Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш Қоидалари (АВ томонидан 15.11.2016 й. 2838-сон билан рўйхатга олинган 26.09.2016 й. Молия вазирлигининг 73-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 4-2016-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 15 ноябрда 2838-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2016 йил 26 сентябрдаги

73, 4-2016-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати

томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим

муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга

қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати (бундан буён матнда Ҳаракат деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётган талабаларга нисбатан қўлланилади.


2. Мазкур Қоидаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабалар жорий ўқиш йилида Ҳаракатнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол қатнашган тақдирда Ҳаракат томонидан моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Моддий ёрдам кўрсатиш Ҳаракат томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-бандида кўрсатилган талабаларга тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун тузилган шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали кўрсатилади. Бунда талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаш шарти билан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЛАБАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Ҳар йили 1 февралдан кечикмай олий таълим муассасаси Ҳаракатнинг олий таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти Кенгашига (бундан буён матнда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ва олий таълим муассасасига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) рўйхатини, шунингдек уларнинг ўзлаштириши ва интизоми тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.


5. Ҳар йили 20 февралдан кечикмай талабалар Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашига Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.


6. Ҳар йили 1 мартдан то 5 мартга қадар бўлган муддатда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган кўрсаткичлар асосида Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатиш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.


7. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига талабага моддий ёрдам кўрсатишни тавсия этиш;

талабани моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этишни рад этиш. Моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этиш рад этилган тақдирда, Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши мажлисининг баёнида муайян талаба нима учун рад этилганлиги сабаблари кўрсатилади.


8. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши талабаларни моддий ёрдамга тавсия этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда талабаларнинг ўтган ўқув йилидаги қуйидаги асосий кўрсаткичларини (биринчи босқич талабалари учун ўқув йилининг биринчи семестр натижаларини) инобатга олади:

талабанинг Ҳаракат фаолиятидаги (маънавий-маърифий ва жамоат ишларида, Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти, маҳаллий ва минтақавий Кенгашлари, Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан ташкил этиладиган лойиҳа ва танловларидаги) фаол иштироки;

талабанинг олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши (ички тартиб қоидаларга риоя этилмаганлиги ҳолати фақатгина олий таълим муассасаси ректори томонидан эълон қилинган ҳайфсан олганлиги билан аниқланади);

талабанинг ўрганилаётган даврдаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 71 ва ундан юқори фоиз бўлиши лозим. Бунда талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврдаги ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари йиғиндисини ўтилган ҳар бир семестрдаги ўқув фанларининг умумий сонига бўлиш орқали аниқланади.


9. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг моддий ёрдам кўрсатиш учун талабаларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори жорий ўқув йили мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


10. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг мажлиси унинг ишида Кенгаш жами аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти раҳбари ва Кенгашнинг мажлисида иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.


11. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг мажлиси баённомасининг нусхалари уч кун ичида олий таълим муассасасига ва Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига тақдим этилади.


12. Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига юбориладиган мажлис баённомасининг нусхасига моддий ёрдам кўрсатишга тавсия этилган талабаларнинг рўйхати илова қилинади.


13. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашларининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳужжатлар қабул қилингандан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади.


14. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши қарорининг бир нусхаси олий таълим муассасасига, бир нусхаси - Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашига юборилади.


15. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ўн банк куни мобайнида олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига моддий ёрдам кўрсатиш пулини ўтказади.


16. Олий таълим муассасаларининг ёзма мурожаатига кўра Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда талабаларни тавсия этиш билан боғлиқ масалани кўриб чиқиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.



3-БОБ. МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ПУЛИНИНГ ҚАЙТАРИЛИШИ


17. Талабалар сафидан чиқарилган ёки академик таътилга чиққан талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 28 ва 29-бандларига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда ҳаракатнинг Марказий Кенгаши томонидан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган моддий ёрдам кўрсатиш пули қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига қайтарилиши лозим.


18. Олий таълим муассасаси талабалари сафидан чиқарилган талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 27-бандига мувофиқ ўзининг тўлов-контракт асосида ўқиши учун тўлаган маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолларда Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши тўланган моддий ёрдам кўрсатиш пулини талабадан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради.


19. Талаба моддий ёрдам олиш ҳуқуқидан воз кечса, олий таълим муассасаси талаба учун тўланган маблағни Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига ўн кун ичида қайтаради.


20. Мазкур Қоидаларнинг 17 - 19-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юз берган тақдирда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига ўн кун ичида хабар беради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши, шунингдек Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатилган талабаларнинг ўқув жараёнидаги иштироки, уларнинг ўзлаштириши, интизоми ва Ҳаракат фаолиятидаги иштироки устидан назорат қилиш тегишинча олий таълим муассасаси ҳамда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши зиммасига юклатилади.


22. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 533-модда


















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск