ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДТУ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2016 й. ПҚ-2602-сон "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2016 й.

N ПҚ-2602



ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДА

ЎЗБЕКИСТОН-ЯПОНИЯ ЁШЛАР ИННОВАЦИЯ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикамизнинг ёш олимлари ва талабалари жаҳон амалиёти ва халқаро андозаларга мувофиқ илмий тадқиқотлар олиб боришнинг замонавий, илғор усул ва технологияларини эгаллашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республика иқтисодиётининг базавий тармоқлари учун Япония илмий ва таълим муассасаларининг олимлари ҳамда етакчи мутахассислари иштирокида юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2015 йилнинг 25 октябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандум имзоланди;

Япония томонидан Цукуба, Нагоя, Кейо университетлари, Тойохаши Технология университети ва Токио технология институти Марказнинг ҳамкорлари ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:

ёш мутахассислар ва талабаларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг илмий ва техникавий ғояларини саноат намуналари, ускуналар, технологик жараёнлар ва ечимларда мужассамлаштириш;

энергияни юқори даражада тежаш ва импорт ўрнини босиш вазифасини ҳал этиш хусусиятига эга бўлган, атроф муҳитга минимал таъсир ўтказадиган замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш;

ёш олимларнинг илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишлари учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни шакллантириш, улар томонидан ўтказиладиган тадқиқот ишларининг юқори даражада сифатли бўлишини таъминлаш;

маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан, илмий ва таълим муассасаларидан келиб тушадиган буюртмалар асосида Марказ фаолиятининг тегишли илмий йўналишлари бўйича қўшма экспериментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ давлат корхонаси шаклида ташкил қилинади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазначилик ҳисобварағига, банк ҳисобварағи, шу жумладан валюта ҳисобварақларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрга эга бўлади.

5. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Марказнинг чет эллик ходимлари таркибини япон томони белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг жорий таъминот учун ажратиладиган маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган маблағлар, шунингдек халқаро молия ва бошқа ташкилотларнинг, чет эл ҳукумат ташкилотларининг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

илмий-технологик лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш учун Марказнинг чет эллик ходимларига иш ҳақи ҳамда бошқа тўловлар миқдори Марказнинг Васийлик кенгаши томонидан Япония илмий ва олий таълим муассасалари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўланади;

Марказнинг маҳаллий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасаларидаги тегишли лавозимларга белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг илғор технологияларни татбиқ этишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг маблағларини жалб этиш ҳисобига шакллантириладиган Марказни ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Марказни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда - ТДТУ) билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда:

Марказнинг устави тасдиқланиши ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказга илмий кадрларни танлаб олиш бўйича конкурс ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва унинг асосида Марказни раҳбар, илмий ва педагог ходимлар билан тўлдириш учун чет тилларни биладиган ёш ва истиқболли илмий кадрларни танлаб олиш бўйича конкурс ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ТДТУ:

Марказнинг Тошкент шаҳар, Университет кўчаси, 2 ("Б" блоки) манзилида жойлашган (кейинги ўринларда - Марказ биноси) ТДТУ биносида ижара ҳақи олинмасдан жойлаштирилишини;

2016 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказ биносининг 2-қавати офис хоналари жойлаштирилган ҳолда мукаммал таъмирланишини, шунингдек уларнинг зарур мебель, компьютерлар, ташкилий техника ва инвентарлар билан жиҳозланишини;

Марказнинг чет эллик ходимларини улар Марказда ишлаб турган даврда ТДТУнинг профилакторийсида истиқомат жойлари билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2016 йилда ва кейинги йилларда Марказ биносини реконструкция қилиш, унга туташ янги лаборатория корпуси қуриш, шунингдек уларни зарур мебель, ташкилий техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг капитал маблағлари лимитлари доирасида маблағ ажратсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси белгиланган тартибда Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уни зарур илмий-лаборатория ускуналари ва приборлар билан жиҳозлаш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) грантларини жалб этиш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

2016 йилда ва 2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрида Марказни таъминлаш ва унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларга "Фан" тармоғи бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин;

2 та автотранспорт воситасининг, шу жумладан битта шахсий хизмат кўрсатадиган ва битта махсус автотранспортнинг таъминотига лимит ажратсин.


12. 2025 йилнинг 1 январига қадар:

Марказ барча солиқларни, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

Марказнинг чет эллик ходимлари Марказдаги фаолият доирасида олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ тўлашдан;

Марказ - Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Марказ фаолияти учун олиб кириладиган илмий-лаборатория ускуналари, экспериментал тадқиқотларда фойдаланиладиган кимёвий реагентлар ва сарфланадиган материаллар, маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, адабиётлар, приборлар, компьютерлар ва ташкилий техника, мультимедиа маҳсулотлари, автотранспорт воситалари божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказнинг чет эллик ходимларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказнинг чет эллик ходимларига белгиланган тартибда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг талабномаларига биноан Марказнинг чет эллик ходимларини жамлаш учун белгиланган тартибда хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек мазкур шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 446-модда















































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск