ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2016 й. ПФ-4854-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.11.2016 й.

N ПФ-4854



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясининг пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини экспорт қилиш ягона комплекси ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 2 ноябрдаги

ПФ-4854-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сонли Фармони 2-бандидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК, "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги "ташқи савдо компаниялари" сўзларидан кейин "ва Ўзпахтаэкспорт" АЖ" сўзлари билан тўлдирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзпахтасаноат" АЖга қарашли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг уларга бириктирилмаган пахта терминаллари ва ёғ заводларига пахта толаси ва техник чигитни тайёр маҳсулот сифатида етказиб бериши тақиқлансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

"Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раисига "Ўзпахтасаноат" АЖнинг тегишли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг пахта терминалларига пахта толасини жўнатишнинг вилоят ички дислокациясини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 527-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 11-сон, 367-модда










































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск