язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Божхона декларацияси (БЮД, Т-6 шакли)/ АВ 05.08.2014 й. 2606-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 05.08.2014 й. 2606-сон билан

рўйхатга олинган ДБҚ Қарори билан

тасдиқланган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 09.03.2018 й. 2606-4-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Декларация:

жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги, қиймати ва миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаларидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормаларидан ошадиган товарларга;

жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларга, бундан автотранспорт воситалари мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд кўринишдаги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва валюта бойликларига; (АВ 17.01.2018 й. 2606-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларга тўлдирилади. (АВ 10.10.2016 й. 2606-2-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 17.01.2018 й. 2606-3-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси ва валюта бойликларига;



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини ҳар гал кесиб ўтганда тўлдирилади.



7-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7. Декларация унинг орқа томонидаги эслатма билан танишган ҳолда қуйидаги тарзда тўлдирилади:



7-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


5-бандда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади;



8-банднинг олдинги таҳрири


8. 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1 - 4-бандлари тўлдирилмайди.




АВ 10.10.2016 й. 2606-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Декларация жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади), товарлар ҳамда транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қўлланилади.