ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2016 й. ПҚ-2610-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2016 й.

N ПҚ-2610



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2016 ЙИЛГИ АСОСИЙ

МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ

ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2015 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2455-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Маҳаллий бюджетларни янада оптималлаштириш ва даромадларини ошириш, тадбиркорлик субъектларига алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш бўйича сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори 22-иловасининг "***" изоҳи (ҳаволаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"***Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисобвараққа келиб тушади, кейинчалик маблағлар бюджет ва тадбиркорлик субъектларига "ягона ойна" принципига биноан давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказ ўртасида, Тошкент шаҳрида эса бюджет ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тақсимланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлиқ бюджет ҳисобига ўтказилади".


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 3 октябрь, 39-сон, 459-модда


























Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск