Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 26.10.2016 й. 2835-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 05.10.2016 й. 77-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 26 октябрда 2835-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2016 йил 5 октябрдаги

77-сон буйруғига

ИЛОВА



Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан

чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 65-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 1030-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар:

суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;

Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига биноан - пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.


2. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.


3. Мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган асослар бўйича чегирмалар пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар (бундан буён матнда пенсия ва нафақалар деб юритилади) тўланиши лозим бўлган пулнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

Пенсионер ёки нафақа олувчи қарздорликни қоплаш учун унинг ёзма аризасига мувофиқ пенсия ва нафақалар суммаларини кўпроқ миқдорда, шу жумладан тўлиқ миқдорда йўналтириш ҳуқуқига эга. Пенсионер ёки нафақа олувчининг ёзма аризасида у томонидан белгиланган фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий сумма кўрсатилади.

Пенсионер ёки нафақа олувчи янги ёзма ариза тақдим этиш орқали қарздорликни қоплашга йўналтирилаётган суммалар миқдорини ўзгартириши мумкин.


4. Пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсия ва нафақа тўлаш учун қайдномаларни шакллантиришда ўтган ойнинг 25-санасига қадар келиб тушган (қабул қилинган) ижро ҳужжатлари ёки Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.


5. Бир нафар пенсионер ёки нафақа олувчига нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.

Бунда мазкур Йўриқноманинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган асослар бўйича пенсия ва нафақалардан чегирмалар Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар ҳисобланиб, биринчи навбатда қаноатлантирилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.

Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.


1-мисол.

Пенсия жамғармаси бўлимига пенсионернинг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга доир ижро ҳужжати келиб тушди. Шу билан бирга Пенсия жамғармаси бўлими томонидан унинг қарорига мувофиқ пенсиядан пенсионер томонидан қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш учун пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида чегирма амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар биринчи навбат талаби, коммунал тўловлардан қарздорлик эса бешинчи навбат талаби эканлигини ҳисобга олган ҳолда, тегишлича Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида чегирмалар пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида, ижро ҳужжати бўйича эса 20 фоиз миқдорида амалга оширилади.

2-мисол.

Пенсия жамғармаси бўлимига биринчи навбат талаби ҳисобланган икки фарзанд учун алиментлар ундириш бўйича пенсиядан чегирма қилиш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушди. Мазкур ҳолатда пенсиядан чегирма қуйидаги тартибда тақсимланади: ижро ҳужжати бўйича чегирма пенсия суммасининг 33 фоиз миқдорида, Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида эса 17 фоиз миқдорида.



2-БОБ. СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ, АЖРИМЛАРИ,

ҚАРОРЛАРИ ВА ҲУКМЛАРИ (МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР

БОРАСИДА),   НОТАРИАЛ   ИДОРАЛАРНИНГ   ИЖРО

ВАРАҚАЛАРИ ВА БОШҚА ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ

ВА ҚАРОРЛАРИ АСОСИДА ПЕНСИЯЛАРДАН

ЧЕГИРМАЛАР ҚИЛИШ


6. Мазкур Йўриқноманинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан бевосита пенсионер ёки нафақа олувчи ҳисобда турган Пенсия жамғармаси бўлимига чегирма қилиш ва чегириб қолинган суммаларни қарздор ҳисобидан ундирувчига кўчириб бериш қарори илова қилинган хат билан юборилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам юборилиши мумкин.


7. Пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига келиб тушган ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлими Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси (бундан буён матнда шўъба деб юритилади) масъул ходими томонидан кўриб чиқилади ва ижрога қабул қилинади.

8. Масъул ходим бир иш куни давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган пенсионер ёки нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек ижро ҳужжати ва талабномадаги яшаш манзили ва суммани ўзаро солиштиради.

Ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ижро ҳужжатини расмийлаштирган ваколатли органга сабабини (ижро ҳужжатини расмийлаштирганда хатоликни аниқлаганда, чегирмаларни кўчириб ўтказиш учун ундирувчи ҳақида тўлиқсиз маълумот мавжуд бўлганда, ижро қилиш жойи бўйича ижро ҳужжати тақдим этилмаганда) кўрсатган ҳолда ҳужжатларни уч иш куни давомида қайтаради.


9. Чегирмаларни кўчириб бериш ижро ҳужжатига талабномада кўрсатилган манзил асосида амалга оширилади. Чегириб қолинган суммалар ундирувчига кўчириб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда қарздор ҳисобидан амалга оширилади. Пул ўтказмаларини кўчириб ўтиш учун ҳақ пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тўлаш хизматлари учун Пенсия жамғармаси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган тариф бўйича ундирилади.



3-БОБ. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

БЎЛИМИ ҚАРОРЛАРИ АСОСИДА ПЕНСИЯ

ВА НАФАҚАЛАРДАН ЧЕГИРМАЛАР ҚИЛИШ


10. Пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) қарори асосида амалга оширилади.

Комиссия қарори лойиҳаси Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси томонидан мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шакл бўйича тайёрланади ва расмийлаштирилади, унда суммаларни тўловчи (пенсионер ёки нафақа олувчи), ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик суммаси ёки фоизи кўрсатилади.

11. Суиистеъмоллик деганда пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсия ва нафақалар суммаларини ортиқча олишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади.

Ҳисоблашдаги хато деб пенсия ва нафақаларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айриш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги бузилиш оқибатидаги хато тушунилади.

Техник хато деб Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ хато эътироф этилади. Бундай хато деб, шунингдек пенсия таъминотига оид имтиёзларни қўллашда нотўғри шарҳлаш (услубий китоб, қўлланма ва кўрсатма хатлар фойдаланган ҳолда), пенсия ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақини қайта ҳисоблашда коэффициентларни нотўғри танлаш, пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларни нотўғри кўрсатиш, пенсия ва нафақаларни икки маротаба ўтказиб юбориш, бир давр учун бир нечта асосларга кўра тўлашни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоб-китоб қоидаларига риоя этмаслик ҳам тушунилади.

12. Комиссия қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида - 10 фоиз;

қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида - 30 фоиз;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия ёки нафақа олувчи шахслар бўйича - 5 фоиз (мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари).

Чегирма миқдори суд қарори билан белгиланган ҳолатларда, чегирма суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.


13. Пенсионер ёки нафақа олувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия ёки нафақа суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиши мумкин.

Тайинланганига ва қайта ҳисобланганига (пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатларга асосан) уч йил ва ундан ортиқ вақт ўтган пенсия ва нафақа ишларига Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ортиқча тўланган пенсия ёки нафақа суммасини ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Судга мурожаат қилинганда, чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади.

14. Пенсия (нафақа)дан ортиқча тўланган суммалар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар суммалари, шунингдек ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишгача олти ой аввал бериладиган пенсия суммаларидан ҳам амалга оширилади.


15. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилганда қолган қарз суд тартибида ундирилади.



4-БОБ. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРДАН ЧЕГИРМАЛАР

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


16. Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилаётган пенсия ва нафақалардан чегирмаларни пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг кўрсатмаси бўлмаса камайтириш ёки кўпайтириш, шунингдек тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас.

17. Барча чегирмаларни ҳисоблаб чиқаришда қайта ҳисоблашларда аниқланган пенсия ва нафақалар қўшимчалари суммалари ҳам киритилиши лозим. Агар, пенсия ёки нафақа миқдори камайтирилса, тўланган суммалар жорий ойда чегирма қилинишида ҳисобга олиниши мумкин эмас.


3-мисол.

Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия ва нафақа суммаси 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия йиғмажилди бўйича 25 фоиз миқдорида алимент чегириб қолинмоқда.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш натижасида ўтган ойлар учун 1 200 000 сўм миқдорида тўланмай қолган пенсия аниқланди. Ушбу ҳолатда алиментларни олинмай қолган суммаларни ҳисобга олган ҳолда яъни 1 700 000 (500 000 + 1 200 000) сўмдан аниқлаш лозим бўлади. Шундай қилиб, чегириб қолинадиган алиментлар суммаси 425 000 сўмни, пенсионерга тўланган сумма эса 1 275 000 сўмни ташкил этади.


4-мисол.

Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия ва нафақа суммаси 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия йиғмажилди бўйича 25 фоизи миқдорида алимент чегириб қелинмоқда. Пенсия (нафақа)ни қайта ҳисоблаш асосида Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарорига асосан 100 000 сўм миқдорида ортиқча тўланган сумма аниқланди.

Ушбу ҳолатда чегирма қилинган алимент суммаси 500 000 сўмдан 25 фоизни яъни 125 000 сўмни ташкил этади. Қолган 375 000 (500 000 - 125 000) сўмдан ортиқча тўланган сумма 100 000 сўм чегириб қолинади. Шундай қилиб пенсионерга 275 000 сўм тўланади.


18. Ижро ҳужжатлари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар ҳисобланади ва Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.


19. Пенсионернинг ёки нафақа олувчининг яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси пенсия йиғмажилдини унда ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммасини кўрсатган ҳолда пенсионернинг ёки нафақа олувчининг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Ижро ҳужжати нусхаси пенсионернинг ёки нафақа олувчининг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимида қолади, асл нусхаси эса пенсионернинг ёки нафақа олувчининг янги яшаш жойини кўрсатган ҳолда ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.


20. Агар пенсионер ёки нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига доимий яшаш учун кетганда ижро ҳужжати ҳужжатни қайтариш сабабини кўрсатган ҳолда илова қилинган хат билан суднинг топшириғига асосан ижро ҳужжати ҳисобга олинган жой бўйича уни юборган тегишли органга, у мавжуд бўлмаганда эса ижро ҳужжатини ёзиб берган судга юборилади.

Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси томонидан пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш масалалари бўйича юқорида кўрсатилган манзилларга юбориладиган хатлар нусхалари суд органлари билан ёзишмалар йиғмажилдига тикиб борилади.

Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.


21. Ижро ҳужжати бўйича ундирилишни тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси масъул ходими пенсионернинг ёки нафақа олувчининг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.

Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси масъул ходими Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсионер ёки нафақа олувчидан чегирма қилинган сумма ва амалга оширилган ундиришлар тўғрисида ижро ҳужжатини юборган суд ёки бошқа органга маълумот хатини тайёрлайди ва Пенсия жамғармаси бўлими шўъба мудирига текшириш учун тақдим этади.

Пенсия жамғармаси бўлими шўъба мудири чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.

Ижро ҳужжати Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул ходимга қайтарилади.

22. Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.

Суд томонидан ижро ҳужжатларини қайтариш бўйича бошқача тартиб белгиланган бўлса, қайтариш суд кўрсатмасига асосан амалга оширилади.

Ижро ҳужжати қайтариб олинган ҳолатда эса уни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга қайтарилади.


23. Пенсия ва нафақаларни тўлаш қуйидаги сабабларга кўра тўхтатиб турилганда (тўхтатилганда):

пенсия (нафақа) тайинлаш шартлари қайта кўрилганда - ижро ҳужжати (ариза) Пенсия жамғармаси бўлими шўъбасида тўлов учун янги ҳужжат келиб тушгунга қадар сақланади;

пенсия ва нафақа тўлаш тўхтатилганда (пенсионер ёки нафақа олувчи вафоти, тайинланган пенсия (нафақа)га ҳуқуқи йўқолганда, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кетганда) - Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради;

ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаганда - ижро ҳужжати (агар унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса) Пенсия жамғармаси бўлими шўъбасида пенсия (нафақа) тўлаш учун янги ҳужжат келгунга қадар сақланади.

Агар ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаган кундан бошлаб икки ой ичида янги ҳужжат қабул қилинмаса, Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


24. Мазкур Йўриқнома талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Йўриқномага

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси ______________________ бўлими

комиссиясининг пенсия (нафақа) миқдоридан

чегирма қилиш ҳақидаги

ҚАРОРИ

"_____" _______________ 20 ___ й.

____________ -сон

Пенсия йиғмажилди рақами:

Пенсия (нафақа) тури:

Шахснинг яшаш жойи:


Шахс

га


(Ф.И.О.)


"___" ________ 20 __ йилдан, "__" ________ 20__йилгача бўлган давр учун

сабабли

сўм

тийин


миқдорида ортиқча тўлов ҳисобланди.


Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ 20____ йил __________ ойидан ортиқча тўлов бўйича қарздорлиги тугагунга қадар ойлик тўловига _____% миқдорида чегирма қўйилсин.

Комиссия раиси:

Комиссия аъзолари:




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 510-модда


















































Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск