Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш Миқдорлари (АВ томонидан 24.10.2016 й. 2834-сон билан рўйхатга олинган 19.10.2016 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 5-2016-сон, Халқ таълими вазирлигининг 12-мҳ-сон, Меҳнат вазирлигининг 34-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 24 октябрда 2834-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Меҳнат вазирлигининг

2016 йил 19 октябрдаги

5-2016, 12-мҳ, 34-қ/қ-сон қарорига

ИЛОВА



Ўқув машғулотларини ўтказганлик

учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш

МИҚДОРЛАРИ


1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур давлат муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини

олиб борувчи шахслар


Соатбай

ҳақ тўлаш

миқдорлари

(сўм)


1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар


31 472,7

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар


18 458,4

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*


12 662,5

2.

Олий таълим муассасалари талабалари

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар


35 968,8

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар


22 717,9

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*


16 461,1

3.

Катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари**

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар


43 463,1

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар


29 817,2

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*


24 058,7

4.

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар***

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар


24 545,1

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар


14 287,9

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*


9 637,5

2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини

олиб борувчи шахслар


Соатбай

ҳақ тўлаш

миқдорлари

(сўм)


1.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири


олий малака тоифали


14 308,2

биринчи малака тоифали


13 487,3

иккинчи малака тоифали


12 630,0

олий маълумотли


11 794,1

ўрта махсус маълумотли


11 024,7

2.

Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси


олий малака тоифали


11 853,0

биринчи малака тоифали


10 751,3

иккинчи малака тоифали


10 069,6

олий маълумотли


9 405,4

ўрта махсус маълумотли


8 799,5

           

*) илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

**) олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.

***) ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.


Изоҳ:

1. Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

3. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

3-1. Академик лицейларга ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

4. Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.

5. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.


3. Мазкур ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 508-модда







































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск