язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 21.11.2016 й. 88-н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.12.2016 й. 1723-8-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2016 й.

N 1723-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

21.11.2016 й.

N 88-н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-сонли "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2016 йил 18 октябрдаги 349-сонли "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида авиациянинг парвоз қилиш асосий қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                    Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. I бобда:


а) 1-параграфда:

йигирма бешинчи, бир юз эллигинчи - бир юз эллик иккинчи хатбошилардаги "(13,5 д. мили)" деган сўзлар "(14 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтмиш бешинчи хатбошидаги "ҳар қандай аппарат" деган сўзлар "ҳар қандай учиш аппарати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бир юз эллик олтинчи - бир юз эллик саккизинчи хатбошилардаги "(булутлар қуйи чегарасининг баландлиги)да" деган сўзлар "(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, зарурат бўлганда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бир юз олтмиш биринчи хатбошидаги "(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида)" деган сўзлар "(булутлар қуйи чегарасининг баландлигида, зарурат бўлганда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Учувчисиз учиш қурилмаси - учувчисиз парвоз қиладиган, бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёки дастурлаштирилган ва парвозда батамом мустақил бўла оладиган ҳаво кемаси (ҳаво кемаларининг моделлари бундан мустасно);

Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори - учувчисиз учиш қурилмасини бевосита бошқарувчи шахс.";


б) 2-параграф қуйидаги мазмундаги қисқартмалар билан тўлдирилсин:

"DME - узун ўлчамли ускуна;

УУҚ - учувчисиз учиш қурилмаси.


2. 115, 118, 120 ва 123-бандлардаги "(булутлар пастки чегарасининг баландлиги)" деган сўзлар "(булутлар пастки чегарасининг баландлиги, зарурат бўлганда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 138-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"138. Ҳаво трассасининг кенглиги қоидага кўра 10 км (5 д. мили) қилиб белгиланади.".


4. 140-бандда:


"а" кичик банддаги "(5,4 д. мили)" деган сўзлар "(5 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"б" кичик банддаги "(2,2 д. мили)" деган сўзлар "(2 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 141-банднинг "а" кичик бандидаги "(2,7 д. мили дан)" деган сўзлар "(3 д. мили дан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 337-банднинг "а" кичик бандидаги "(2,7 д. мили)" деган сўзлар "(3 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 358-банддаги "(5,4 д. мили дан)", "(2,7 д. мили дан)" ва "(13,5 д. мили дан)" деган сўзлар тегишлича "(5 д. мили дан)", "(3 д. мили дан)" ва "(14 д. мили дан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 390-банддаги "(5,4 д. мили)" деган сўзлар "(5 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 400-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"400. УПҚ бўйича энг яқин масофадан қўнишга киришга (қўнишга кириш схемаси бўйича парвоз қисман бажарилмаган ҳолларда) бурчак-масофа ўлчагич ва/ёки йўлдош системасини қўллаб радиолокация назорати амалга оширилган ҳолларда рухсат берилади.".


10. 407-банднинг "ж" кичик бандидаги "(2,7 д. мили га)" деган сўзлар "(3 д. мили га)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 408-банднинг "ж" кичик бандидаги "(2,2 д. мили ни)" деган сўзлар "(2 д. мили ни)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 414-банддаги "(13,5 д. мили)" деган сўзлар "(14 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 517-банднинг "в" кичик бандидаги, 518-банднинг "б" кичик бандидаги, 520-банднинг "а" кичик бандидаги ва 524-банднинг "г" кичик бандидаги "(вертикал кўриниш)" деган сўзлар "(вертикал кўриниш, зарурат бўлганда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 519-банднинг "а" кичик бандидаги "НГО баландлиги (вертикал кўриниш)" деган сўзлар "булутлар пастки чегарасининг баландлиги (вертикал кўриниш, зарурат бўлганда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Қуйидаги мазмундаги XVII-1 боб билан тўлдирилсин:


"XVII-1 боб. Учувчисиз учиш қурилмаларининг

парвозларини ташкил қилиш ва бажариш


789-1. УУҚ парвозини бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси операторида ушбу қурилмани учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид қўлланма бўлиши шарт.

789-2. УУҚ парвози сутканинг ёруғ вақтида, оддий метеошароитларда, тўғри кўриниш доирасида ва УУҚ билан доимий визуал контактда бўлганда бажарилади.

789-3. Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори бир вақтнинг ўзида фақат битта УУҚни бошқариши мумкин.

789-4. УУҚни учириш ва қўндириш очиқ ва яққол кўринадиган ҳудудларда, одамлар ҳамда бино ва иншоотлардан хавфсиз масофада амалга оширилади.

789-5. УУҚ парвози:

а) одамлар, бино ва иншоотлар ҳамда транспорт воситаларигача 30 м дан кам бўлмаган масофада;

б) дам олиш масканлари, ўйин майдонлари, спорт ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларгача 150 м дан кам бўлмаган масофада;

в) аэродромлар, вертолёт майдонлари, давлат идоралари, темир йўл ва автомобиль вокзалларигача (станцияларигача) 5 км дан кам бўлмаган масофада бажарилади.".


16. 912-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) паст ва энг паст баландликлардаги парвозлар.".


17. 914-банддаги "(10,8 д. мили)" деган сўзлар "(10 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 951-банддаги "(2.7 д. мили)" деган сўзлар "(3 д. мили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. XXII боб қуйидаги мазмундаги 12-параграф билан тўлдирилсин:


"12-§. Паст ва энг паст баландликлардаги парвозлар


957-1. Паст ва энг паст баландликларда парвозни амалга оширишда ҳаво кемаси командири ҳудуд релефини ва ундаги сунъий тўсиқларни, баландликни пасайтириш ва кўпайтириш майдонларида парвозни бажариш тартибини билиши, алоқа воситаларининг ва РТУ чекланиш масофасини, ёқилғининг ортиқча ҳаражатланишини инобатга олиши керак.

957-2. Паст ва энг паст баландликлардаги парвозда ВПҚ бўйича парвозни хавфсиз давом эттириб бўлмайдиган метеошароитлар билан тўқнашганда, УПҚ бўйича парвозга ўтилиши, хавфсиз баландлик ёки пастки хавфсиз эшелон эгалланиши керак ҳамда бу ҳақда ҲҲБ органи хабардор қилиниши керак.

957-3. Паст ва энг паст баландликлардаги парвоздан берилган эшелонни (баландликни) эгаллаш вақтида барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимига ўтказиш эшелонни (баландликни) эгаллаш ҳаракати бошлангандан кейин амалга оширилади.".


20. XXIII бобнинг 8-параграфи қуйидаги мазмундаги 994-1-банд билан тўлдирилсин:

"994-1. Мўлжални йўқотганда хавфсиз баландликдан (эшелондан) пасайиш тақиқланади.".


21. 15-иловада:

жадвалдаги "Ҳақиқий об-ҳаво (БҚЧБ, УҚЙ кўриш имконияти, шамол)" деган сўзлар Ҳақиқий об-ҳаво "(БҚЧБ, зарурат бўлганда УҚЙ кўриш имконияти, шамол)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

жадвалнинг изоҳидаги "булутлар пастки чегарасининг баландлигини" деган сўзлар "булутлар пастки чегарасининг баландлигини (зарурат бўлганда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 12 декабрь, 49-сон, 562-модда