ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2016 й. 292-сон "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2016 й.

N 292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ

ЯНАДА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ТИЗИМИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини янада ошириш, мавжуд қувватлардан ва койкалар фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаган ҳолда тиббиёт ташкилотлари тузилмасини оптималлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалар, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек тиббиёт ходимлари айрим тоифаларини улар бажараётган ишларнинг мураккаблик ва жиддийлик даражасига кўра моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилган:

1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ва минтақавий кўп тармоқли тиббиёт марказларига қўшиш, уларга тегишли функцияларни ва штатдаги ходимлар сонини бериш;

қайта ташкил этиш ва тугатиш йўли билан 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш;

3-иловага* мувофиқ жадвалга биноан сил касалликларига қарши муассасалар биноларини реконструкция қилиш тугалланишига кўра уларнинг койкалар фондини қисқартириш;

4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларида тўлов асосида тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган койкалар фонди улушини ва беморларни қабул қилиш қувватларини босқичма-босқич кўпайтириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда тиббиёт ташкилотларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқсин ва янгиланган штат нормативларини тасдиқласин, уларда қуйидагилар назарда тутилсин:

марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, "тез тиббий ёрдам" хизматлари, қон қуйиш бўлимлари, шунингдек давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари тиббиёт ходимларининг иш юкламаси нормаларини, уларнинг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланганлиги даражаси билан боғлаб, диагностика, даволаш ва лаборатория тадқиқотларининг илғор технологиялари ва методлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

шифокор назоратини кеча-кундуз давомида ташкил этиш ҳисобига, хизмат кўрсатиладиган контингент хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, мазкур ташкилотлар учун қўшимча равишда 246 та врач ҳамда 149 та ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари ажратиб, тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамни кучайтириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, биркитилган 2,0 минг нафар аҳоли ҳисобига 1,5 лавозим бирлиги штат нормативидан келиб чиққан ҳолда, 2016 йил 1 декабргача қишлоқ врачлик пунктларини ва оилавий поликлиникаларни патронаж ҳамширалар билан қўшимча равишда тўлдиришни таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, тиббиёт ташкилотлари тузилмасини оптималлаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

тиббий-ижтимоий муассасаларда, қишлоқ врачлик пунктларида ва оилавий поликлиникаларда қўшимча ходимлар сонини жорий этиш бўйича харажатларни қоплаш;

тегишли молия органлари билан келишган ҳолда тиббиёт ташкилотларининг дори-дармон препаратлари ва реактивлар, инвентарьлар, сарфлаш материаллари ва ускуналарга эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлигини яхшилаш;

такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларини, шунингдек алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ ва тариф ставкаларига (лавозим маошларига) ҳар ойлик махсус устамалар миқдорларини ошириш ҳисобига тиббиёт ташкилотлари ходимларининг айрим тоифалари иш ҳақини ошириш.


5. Қуйидагилар:

тиббиёт ташкилотлари ходимлари айрим тоифаларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича разрядлари 5-иловага* мувофиқ;

меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва ўта оғир шароитлари учун тариф ставкаларига (лавозим маошларига) қўшимча тўловлар ва тиббиёт ташкилотлари ходимлари айрим тоифаларининг тариф ставкаларига (лавозим маошларига) махсус ҳар ойлик устамалар миқдорлари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.


6. 2016-2020 йилларда тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятини кучайтириш чора-тадбирлари комплекси 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар комплексига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Меҳнат вазирлигига, Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Архитектура ва қурилиш қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:

қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган тиббиёт ташкилотларининг бўшаётган бино ва иншоотларининг икки ой муддатда техник текширишдан ўтказилишини таъминласин, кейинчалик уларни маҳаллий давлат ҳокимияти ихтиёрига берсин;

тўлиқ ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтган тиббиёт ташкилотларини, уларнинг аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишга доир фаолияти ихтисослигини устувор тарзда сақлаб қолган ҳолда, савдоларда босқичма-босқич сотиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



*) 1 - 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 сентябрдаги

292-сон қарорига

8-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


[Кўчирма]


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 ноябрдаги 541-сон "Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисида"ги қарорида:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси аппарати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси таркибига киритилган муассасаларнинг штатдаги ходимларига (Тиббиёт-санитария бирлашмаси аппаратининг штатдаги ходимлари бундан мустасно) илгари белгиланган махсус ҳар ойлик устама сақланиб қолади.";


2-илованинг IV бўлими 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳисобланувчи" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 йил, 12-сон, 64-модда):


а) Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида низомда:


8-банднинг иккинчи хатбошиси "ҳамшираларга" сўзларидан кейин ", ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ногирон болалар учун "Мурувват" интернат уйларининг санитарка-энагалари" сўзлари билан тўлдирилсин;


9-банддаги жадвалда:

3-позиция "санитария врачининг ёрдамчиси," сўзларидан кейин "эпидемиолог врачнинг ёрдамчиси," сўзлари билан тўлдирилсин;

4-позициядаги "Бўлим (филиал) фельдшери, акушеркаси" сўзлари "ҚВП филиали (бўлинма) фельдшери, акушеркаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

           

Лавозим номи


Разряд

1. Провизор, олий маълумотли фармацевт



тоифасиз


6

II тоифа


7

I тоифа


8

олий тоифа


9

2. Фармацевт ассистенти, Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга фармацевт



тоифасиз


2

I тоифа


3

I тоифа


4

олий тоифа


5

     

13-банддаги жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

Лавозим номи


Разряд

1. Психолог, биолог, зоолог, паразитолог, энтомолог, ионлаштирувчи ва ноионлаштирувчи нурланиш манбалари устидан назорат қилиш бўйича эксперт-физик, тиббиёт соҳасидаги физик



тоифасиз


6

II тоифа


7

I тоифа


8

олий тоифа


9

2. Даволовчи жисмоний тарбия бўйича инструктор, даволовчи терапия бўйича инструктор


6

       

қуйидаги мазмундаги 24-2, 24-3 ва 24-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"24-2. Ички ишлар органлари кучлари билан қўриқланадиган  интенсив кузатув остидаги психиатрия муассасалари (бўлимлари, бўлинмалари) штатидаги ходимларга - махсус ҳар ойлик устама қуйидаги миқдорларда белгиланади:

тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, шу жумладан бош врачлар, бош врач ўринбосарлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ходимларига тенглаштирилган олий маълумотли мутахассисларга - тариф ставкасининг 30 фоизи;

бошқа ходимларга - тариф ставкасининг 15 фоизи.

24-3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси таркибига киритилган муассасаларнинг штатдаги ходимларига (Тиббиёт-санитария бирлашмаси аппаратининг штатдаги ходимлари бундан мустасно) - махсус ҳар ойлик устама қуйидаги миқдорларда сақланиб қолади:

тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, шу жумладан раҳбарлар, раҳбар ўринбосарлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ходимларига тенглаштирилган олий маълумотли мутахассисларга - тариф ставкасининг 15 фоизи;

бошқа ходимларга - тариф ставкасининг 10 фоизи.

24-4. Хўжалик бекаларига - махсус ҳар ойлик устама энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида белгиланади";


Низомга 2-иловада:


I бўлимнинг 1.17-банди биринчи хатбошисидаги "кар-соқов ишчилар тайёрлаш бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари" сўзлари "имкониятлари чекланган шахслар учун ўрта махсус, касб-ҳунар умумтаълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


III бўлимда:


3.7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.7. Анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари (гуруҳлари, палаталари).

Номларидан қатъи назар ўрта (лаборантлар ва фельдшер-лаборантлардан ташқари) ва кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари";


3.15-банднинг иккинчи хатбошисидан "врачлар, ўрта ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


3.16-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3.17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Номларидан қатъи назар ўрта тиббиёт ходимлари ва санитарлар лавозимлари";


VI бўлимда:


номидаги "35" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;


6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6.1. Анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари (гуруҳлари, палаталари).

Анестезиолог-реаниматолог врачлар лавозимлари ва интенсив терапия палаталари";


қуйидаги мазмундаги 6.2, 6.3, 6.4 ва 6.5-бандлар билан тўлдирилсин:

"6.2. Барча ихтисосликдаги рентген, радиология ва рентгенорадиология (компьютер томографиясидан ташқари) бўлимлари, бўлинмалари, лабораториялари, гуруҳлари ва кабинетлари. Тошларни рентген тўлқини зарби билан масофадан туриб майдалаш бўлинмалари (ТРТЗММБ). Контраст ва ички юрак методи билан рентген тадқиқотлари ўтказиш марказлари, бўлинмалари, кабинетлари.

Номларидан қатъи назар, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозимлари.

6.3. Лабораториялар (бўлимлар, бўлинмалар).

Номларидан қатъи назар, юқумли касалликларнинг жонли қўзғатувчилари (ёки касал ҳайвонлар), касалликлар пайдо қилувчи вируслар билан ишлашда, қон, нажас ва сийдикни анализ қилишда ишлайдиган, шу жумладан, оқ трепонема иммобилизацияси реакциясини ўтказиш бўйича доимий ишлаш учун назарда тутилган врачлар, ўрта тиббиёт ходими лавозимлари.

6.4. Суд-тиббий экспертиза бюроси.

Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари (шу жумладан бўлимлар, бўлинмалар, лабораториялар раҳбарлари, мудир (бошлиқ)лари).

6.5. Ногиронлар учун психоневрология интернат-уйлари ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун интернат-уйлари.

Уқалаш бўйича тиббиёт ҳамшираси.

Санитарка-ҳаммомчи, санитарка-энага";


VII бўлимда:


бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"VII бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 75 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароити ўта оғир бўлган муассасалар, уларнинг бўлинмалари ва лавозимлари";


қуйидаги мазмундаги 7.6-банд билан тўлдирилсин:

"7.6. Патологоанатомия бюролари (бўлимлари, бўлинмалари).

Врач-патологоанатомлар";


IX бўлимда:


қуйидаги мазмундаги 9.6-банд билан тўлдирилсин:

"9.6. Ногиронлар учун психоневрология интернат-уйлари ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун интернат-уйлари.

Физиотерапия бўйича тиббиёт ҳамшираси";


изоҳдаги "Сил касаллигига қарши муассасалар" сўзлари "Мазкур бўлимда кўрсатилган муассасалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш

жамғармасини қуйидагилар ҳисобига

шакллантириш манбалари:

Моддий рағбатлантириш ва

ривожлантириш жамғармаси

маблағларини сарфлаш

йўналишлари


моддий

рағбатлан-

тиришга


моддий-

техника

базасини

ривожлан-

тиришга,

муассасани

модерниза-

циялаш ва

таъмирлашга,

шунингдек

вақтинча

меҳнатга

лаёқатсизлик

бўйича

нафақаларни

тўлашга ва

кредиторлик

қарзларини

тўлашга


ҚВП учун бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5%игача миқдори

фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган даромадлар, ҚВПга бириктирилган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми, интизомий жазони қўллашдан тушадиган, жарималар


ҳисобот чорагининг охирги иш куни тугашида пайдо бўлган бюджет маблағларидан тежалган капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари*

белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари ихтиёрига қолдириладиган маблағлар ва ҳомийликдан тушган маблағлар**

кўпи билан 75%


камида 25%

         

*) Тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу маблағлар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ходимларга тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.


**) Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҚВПга кўрсатилган жами хайрия ёрдами маблағлари суммаси, агар хайриячи томонидан нималарга йўналтирилиши айтилмаган бўлса, ҚВП моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 сентябрь, 37-сон, 429-модда
















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск