Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2016 й. ПҚ-2641-сон "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2016 й.

N ПҚ-2641



РЕСПУБЛИКА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

САНОАТИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш материаллари саноати тузилмасини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, технологик ва техник қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт потенциалини ошириш, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси қатнашчиларининг "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси негизида "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамиятини тузиш, унинг устав капиталини тугатилаётган "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг баланс нархи бўйича мулки, шунингдек 1-иловадаги* рўйхатда кўрсатилган "Ўзқурилишматериаллари" АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг устав жамғармаларидаги мулки ва давлатнинг улуши ҳисобига шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар уюшган аъзо мақомида "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти таркибига ихтиёрий асосда киришлари мумкин.


2. Қуйидагилар, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

қурилиш материалларининг ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, замонавий қурилиш материалларига бўлган талабни аниқлаш;

маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, янги турдаги сифатли қурилиш материалларига бўлган ички талабни қондириш;

замонавий юқори сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг энергия ва ресурсларни тежовчи илғор технологияларини соҳага кенг жорий этишда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини олиб бориш;

тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, ушбу соҳадаги етакчи чет эл компаниялари билан юқори сифатли замонавий қурилиш материалларини кенг турда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ва ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

замонавий корпоратив бошқарув усулларини фаол жорий этиш, тармоқни бошқаришга юқори малакали, шу жумладан хорижий менежерларни кенг жалб қилиш;

акциядорлик жамияти тузилмасига кирувчи ташкилотлар ва корхоналарга ахборот, маркетинг ва бошқа хизматларни кўрсатиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.


3. Белгилансинки, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти тугатилаётган "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг шартнома ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


4. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 28 кишидан иборат тузилмаси 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти бир ой муддатда акциядорлик жамиятининг ижро этувчи аппарати учун тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ бошқаришнинг замонавий корпоратив усулларини яхши биладиган юқори малакали мутахассисларни пухта танлаб олиниши ва уларни ишга қабул қилинишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки,

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси белгиланган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилишида, унинг ўринбосарлари эса жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақоми жиҳатидан тегишли равишда вазир ва унинг ўринбосарига тенглаштирилади;

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамиятининг даромадлари хўжалик жамиятларининг жамиятнинг устав жамғармасига ўтказилган улушлари бўйича ҳисобланадиган дивидендлар ҳисобидан, уюшган аъзо мақомидаги корхона ва ташкилотларининг ажратма маблағлари, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда устав капиталини шакллантиришни, шунингдек, жамиятнинг уставини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

ўн кун муддатда "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамиятини стратегик хом ашёни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритадиган акциядорлик жамиятлари, шунингдек табиий монополия субъектлари ҳамда тартибга солинадиган нархлар бўйича ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматларни етказиб берувчи корхоналар рўйхатига киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, қурилиш материаллари саноати корхоналарининг "Ўзқурилишматериаллари" АЖнинг тузилмасида замонавий лаборатория ва синаш ускуналари билан жиҳозлаган "ҚурилишматериаллариЛИТИ" МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш ва унга лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқиш, тадқиқот ишларини олиб бориш, қурилиш материаллари ва буюмларни ишлаб чиқариш соҳасида янги технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар юклатиш бўйича таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, "ҚурилишматериаллариЛИТИ" МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини молиялаштириш, унинг ўз хўжалик фаолияти ҳисобидан, шунингдек, "Ўзқурилишматериаллари" АЖнинг устав жамғармасига топширилган улушлар бўйича олинадиган дивидендларнинг қисмидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


8. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти эмиссия қилинган қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатига олиш учун йиғим ҳамда қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимларни тўлашдан озод этилсин.


9. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси, 68-А уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 14 ноябрь, 45-сон, 521-модда
























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск