабарномаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг мувофиқлик сертификати (текшириш далолатномаси) билан тасдиқланган пахта толасининг лоти, типи, нави ва класси кўрсатилади.


7. Харидор биржа савдоларига қўйиш учун назарда тутилган миқдорларга мувофиқ харидорларга маҳсулотларни етказиб беришни узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган миқдорларда маҳсулотнинг мавжудлиги тўғрисида ЎзРТХБга маълумотнома тақдим этади.


8. ЎзРТХБ биржа савдоларида мустақил равишда иштирок этишни хоҳловчи сотувчига брокерлик жойи беради.


9. Биржа савдоларига сотувчининг ёзма хабарномаси асосида, илгари сотиб олинган пахта толаси учун биржадан ташқари битимлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзи бўлган харидорлар қўйилмайди.


10. Биржа савдолари ўтказилиши, биржа сессияларининг давом этиши, қўйиладиган маҳсулотлар миқдори тўғрисидаги ахборот ЎзРТХБ томонидан харидорларга ЎзРТХБ аъзолари орқали етказилади ва расмий веб-сайтда эълон қилинади.


11. ЎзРТХБ биржа барча аъзоларининг, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, айни бир вақтда иштирок этиши имкониятини таъминлаши шарт.


12. Солиқларни ўтказиш, тўланган кафолат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича қатнашчиларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, электрон биржа савдоларида ғолибларни аниқлаш ва битимларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими томонидан амалга оширилади.


13. Битимларни рўйхатдан ўтказиш кунида ЎзРТХБ сотувчи брокерига битимлар реестридан кўчирмани, шунингдек сотувчи брокерига ва харидор брокерига биржа савдоларининг электрон тизими томонидан шакллантирилган биржа битимининг намунавий шаклини уни расмийлаштириш учун тақдим этади.


14. Савдоларда сотилмаган маҳсулот миқдори сотувчи билан келишилган ҳолда кейинги савдоларга ўтказилади.


15. ЎзРТХБ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун қуйидаги миқдорда тўлов белгиланади:

республика корхоналарига сотишда харидорга ва сотувчига - ҳар қайси томондан битим суммасининг кўпи билан 0,05 фоизи миқдорида;

экспортга сотишда харидорга - битим суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, сотувчига - битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида.


16. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда сотувчи маҳсулотни савдога такроран қўйиши шарт.


17. Тузилган биржа битимлари бўйича маҳсулотни сотиш харидор томонидан 100% миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади. Олдиндан тўланган ҳақнинг тўлиқ суммаси битим ёпилгунгача ҲККП томонидан блокировка қилинади.



IV БОБ. МАҲСУЛОТНИНГ БОШЛАНҒИЧ

НАРХЛАРИНИ ҲАМДА БИРЖА САВДОЛАРИ

ҚАТНАШЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА МАҲСУЛОТНИ

ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ МЕХАНИЗМИНИ

БЕЛГИЛАШ


18. Бошланғич нарх пахта толаси сотувчиси томонидан, "А" индексининг ва унинг Ўзбекистон компоненти "Коттон-Оутлук"да эълон қилинадиган ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда, CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида ЎзРТХБдаги навбатдаги савдолардан олдинги кунда, республика корхоналари учун - 15 фоиз миқдоридаги чегириш билан, экспортга сотишда эса - пахта толаси экспорти бўйича чекланган харажатларда назарда тутилган маблағлар суммасида республика ташқарисида ўртача (темир йўл ва сув) транспорти харажатларини чегирган ҳолда белгиланади.

Маҳсулотнинг бошланғич нархи экспорт учун эркин конвертация қилинадиган валютада, республика корхоналарига учун эса миллий валютада белгиланади ва у нетто массасига қайта ҳисоблаганда прейскурантдаги улгуржи нархдан (прейскурантдаги улгуржи нархларда келтирилган формула бўйича) ҳамда пахта толасини терминалларга етказиб бериш, у ерда тушириш, суғурта қилиш ва сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақи бўйича харажатлардан кам бўлмаслиги керак.

19. Биржа савдоларида тузилган битимларни бажаришнинг молиявий кафолатларини таъминлаш мақсадида биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ЎзРТХБнинг ҲККП орқали амалга оширилади.


20. ЎзРТХБнинг ҲККП биржа савдолари қатнашчиларини уларга хизматлар кўрсатиш, мижозларнинг шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.

Сотувчи ва маҳсулотнинг харидорларидан ҳар бири учун ЎзРТХБнинг ҲККП томонидан шахсий ҳисоб рақамлари очилади.

ЎзРТХБнинг ҲККП шахсий ҳисоб рақамларининг ҳолати, ҳисоб рақамларидаги маблағнинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ошкора қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


21. Сотувчи ва харидор ЎзРТХБнинг ҲККПдаги ўзининг ҳисоб рақамларига томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришининг кафолати сифатида тегишли равишда, савдоларга қўйиладиган ва харид қилиниши мўлжалланаётган маҳсулот қийматининг 2,0 фоизи миқдорида закалатларни мажбурий тартибда қўйишади.


22. Харидорлар ЎзРТХБда, ЎзРТХБнинг ҲККПда депонентга қўйилган закалатларни ҳисобга олган ҳолда, мўлжалланаётган тўлов маблағлари ҳажмида битимлар тузишга ҳақлидир.


23. ЎзРТХБнинг ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамларидаги сотувчи ва харидорлар маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

а) биржа битимлари бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

б) савдо сессияларида қатнашиш учун закалат сифатида;

в) мижоз топшириғи бўйича - унинг ваколатли банкидаги клиринг қатнашчисининг ҳисоб рақамига қайтариш учун;

г) депонент қилинган маблағлар ҳисобига ЎзРТХБ томонидан кўрсатилган хизматлар тўлови бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун.


24. Харидор биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн банк куни мобайнида ЎзРТХБнинг ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамига рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун қўшимча маблағлар ўтказиши шарт.


25. Харидордан унинг ҳисоб рақамига пул маблағлари тушгандан кейинги кундан бошлаб бир банк кунидан кеч бўлмаган муддатда ЎзРТХБнинг ҲККП сотувчи брокерига тўланган битимлар реестрини юборади.

Агар харидор ўн банк куни мобайнида маблағларни рўйхатдан ўтказилган биржа битимига мувофиқ тўлиқ ҳажмда маблағлар ўтказилишини таъминламаганда ЎзРТХБнинг ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач шахсий кабинет орқали сотувчига ва ЎзРТХБнинг тегишли бўлинмасига битимни бекор қилиш тўғрисида зудлик билан хабар қилади ва харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан сотувчининг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жарима сифатида маблағларни, ЎзРТХБнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда, харидор томонидан тўланган закалат миқдорида ўтказади.

Битим бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан савдоларга такроран қўйилади.


26. ЎзРТХБнинг ҲККП томонидан сотувчига тақдим этилган харидорнинг шахсий ҳисоб рақамига маблағлар тушганлиги тўғрисида тўланган битимлар реестрини тақдим этиш, тегишли далолатномани расмийлаштирган ҳолда сотувчи томонидан харидорга маҳсулотни терминалда бериш учун асос ҳисобланади.

Сотувчи томонидан маҳсулотни бериш-қабул қилиш харидорнинг ўз мажбуриятларини бажарганлиги ҲККП томонидан тасдиқланмасдан амалга оширилган тақдирда ЎзРТХБ харидор томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.


27. Сотувчи маҳсулот қиймати тўлангандан кейин маҳсулотни харидорга пахта терминалининг FCA шартларида етказиб беради.

Маҳсулот терминалда берилгандан кейин сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни бериш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.

Сотувчи томонидан маҳсулотни бериш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатноманинг харидор томонидан имзоланган ва унинг муҳри қўйилган далолатноманинг битта асл нусхасининг тақдим этилиши харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан маблағларни ҲККП томонидан ваколатли банкдаги сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш ва битимни ёпиш учун асос ҳисобланади. ҲККП томонидан маблағларни ўтказиш кўрсатиб ўтилган далолатнома олинган вақтдан бошлаб икки банк кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.


28. Харидорга маҳсулотни бериш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) сотувчининг нарядлари бўйича терминаллардан биржа битимларида назарда тутилган миқдор ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади. Маҳсулотни юклаб жўнатиш юзасидан наряд ЎзРТХБнинг ҲККП томонидан ушбу Низомнинг 27-бандига мувофиқ шахсий ҳисоб рақамидан кўчирма тақдим этилгандан кейин берилади.

Маҳсулотни сертификатлаш, терминалнинг маҳсулотни сақлаш, юклаб жўнатиш ва бериш-қабул қилиш далолатномаси имзолангунгача амалга оширилган бошқа хизматлари билан боғлиқ харажатлар харидор томонидан тўланади.

Терминалнинг сақлаш, транспорт агентига юклаш бўйича кўмаклашиш, юклаб жўнатиш ва бериш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин амалга ошириладиган бошқа ишлар билан боғлиқ харажатлари харидор томонидан тўланади.

Ушбу Низомда назарда тутилган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида - сотувчи томонидан, харидор банкида - харидор томонидан амалга оширилади.

Сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмаганда, тўлиқ етказиб берилмаганда ёки етказиб бериш муддатлари бузилганда ЎзРТХБнинг ҲККП унинг ҳисоб рақамидан харидорнинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига закалат суммасини ўтказади, ундан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жарима сифатида ЎзРТХБнинг воситачилик ҳақи чегириб қолинади.


29. Биржа савдоларида маҳсулотни сотишдан тушган тушум, шунингдек сотувчи тасарруфига тушган эркин конвертация қилинадиган валютадаги жарима суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган муддатларда 100 фоиз сотилади, тушган маблағларнинг сўмдаги эквивалентидан белгиланган тартибда фойдаланилади.


30. Томонларнинг харидор ва сотувчи ўртасида тузилган биржа битимлари бўйича мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


31. ЎзРТХБ аъзолари, биржа савдолари қатнашчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича пайдо бўладиган баҳслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



V БОБ. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ ВА УШБУ НИЗОМГА

РИОЯ ЭТИШ ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ


32. Ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича ЎзРТХБ унда сотилган маҳсулотларнинг биржа котировкаларини аниқлайди. ЎзРТХБ ҳар ҳафтада уларни ЎзРТХБнинг расмий веб-сайтида эълон қилади.


33. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ЎзРТХБ, сотувчи ва терминаллар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

ЎзРТХБ - биржа савдоларига маҳсулотларни қўйиш ва сотиш миқдорлари тўғрисида;

сотувчи - биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни бериш-қабул қилиш далолатномалари бўйича харидорларга берилган амалдаги миқдорлари тўғрисида;

терминаллар - биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни харидорларга юклаб жўнатишнинг амалдаги миқдорлари тўғрисида.






Низомга

ИЛОВА



"Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзпахтасаноат"

АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан биржа

савдоларида республика корхоналарига, хорижий

харидорларга ЎзРТХБнинг савдо майдонлари орқали

сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбир


Масъуллар


Муддатлар

I босқич

        

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалларига етказиб бериш учун мўлжалланган пахта толаси учун пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларга мувофиқ белгиланган миқдорда олдиндан тўловни амалга оширади.

Маблағларнинг қолган қисми харидордан тўлов олингандан ва валюта тушуми сотилгандан кейин "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан "Ўзпахтаэкспорт" АЖга амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади.

         


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Шартномалар тузилгандан кейин ва заруриятга кўра









II босқич

     

"Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг хабарномаларига ва "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалларининг топшириқномаларига мувофиқ пахта тозалаш заводларидан ёки масъулиятли сақлашда бўлган терминаллардан пахта толасини етказиб бериш амалга оширилади.

        


Пахта тозалаш заводлари, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


     

"Ўзпахтаэкспорт" АЖдан олинган хабарномаларга ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг топшириқномаларига мувофиқ олдиндан тўлов амалга оширилгандан кейин

         









III босқич

      

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ республика корхоналарига ва хорижий харидорларга пахта толаси сотиш бўйича ташкил этиладиган биржа савдоларида қатнашиш учун ЎзРТХБ билан шартнома тузади.

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ илгари сотиб олинган пахта толаси учун биржадан ташқари битимлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлган харидорлар тўғрисида ёзма хабарномани тақдим этади.

          


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, ЎзРТХБ


Заруриятга кўра









IV босқич

        

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва салоҳиятли қатнашчилар (харидорлар) брокер билан шартнома тузадилар.

         


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, харидорлар


Заруриятга кўра









V босқич

        

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ брокери ҳар бир савдодан олдин ЎзРТХБга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг мувофиқлик сертификати (текшириш далолатномаси) билан тасдиқланган пахта толасининг типлари, сортлари ва класслари ва ҳажмларини биржа савдоларига қўйиш учун ҳужжатларни тақдим этади.

        


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, ЎзРТХБ


Ҳар бир савдодан олдин









VI босқич

       

ЎзРТХБ ўзининг веб-сайтида биржа савдоларининг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.

        


ЎзРТХБ


Ҳар бир савдодан олдин









VII босқич

       

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва биржа савдоларида қатнашадиган пахта толаси харидорлари тегишли равишда савдоларга қўйиладиган ва маҳсулотнинг харид қилишга мўлжалланаётган қийматининг 2,0 фоизи миқдорида закалатларни кафолат сифатида ЎзРТХБ (ҲККП)даги ўзининг ҳисоб рақамларига мажбурий тартибда депонентга қўядилар.

        


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, ЎзРТХБнинг ҲККП


Ҳар бир савдодан олдин









VIII босқич

        

Харидорнинг бирокери ва "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг брокери амалга оширилган битимлар реестри асосида пахта толасини сотиш юзасидан биржа битимини тузадилар.

         


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ брокери, харидор брокери


Амалга оширилган битимлар реестри тақдим этилгандан кейин









IХ босқич

           

1. Харидор ЎзРТХБнинг ҲККПдаги ўз ҳисоб рақамига биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади.


ЎзРТХБнинг ҲККП, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


1. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин 10 банк куни мобайнида.



2. ЎзРТХБнинг ҲККП тўланган битимлар реестрини "Ўзпахтаэкспорт" АЖга жўнатади, бу пахта толасини бериш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.



2. Харидордан маблағлар тушгандан кейин бир банк куни мобайнида.

3. Бериш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) далолатномаси имзолангандан кейин ЎзРТХБнинг ҲККП "Ўзпахтаэкспорт" АЖ ҳисоб рақамига маблағлар ўтказади.

            



3. Далолатнома олингандан кейин кўпи билан 2 банк кунида.







Х босқич

     

Пахта толасининг контрактдаги миқдори "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг ёзма топшириқномаси бўйича, бериш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштирган ҳолда пахта терминалларидан республика корхоналарига ва хорижий харидорларга берилади.

        


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, пахта терминаллари


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ томонидан тўлов олингандан кейин





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 сентябрь, 36-сон, 413-модда




























Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск