Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2016 й. 352-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 октябрдаги

352-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот

тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари

комплекси раҳбари маслаҳатчисининг

функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари маслаҳатчисининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари маслаҳатчиси (кейинги ўринларда Маслаҳатчи деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Маслаҳатчининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) бошчилигида амалга оширилади ҳамда Бош вазир ўринбосарининг миллий ғоя ва мафкура, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар сиёсати масалаларига доир фаолиятини ахборот, эксперт-таҳлил ва маслаҳатлар билан таъминлашга йўналтирилган.

Маслаҳатчи манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда, Бош вазир ўринбосари зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган миллий ғоя ва мафкура, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича изчил ва мувофиқлаштирилган тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишда Бош вазир ўринбосарига кўмаклашади.


4. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ҳисобот беради.

Маслаҳатчи ўз фаолиятини Бош вазир ўринбосари топшириқларига биноан ҳамда Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II БОБ. МАСЛАҲАТЧИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Қуйидагилар Маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:

миллий ғоя ва мафкура, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар сиёсати масалаларида Комплекс мутасаддилик қиладиган вазирликлар, идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини такомиллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш;

мамлакат фуқаролари, айниқса ўсиб келаётган авлод онгида ўзининг миллий ғоясига, мустақил миллий мафкурага, умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантириш шакллари, усуллари ва механизмларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

жамоатчилик онгида мустақиллик ғояларига чексиз содиқликни, миллий ўзликни англашни, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорликни, эркин ва равнақ топаётган давлат қуриш йўлида фидойиликни сингдиришга, аҳолининг, айниқса ёшларнинг терроризм, диний экстремизм, радикализм, ёт менталитет мафкуралари, "оммавий маданият" ва маънавиятга бошқа таҳдидлар таъсирига қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш;

аҳоли ўртасида ўтказиладиган миллий ғояни тарғиб қилиш ва маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлиги ҳамда самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар фаолиятида миллий ғояни тарғиб қилиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича материаллар ва маълумотларни ўрганиш, баҳолаш;

мамлакатда юз бераётган кенг кўламли таркибий ўзгартиришлар ва ўзгаришларнинг моҳиятини очиб бериш, миллий манфаатларни чуқур ўйланган фаол ташвиқ ва тарғиб қилиш концепциясини, ёшларда "фикрга қарши - фикр билан, ғояга қарши - ғоя билан, жаҳолатга қарши - маърифат билан курашиш" тамойилларига амал қилиш уқуви ва малакасини шакллантириш мақсадида, мамлакат мустақиллигининг маънавий асосини доимий мустаҳкамлаш, миллий анъаналар ва урф-одатларни авайлаб асраш, замонавийлик жиҳатидан бойитиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда демократик қадриятлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз ижтимоий-шахсий, ижодий-интеллектуал, профессионал салоҳиятини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг жамоатчилик, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштириш;

ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги энг муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ҳамда катта ижтимоий аҳамиятга молик бошқа муаммоларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш.


6. Маслаҳатчи ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

Бош вазир ўринбосарига тегишли масалалар бўйича Комплекс фаолиятида асосий йўналишларни, устувор вазифаларни ишлаб чиқишга доир таклифлар киритади;

Бош вазир ўринбосари топшириқларига мувофиқ таҳлилий ва умумлаштирилган материалларни тайёрлайди, қўйилган масалаларни самарали ҳал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

Бош вазир ўрибосарига ҳамда Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига консультатив ва методик ёрдам кўрсатади;

Комплекснинг жорий ва истиқболли иш режаларига мувофиқ Комплекс таркибига кирадиган вазирликлар ва идоралар томонидан бажариладиган энг муҳим лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилиши ҳамда уларнинг натижалари мониторингини олиб бориш ва прогнози бўйича таҳлилий материалларни ўз вақтида, тизимли асосда тайёрлашни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, бошқа материаллар ва ҳужжатларнинг киритилган лойиҳаларини кўриб чиқади ва, зарурат бўлганда, тегишли таклифлар тайёрлаган ҳолда Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, режалар ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда, шунингдек уларнинг амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этади;

мажлислар ва йиғилишларга тайёргарлик кўриш доирасида Бош вазир ўринбосарига материаллар, шу жумладан маърузалар лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида иштирок этади;

Бош вазир ўринбосари топшириғига биноан мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириғи бўйича эса - давлатнинг бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича мажлислари ва йиғилишларида иштирок этади.



III БОБ. МАСЛАҲАТЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Маслаҳатчи ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлардан сўраш;

Бош вазир ўринбосари топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


8. Маслаҳатчи:

ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Бош вазир топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан жавоб беради.



IV БОБ. МАСЛАҲАТЧИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Маслаҳатчининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Бош вазирнинг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг иш режаси асосида ташкил этилади.


10. Маслаҳатчининг шахсий иш режаси Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 490-модда

































Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск