ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 10.10.2016 й. 243-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2016 й. 2333-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2016 й.

N 2333-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.10.2016 й.

N 243-мҳ


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Р. Давлетов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                 М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 3-бандда:

бешинчи хатбошидаги "ташкилотлар ва фуқароларнинг" деган сўзлар "юридик ва жисмоний шахсларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги ", бироқ ярим йилда камида бир марта" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 1-иловада:


а) 01.00.00.00 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ бўлими қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги";


б) 02.00.00.00 ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ бўлимида:

"02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"02.03.05.00 Хўжалик бошқаруви органлари";

"02.07.08.00 Фуқароларнинг мурожаатлари, аризалари ва шикоятлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари";


в) 04.00.00.00 ОИЛА ҚОНУНЧИЛИГИ бўлимидаги "04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш";


г) 06.00.00.00 ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ бўлимидаги "06.08.05.00 Диний маросим хизматлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари";


д) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимидаги "07.19.02.00 Тижорат банклари. Хорижий банклар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар";


е) 08.00.00.00 УЙ-ЖОЙ ҚОНУНЧИЛИГИ. КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК бўлимидаги "08.03.11.00 Уй ҳайвонларини сақлаш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"08.03.11.00 Уй ҳайвонлари ва бошқа ҳайвонларни сақлаш";


ж) 09.00.00.00 ТАДБИРКОРЛИК ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ бўлимида:

"09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик";

"09.10.09.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ саноати)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.10.09.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)";

қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"09.15.03.01 Умумий қоидалар

09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги

09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш

09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар

09.15.03.05 Бошқа масалалар";


з) 12.00.00.00 АХБОРОТ ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ бўлимидаги "12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат";


и) 13.00.00.00 ТАЪЛИМ. ФАН. МАДАНИЯТ бўлимидаги "13.01.27.00 Каникуллар. Болаларнинг ёзги дам олиши" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13.01.27.00 Таътиллар. Болаларнинг ёзги дам олиши";


к) 16.00.00.00 ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ бўлимидаги "16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси".


4. 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2012 йил 2 мартдаги

53-мҳ-сон буйруғига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг

Умумҳуқуқий классификаторини ривожлантириш бўйича

МАХСУС КОМИССИЯ ТАРКИБИ

1.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбари


2.

Ш. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбарининг ўринбосари


3.

Д. Қаландаров

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи


4.

И. Халпаев

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи


5.

Б. Болиев

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи


6.

А. Ғафуров

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори


7.

Н. Имомов

-

Тошкент давлат юридик университети Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси доценти


8.

З. Нематходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази директори ўринбосари


9.

Г. Эргашева

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси, махсус комиссия котиби


Изоҳ: махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 477-модда


































Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск