Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.11.2016 й. 393-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 24 ноябрдаги

393-сон қарорига

ИЛОВА



Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини

ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021

йилларда   қишлоқ  жойларда  янгиланган   намунавий

лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида

иштирок этиши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан аниқланадиган потенциал уй қурувчиларнинг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уй қурувчиларни танлаб олиш ва уларнинг иштирок этиши тартибини белгилайди.


2. Агар Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун жалб этилган хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилган қоидалардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оила - бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила; кўп болали оилалар; тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар); таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила; кам таъминланган оилалар, шунингдек уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар;


ариза берувчи - қишлоқ жойларда доимий яшовчи ва уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза берган уй-жойга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси;


талабгор - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ёзма тавсиясини олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


уй-жой қурувчи - қишлоқ жойларда доимий яшовчи, Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


инжиниринг компанияси - Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ;


иштирок этувчи тижорат банклари - Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;


ер массиви - тегишли аҳоли пункти учун ишлаб чиқилган бош режа асосида Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар ҳамда ижтимоий, муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қуриш учун инжиниринг компаниясига бериладиган ер участкалари;


Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар - ҳовлидаги иморатлар ва обод ҳовлилар билан биргаликда икки, уч қаватли кўп квартирали (2-3 хонали) уйлар ва 0,02 га ўлчамли ер участкаларида аҳоли зич туманларда жойлаштириладиган ҳовлисида иморатлари бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар;


ёзма тавсия - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган ёзма тавсия.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ

ВА ИЖТИМОИЙ УСТУВОРЛИК АСОСИДА

УЛАРГА ЁЗМА ТАВСИЯЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришда талабгорларни танлаб олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг шаффофлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб амалга оширилади.


6. Ариза берувчи ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига раиснинг (оқсоқолнинг) номига ариза берувчининг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади.


7. Ариза берувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


8. Ҳужжатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ваколатли шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади.


9. Аризалар ҳисоби алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг муҳри билан муҳрланган бўлиши керак.

Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши керак.

Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризаларни уларнинг тушиши ва журналда рўйхатдан ўтказилиши (қайд этилиши) навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.


10. Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ариза қабул қилинган ва журналда рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.


11. Аризани кўриб чиқишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қуйидаги ижтимоий мезонлар ҳисобга олинади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;

б) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

в) кўп болали;

г) оиланинг кам таъминланганлиги;

д) бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

з) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.


12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида текшириш далолатномаси тузилади.


13. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўядиган ҳолда ариза берувчига берилади.


14. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия берилиши рад этилишидан ёзма шаклда хабардор қилади.


15. Ёзма тавсия фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.

Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади, иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.


16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.


17. Қуйидаги ҳолларда ёзма тавсия бериш ариза берувчига рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

б) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

в) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;

г) Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг такрорий мурожаати.


18. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


19. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма билдиришнома юборади (топширади).

Ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


20. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.


21. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 20-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


22. Туман (шаҳар) ҳокимининг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун ер участкасини инжиниринг компаниясига бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин танлаб олинган ер массивлари тўғрисидаги маълумотлар инжиниринг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли эътиборига етказилади.


23. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш хоҳишини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузади.


24. Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қиладилар.


25. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризада талабгор қурилиш учун ипотека кредити олишни мўлжаллаётган Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларнинг тури кўрсатилиши керак. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) ёзма тавсия;

б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;

в) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти нусхаси;

г) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

д) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.


26. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.


27. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.


28. Талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолаш натижалари асосида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали банкнинг унга ипотека кредити беришни маъқуллаши ёки рад этиши тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.


29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг кредитга лаёқати етарли бўлмаганда ипотека кредитини олиш ҳуқуқига навбат тартибида ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризани берган талабгор эга бўлади.


30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Уй қурувчиларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021

йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий

лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш

дастурида иштирок этиши

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддатлари






1-босқич

>

Ариза берувчи


>

      

Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига раиснинг (оқсоқолнинг) номига ариза берувчининг тегишли ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.

        


>

қабул кунларида

































V



























2-босқич

>

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи


>

        

Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризани у қабул қилинган ва алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 2 иш куни мобайнида кўриб чиқади. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бир иш куни мобайнида ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия бериш рад этилишидан хабардор қилади.

       


>

3 иш куни мобайнида

































V



























3-босқич

>

Инжиниринг компанияси филиали


>

         

Талабгор Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисидаги дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги ариза билан доимий яшаш жойи бўйича инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади. Инжиниринг компанияси филиали талабгорнинг аризасини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида у билан дастлабки шартномани тузади.

      


>

белгиланган муддатларда

































V



























4-босқич

>

Иштирок этувчи тижорат банки филиали


>

           

Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгор ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қилади.

Иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.

              


>

ариза берилган кундан бошлаб

15 банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда



       





Низомга

2-ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ ва иштирок этувчи

тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун

ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга

эҳтиёж мавжудлиги тўғрисида фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органининг

ЁЗМА ТАВСИЯСИ


N _________


Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун

             

(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)


га

(Ф.И.О.)


берилди.

Ушбу тавсия



(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи кўрсатилади)

томонидан тузилган 20___ йил "___"__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.

Бунда,



(талабгорнинг Ф.И.О.)

қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:

1)


;

2)


;

3)


.


(Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)


Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" ПҚ-2639-сон қарорига ва Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.


Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқол)




            




Фуқаролар йиғинининг масъул котиби




            



         

М.Ў.

20__ йил "___" _______________

                                     (берилган сана)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 542-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 106-модда





























Время: 0.0408
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск