ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар Дастури (ЎзР Президентининг 05.10.2016 й. ПФ-4848-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 5 октябрдаги

ПФ-4848-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик

фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш,

хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш

ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан

яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА

1.

Давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг вазифа ва ваколатларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда тадбиркорликни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика қилиш, уларга йўл қўймаслик борасидаги тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга доир асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари


2016 йил

ноябрь

Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари

2.

Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016 йил

декабрь

Доимий

равишда

комплекс

чора-тадбирлар

ижроси


Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

ноябрь

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

"Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

ДХШ тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари;

ДХШ иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ДХШ иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, тадбиркорлик субъектлари маблағларининг сарфланиши шаффофлиги ва самарадорлиги кафолатлари;

ДХШ лойиҳалари амалга ошириладиган устувор соҳалар;

ДХШ иштирокчиларини рағбатлантириш ҳамда ушбу соҳада назоратни амалга ошириш тартиби ва шартлари.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

III чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Олий хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

"Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

давлат харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизми, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш чоралари;

давлат харидларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш;

давлат харидлари тизимини қўллаш мажбурий бўлган субъектлар доирасини кенгайтириш, уларнинг қаторига давлат корхоналари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган тижорат ташкилотларини қўшиш;

давлат харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартибини яратиш;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларини таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини жорий этиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

II чораги

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


6.

"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

давлат органлари бошқарув фаолияти ташкил этилишини такомиллаштириш;

асосли ва тезкор қарорлар қабул қилиш орқали самарали давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

II чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Тадбиркорлик субъектларини жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил

I чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ДСҚ


8.

Қуйидаги асосий ваколатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш:

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш;

давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси

2017 йил

I чораги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

      

II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШЛАРНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИГА АСОССИЗ

АРАЛАШИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ СОҲАСИДА

       

9.

Тадбиркорлик субъектларининг режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш, юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар бундан мустасно.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари

2016 йил

декабрь

ДСҚ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


10.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турларини бекор қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳалари

2016 йил

декабрь

ДСҚ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


11.

Энг аввало, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга ва уларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилишига йўл қўймасликка қаратилган, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувларини (тафтишларни) тайинлаш, ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришнинг аниқ процессуал тартибини белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

ноябрь

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


12.

Давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик маслаҳат кенгашларини ташкил этиш ва улар таркибига тадбиркорлик субъектларини, шунингдек уларнинг уюшмалари вакилларини киритиш.


Идоравий

ҳужжатлар

2016 йил

декабрь

Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари

III. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

ЯНАДА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДА

13.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этиш тартибини белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

декабрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


14.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

декабрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлламаслик тартибини белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

декабрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


16.

Иқтисодий жиноятлар содир этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш оқибатида етказилган зарарни аниқлашнинг асосланган ягона мезонлари ва асосларини белгилаш.


Олий суд Пленумининг қарори лойиҳаси

2016 йил

декабрь

Олий суд, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


17.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жиноят қонунчилиги нормаларини янада либераллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

ноябрь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДСҚ, ДБҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


IV. МОЛИЯВИЙ ҲАМДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИ ВА

БОЖХОНА ИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДА

18.

Қуйидагиларга йўналтирилган асосли таклифлар киритиш:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;

республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этиш;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг камерал назорати самарадорлигини ошириш орқали текширишларни ўтказиш сони ва муддатларини қисқартириш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти кафолатларининг асосий механизмларидан бири сифатида, аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчилари кўрсатаётган хизматлар сифати ва тақдим этаётган хулосаларининг ҳаққонийлиги учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, давлат органлари томонидан тижорат банклари фаолиятига, биринчи навбатда, кредит сиёсатига маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик;

банкнинг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи ғовларни тугатиш, шунингдек мижозларнинг ўз пул маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари


2016 йил

декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


19.

Нақдсиз пул айланмасини, авваламбор терминаллар ва пластик карточкалар сонини кўпайтириш орқали кенгайтириш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

2016 йил

декабрь


Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари


20.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқини бериш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

декабрь


Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ


21.

Тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этиш.


Қонун лойиҳаси

2016 йил

декабрь


Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий хўжалик суди


22.

Тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб, валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларни экспорт қилиш бўйича контрактлар мустасно.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2016 йил

декабрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ТИАИСВ, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


23.

Экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат илгари худди шундай товар учун айнан сертификат олган аризачига бир иш куни мобайнида бериш тартибини белгилаш

Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2016 йил

декабрь

ТИАИСВ, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзбекэкспертиза" АЖ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


24.

"Экспорт" божхона режимга амалга оширилмайдиган жойларда жойлаштирилган товар учун божхона расмийлаштируви йиғим ставкаларини амалдагига нисбатан икки марта камайтириш (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизидан 5 фоизгача).


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2016 йил

декабрь

Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги


V. ТАДБИРКОРЛАРНИНГ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИНИ

КУЧАЙТИРИШ, БИЗНЕС ЮРИТИШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ,

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ВА РЕСПУБЛИКАНИНГ

ХАЛҚАРО РЕЙТИНГИНИ ОШИРИШ СОҲАСИДА

25.

Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2016 йил

декабрь

Олий суд, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


26.

Тадбиркорлар ҳуқуқларининг суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини, шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида суд мажлисларига аудио ва видео қайд этиш механизмлари босқичма-босқич жорий этилишини, шунингдек қабул қилинган суд қарорлари веб-сайтларда жойлаштирилишини назарда тутувчи дастурнинг ишлаб чиқиш.


Дастур лойиҳаси Дастур ижроси

2016 йил

декабрь

2017-2018 йй.


Олий хўжалик суди, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


27.

"Ягона дарча" тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимининг самарали фаолият олиб бориши учун идоралараро ахборот алмашинуви механизмини такомиллаштириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2017 йил

IV чораги


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


28.

Тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, газ ва сув билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳар (туман)ларнинг муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2017 йил

I чораги

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзавтойул" АЖ, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


29.

Рухсат берувчи ва лицензиялаш тартиботларидан ўтишда шаффофликни ошириш, уларнинг сони ва кўриб чиқиш муддатларини оптималлаштириш, шу жумладан коррупцион омиллар шаклланиши имконини бартараф этиш ва бюрократия ҳолатларини тугатиш мақсадларида.

Айрим лицензия турларининг амал қилиш муддатлари бўйича талабларни бекор қилиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари


2017 йил

I чораги

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


30.

Тадбиркорлик субъектларига фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали "ягона дарча" тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2016 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


31.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) билан интеграциялашган "Ягона дарча" марказлари фаолиятига оид ягона веб-сайтни яратиш ва унга қуйидагиларни киритиш:

марказлар фаолияти ҳақидаги умумий маълумотлар ҳамда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;

таъсис ҳужжатларининг (ташкилий-ҳуқуқий шакллари бўйича) стандарт намуналари;

хизматдан фойдаланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати, хизматлар пулли бўлган тақдирда, уларнинг қиймати, тўловни амалга ошириш тартиби ҳамда банк реквизитлари ҳақидаги маълумотлар;

давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети" электрон ресурси (сайтни ЯИДХП билан интеграциялаштириш орқали).


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

III чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


32.

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида давлат хизматлари кўрсатишнинг асосий тартиб-таомиллари электрон шаклга ўтказишни жадаллаштириш, бунда:

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, лицензиялаш ва бошқа рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширадиган ваколатли давлат органлари маълумотлар базасининг "Лицензия" ахборот тизими мажмуаси билан интеграциялашувини жадаллаштириш;

2017 йил якунига қадар ер участкалари ҳамда қурилишга рухсат бериш, мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга оид тартиб- таомилларни интерактив шаклга ўтказишни якунлаш;

барча тартиб-таомиллардан ўтиш ҳамда "ягона дарча" тамойили бўйича электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатиш ва транзакцион хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини берадиган "Солиқ" ва "Божхона" ахборот тизимлари мажмуининг идоралараро интеграциялашган платформаси орқали босқичма-босқич интеграциялаштириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2017 йил

IV чораги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


33.

Товарнинг келиб чиқиш сертификатини, ветеринария, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган "Ягона дарча" идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

I чораги

ДБҚ, "Ўзстандарт" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ТИАИСВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


34.

"Ўзбекэкспертиза" АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизмати кўрсатиш ягона порталини интеграциялаш йўли билан:

товарлар келиб чиқишини сертификатлаштириш;

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиладиган технологик ускуналарни ва унинг эҳтиёт қисмларини, шунингдек таркибий қисмлари, хом ашё ҳамда материалларини олиб киришда хулоса бериш бўйича электрон хизматларни жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

I чораги

ТИАИСВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги


35.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожланишини янада рағбатлантириш, бунда:

давлат органлари томонидан Ёшлар тадбиркорлигини ташкил этилишига кўмаклашиш;

тадбиркорлик фаолиятига ёшларни жалб қилиш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;

ёшларга тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш, таълим муассасалари билан иш берувчилар ўртасида шартнома асосидаги ҳамкорликни ривожлантириш;

ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни кўзда тутиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Ёшлар иттифоқи, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Барча техник талабларни (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ва техник нормативларни) хатловдан ўтказсин ҳамда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бартараф этадиган тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

2016 йил

декабрь

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, "Ўзстандарт" агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


37.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлардан монеликсиз ва бепул фойдаланиш имконини бериш мақсадида уларнинг жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016 йил

декабрь

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, "Ўзстандарт" агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


38.

"Ўзбекистон" МТРК телеканалида доимий намойиш этиладиган "Тадбиркор даври" кўрсатувини ташкил этиш йўли билан аҳолига, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бўлган тартиб-таомилларни тушунтиришга бағишланган интерактив телекўрсатувларни ташкил этиш.


Теледастурлар рукни

Доимий

МТРК, Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


39.

Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш, бунда:

мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра текширишларни тайинлашнинг аниқ мезонларини;

текширишларни ўтказиш (назорат функцияларини амалга ошириш) тартиби ва муддатларини;

ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тарафларнинг жавобгарлигини назарда тутиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил

II чораги


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


40.

Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан улаш механизмини янада такомиллаштириш, бунда:

АРТни ишлаб чиқиш муддатлари ва қийматини (II қисми);

топографик картани ишлаб чиқиш тартиби, муддатлари ва қийматини;

шартнома тузиш учун объектнинг шартнома қийматини аниқлаш тартибини белгилаш.

Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан улашда объектнинг шартнома ва смета қийматини тайёрлаш бўйича "амал қилиш ҳужжати"ни ишлаб чиқиш, унда:

шартнома ва смета ҳужжатларида минимал бошқа харажатлар (ҳақиқий харажат асосида);

қўйилган вазифаларни бажариш учун ҳар бир ҳудудий бирликка зарур бўлган ходимлар штатининг чекланган сонини назарда тутиш.

Мониторинг натижаларини "Ўзбекэнерго" АЖ расмий веб- сайтида доимий равишда янгилаб борган ҳолда, (SAIDI ва SAIFI индекслари асосида) энергия таъминоти мониторингини жорий этиш, шу жумладан режадан ташқари ўчириб қўйишлар, режадан ташқари ўчириб қўйишларнинг давомийлиги ва частотасини ҳисобга олиш, шунингдек режадан ташқари ўчириб қўйишда электр энергияси беришни тиклаш тартибини белгилаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2016 йил

декабрь

"Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


41.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан банклараро савдо сессиясида сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2016 йил

декабрь

Марказий банк, Адлия вазирлиги


42.

Кредит-ахборот хизматлари сифатини ошириш мақсадида, Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда халқаро кредит бюросини "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси таъсисчилари таркибига жалб қилиш масаласини ишлаб чиқиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2017 йил

давомида

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси


        

Изоҳ: тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 октябрь, 40-сон, 467-модда





































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск