Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.2016 й. 361-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 25 октябрдаги

361-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат

ветеринария бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Давлат ветеринария бош бошқармаси деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Давлат ветеринария бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, унинг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига ҳамда тегишли равишда юқори турувчи давлат ветеринария органларига бўйсунади.


3. Давлат ветеринария бош бошқармаси тизимига бош бошқарманинг марказий аппарати, Эпизоотияга қарши курашиш республика экспедицияси, Ҳайвонларнинг оқсил касаллигига қарши курашиш отряди, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, Республика давлат ветеринария лабораторияси, Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари давлат ветеринария лабораторияси, Парранда касалликлари давлат ветеринария лабораторияси, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат назорати давлат лабораторияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари ва лабораториялари ҳамда туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари ва лабораториялари киради (кейинги ўринларда давлат ветеринария органлари ва муассасалари деб юритилади).


4. Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, ташхис қўйиш марказлари, ветеринария шифохоналари, ҳайвонларнинг касаллигига қарши курашиш экспедициялари ва отрядлари, ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ва бошқа муассасалардан (кейинги ўринларда давлат ветеринария хизмати деб юритилади) иборат.


5. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


6. Давлат ветеринария бош бошқармаси, давлат ветеринария органлари ҳамда муассасаларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўз фаолиятини бошқа давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


8. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун ундирилган маъмурий жарима маблағлари Давлат ветеринария бош бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига тушади.


9. Давлат ветеринария бош бошқармаси, унинг давлат ветеринария органлари ҳамда муассасалари юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, банкларда миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда ветеринария рамзига эгадир.



2-БОБ. ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Давлат ветеринария бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ветеринария соҳасини тартибга солиш ва ривожлантиришга оид тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

ветеринария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

республикада ветеринар осойишталикни таъминлаш ва эпизоотик ҳолат юзасидан мониторингни амалга ошириш;

ветеринария соҳасига оид фаолият юзасидан давлат ветеринария назоратини амалга ошириш;

ветеринария соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш ва уни ривожлантириш.


11. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ветеринария соҳасини тартибга солиш ва ривожлантиришга оид тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича:

ветеринария тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беради;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни амалга оширади;

ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда ветеринария соҳасига оид ишларни мувофиқлаштиради ҳамда уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат, идоравий ва ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматларига, шунингдек хусусий ветеринария фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади;

ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

давлат ветеринария органлари ҳамда муассасаларига тегишли бўлган асосий воситалар (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, автотранспорт воситалари, шу жумладан махсус автотранспортлар) ҳисобини юритади;

давлат ветеринария органлари ҳамда муассасаларига тегишли бўлган автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этади ҳамда уларни фойдаланиш муддати ва техник ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаради;

давлат ветеринария хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

соғлиқни сақлаш органлари, ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари ва бошқа органлар билан биргаликда ҳайвонлар ва одамлар учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ўчоқларини тугатади, шунингдек ўзаро ахборот алмашинувини амалга оширади;

ветеринария соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашади;

б) ветеринария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича:

ветеринария соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим йўналишларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок этади;

олий таълим муассасаларининг ветеринария йўналишидаги факультетларига декан лавозимига кадрларни танлашда иштирок этади;

замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасида кадрлар малакасини оширишни ташкил этади;

кадрлар ишини юритиш, ветеринария мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат ветеринария органлари ва муассасаларнинг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиради ва уларни стажировкадан ўтказиш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади;

давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг бошлиқлари лавозимларига номзод кадрлар номенклатурасини юритади;

в) республикада ветеринар осойишталикни таъминлаш ва эпизоотик ҳолат юзасидан мониторингни амалга ошириш бўйича:

республика ҳудудида пайдо бўлиш хавфи бўлган ҳайвонлар касалликларини таҳлил қилиш, уларни олдини олиш ва тугатишга доир дастурларни ишлаб чиқади;

келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш тартибларини белгилайди;

давлат ветеринария органлари ҳамда муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар шаклларини ва муддатларини белгилайди;

одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишда бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

чет эл ва чегарадош давлатлардаги ҳамда республика ҳудудидаги эпизоотик ҳолатдан келиб чиқиб, эпизоотияга қарши профилактика тадбирларини белгилайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;

ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари билан биргаликда эпизоотик осойишталикни таъминлашга доир тадбирларни ташкил этади;

касалликларнинг келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилади, уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

чет эл илғор тажрибалари ва илм-фан ютуқларини ўрганади, маълумотларни умумлаштиради ҳамда давлат ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ишларида энг замонавий ва тезкор усулларни жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

белгиланган тартибда ветеринария дори воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг захирасини яратади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ветеринария дори воситаларини ҳамда моддий-техника воситаларини белгиланган тартибда харид қилади ва марказлаштирилган ҳолда тақсимлайди;

эпизоотик ҳолат юзасидан мониторинг олиб боради;

г) ветеринария соҳасига оид фаолият юзасидан давлат ветеринария назоратини амалга ошириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилар олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт ва импорт қилиш бўйича давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун расмийлаштириладиган ветеринария ҳужжатлари берилишини назорат қилади;

ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши бўйича давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

хусусий ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда берилган лицензия талаблари ва шартларининг бажарилиши юзасидан давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ва идоравий ветеринария хизматлари, ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаларининг ветеринария соҳасига оид фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олиш тадбирлари бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектларда, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ветеринария соҳасига оид фаолияти юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказади;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

ветеринария соҳасига оид фаолият юзасидан белгиланган тартибда бошқа назорат ишларини амалга оширади;

д) ветеринария соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш ва ривожлантириш бўйича:

ветеринария соҳасида чет давлатлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади ҳамда халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;

ветеринария соҳасида чет давлатлар тажрибаларини ўрганади ҳамда халқаро-ҳуқуқий нормаларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

чет давлатларнинг ветеринария хизматлари билан ветеринария соҳасида ахборотлар алмашинувини амалга оширади ва ветеринария сертификатлари намуналарини белгиланган тартибда келишади;

халқаро ва чет давлатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан ветеринария соҳасига оид тадбирларнинг белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этади;

ветеринария соҳасига оид халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда ва уларнинг ижросини таъминлашда иштирок этади.


12. Давлат ветеринария бош бошқармаси белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам бажаради.


13. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек давлат ветеринария органлари ва муассасалари орқали амалга оширади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Давлат ветеринария бош бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат тузилмаларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўрайди ва олади;

юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик ҳолатни аниқлаш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини талаб қилади;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонлар касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди;

давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг устави (низоми)ни ҳамда тузилмаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республика ҳудудида биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳузурида марказий режим комиссиясини ташкил этади ва унинг фаолият юритишини таъминлайди;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва уларнинг синов натижаларини ҳамда ветеринария соҳасига оид тайёрланадиган қўлланмалар, тавсияномалар ва йўриқномаларни ўрганиш, шунингдек ишлаб чиқилган ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини кўриб чиқиш бўйича Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳузурида илмий-техник кенгаш ишини ташкил этади ва унинг фаолият юритишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларга пулли ветеринария хизматлари кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди;

фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда эпизоотияга қарши зарур чоралар белгилаш ва ветеринария, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш мақсадида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ветеринария йўналишидаги олимлари, давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин;

ветеринария соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.


15. Давлат ветеринария бош бошқармаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.


16. Давлат ветеринария инспекторлари қуйидаги ваколатларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

давлат ветеринария хизмати назоратидаги объектларга монеликсиз киради ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари ҳолатининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлайди;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлайди;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туради;

чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик ҳолат тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилади, тегишли ветеринария тадбирларини амалга оширади ҳамда зарур тавсиялар беради;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилади, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолайди;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилгандан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритади;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўради.

Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Давлат ветеринария бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


18. Қуйидаги лавозимларда олий маълумотга эга ветеринария мутахассислари фаолият юритади:

Давлат ветеринария бош бошқармасининг бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, шўъба мудири ҳамда мутахассислари;

Республика давлат ветеринария лабораториялари, экспедициялари, отрядларининг бошлиқлари (директорлари) ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва мутахассислари;

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, мутахассислари, давлат чегара ветеринария пунктларининг раҳбарлари ва мутахассислари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда мутахассислари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария лабораториялари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва мутахассислари, туман ва шаҳар давлат ветеринария лабораториялари директорлари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мудирлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари.


19. Давлат ветеринария бош бошқармасининг бошлиғи - Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.


20. Давлат ветеринария бош бошқармасининг ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.


21. Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.


22. Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг унинг томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


23. Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли нобоп пунктларда чекловчи тадбирларни (карантинни) амалга ошириш давомида жамоат тартибини сақлаш ва чекловчи тадбирларни (карантинни) тўлиқ ва сифатли ўтказишни таъминлашда ҳамда эпизоотияга қарши тадбирларни амалга оширишда давлат ветеринария хизматига кўмаклашиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.


24. Бошлиқ:

яккабошчилик асосида Давлат ветеринария бош бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Давлат ветеринария бош бошқармасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзининг ўринбосарлари ваколатларини белгилайди;

Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди, вазифаларини тақсимлайди ва лавозимидан озод қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари бошлиқларини, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Республика давлат ветеринария лабораториялари, экспедициялари, отрядлари, шунингдек давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, давлат чегара ветеринария пунктларининг раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Давлат ветеринария бош бошқармасининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига таклиф киритади;

Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;

Давлат ветеринария бош бошқармасининг марказий аппарати, Эпизоотияга қарши курашиш республика экспедицияси, Ҳайвонларнинг оқсил касаллигига қарши курашиш отряди, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, Республика давлат ветеринария лабораторияси, Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари давлат ветеринария лабораторияси, Парранда касалликлари давлат ветеринария лабораторияси ва Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат назорати давлат лабораториясининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Давлат ветеринария бош бошқармаси марказий аппарати ходимлари, давлат ветеринария органлари ва муассасалари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Давлат ветеринария хизматларининг ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, Давлат ветеринария бош бошқармаси тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда тақдим этади;

Давлат ветеринария бош бошқармаси номенклатурасидаги лавозимларга кадрларни танлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат ветеринария бош бошқармаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини оширади.

Бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни олиб ўтишга тақиқ, чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан қабул қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 503-модда
































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск