Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш. ФҲДЁ органлари. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш /

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари (ЎзР ВМ 14.11.2016 й. 387-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 14 ноябрдаги

387-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ органлари), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари (кейинги ўринларда - фуқаролар йиғини) раислари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари) томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:

туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ бўлимлари);

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг (кейинги ўринларда - адлия бошқармалари) идоравий ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда - адлия бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивлари).


2. ФҲДЁ органлари, фуқаролар йиғинлари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишга доир ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, ушбу Қоидаларга ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятига тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.


3. ФҲДЁ органларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) томонидан амалга оширилади.

ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Вазирлик ФҲДЁ органларини, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намуналар бўйича, қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди.


4. ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланкалари ва бошқа ҳужжатлар билан Вазирлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.


5. ФҲДЁ органлари ёзувларни тузиш орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

туғилганлик;

никоҳ тузиш;

никоҳдан ажралиш;

ўлим.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (кейинги ўринларда - далолатнома ёзувлари) давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.


6. Фуқаролар йиғинлари ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзиш йўли билан амалга оширади.

Бунда фуқаролар йиғинлари томонидан шахси аниқланмаган ва суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган шахсларнинг ўлимини қайд этилишига йўл қўйилмайди.


7. Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларига нисбатан мазкур Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари амалга оширади.

Консул Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларидан, фуқаролик ҳолатини Ўзбекистон Республикасида қайд эттирган хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш, шунингдек фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади.

Фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд эттириш масаласида консулга мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган шартномада Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар назарда тутилган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


8. Фуқаролик ҳолатларини қайд этишда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан консуллик йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.


9. Далолатнома ёзувларини қайд этиш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:

агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;

агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;

агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилинган шахснинг талабига кўра ФҲДЁ органи ўн беш кун муддатда ушбу шахсга ёзма ёки электрон шаклда рад этиш сабабини маълум қилиши лозим.


10. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг рад қилиниши бўйича бўйсуниш тартибида адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


11. Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда рад этиш масалалари бўйича ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибига кўра Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


12. ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.

Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади. Далолатнома ёзувларининг "Белгилар учун" устунига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ҚАЙД ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АҲАМИЯТИ


13. Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар - туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.

Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома - бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.

Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома никоҳда бўлган шахсларнинг никоҳи тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шахснинг ўлимини ва унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


14. Туғилиш ва ўлимнинг ўз вақтида қайд этилиши, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг, шунингдек перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий маълумотноманинг тўғри ва аниқ тўлдирилганлиги учун масъулият Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарлари зиммасига юкланади.



3-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ҚАЙД ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР


15. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади, ўлим эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли ФҲДЁ органларининг назорати остида бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.



4-БОБ. ТУҒИЛГАНЛИКНИ ҚАЙД ЭТИШ


1-§. Туғилганликни қайд этиш тартиби


16. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши лозим.

Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЁ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.


17. Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.

Бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари ёки ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан берилиши мумкин.


18. Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди.

Бунда, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза боланинг ота-онаси, ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири ёки ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс, ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан тақдим этилади.

Бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.

Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади.


19. 16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Агар бола 16 ва ундан катта ёшда бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади.


20. Туғилганликни қайд этиш учун: бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси (туғилганликни комплекс давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно), ота-оналарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий хизматчининг ҳарбий билети), никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.

Боланинг туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномасида:

онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумоти;

боланинг туғилган вақти, санаси ва жойи, жинси, вазни, бўйи;

ҳомиладорлик муддати, ҳисоб бўйича нечанчи ҳомиладорлик;

боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);

тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.

Бола туғилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тиббиёт муассасаси мансабдор шахси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.

Тиббий маълумотнома бола туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзуви билан бирга тикиб қўйилади.

Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолларда ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас. Бунда ҳужжатлари бўлмаган ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ тузилганлиги ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари асосида кўрсатилади.

Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.

Вояга етмаган ота-она (улардан бири)нинг туғилган боласи умумий асосларда рўйхатдан ўтказилади.

Бунда вояга етмаган ота-онанинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг иштироки талаб этилади.


21. Ота-онаси никоҳда бўлган боланинг туғилиши тўғрисидаги далолатномани ёзиш шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома асосида амалга оширилади.

Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса отаси тўғрисидаги маълумотлар худди шундай тартибда ёзилади.

Бундай ҳолларда ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилиши керак. Далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида никоҳдан ажралиш ёки ўлимнинг қайд этилган жойи ва санаси, далолатнома ёзувининг тартиб рақами, қарорни чиқарган суднинг номи ва қарорнинг санаси кўрсатилади.

Боланинг насл-насаби хусусидаги барча низолар суд тартибида ҳал қилинади.


22. Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилишни қайд этишда онаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.

Бунда бола отасининг фамилияси туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувида онасининг фамилияси бўйича, бола отасининг исми, ота исми ва миллати онанинг кўрсатмаси бўйича қайд этилади.


23. Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса - консул томонидан ҳал этилади.


24. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).

Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.


25. Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади.

Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида "Отаси" ва "Онаси" устунларини очиқ қолдириш қатъиян ман этилади.


26. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни 15-моддасига асосан агар отанинг фамилияси, исми ва ота исмида имло хатоликлари мавжуд бўлса, ота-онанинг хоҳишига кўра боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви имло хатоликлари бартараф этилган ҳолда қайд қилиниши мумкин.

Боланинг фамилиясига "-ев", "-ов", "-ева", "-ова" каби ҳамда ота исмига "-евич", "-ович", "-евна", "-овна", "қизи", "ўғли", "-ий", "-хон", "-хўжа", "-хожи", "-бек", "-зода", "мир-", "абду-" каби қўшимчаларини киритиш ёки шу каби қўшимчаларни олиб ташлаш орқали туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиши мумкин.


27. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач, ариза берувчига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.

ФҲДЁ органлари томонидан туғилишни қайд этишда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага киритилади.

Бунда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами реал вақт режимида автоматик равишда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.


28. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этилиши керак, улар асосида туғилганлик ҳақида алоҳида-алоҳида далолатнома ёзувлари, тартиб рақамлари ёзилган ҳолда, қайд этилиб, уларнинг ҳар бирига туғилганлик ҳақида алоҳида гербли гувоҳномалар берилади.


29. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.


30. Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризада боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати, ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмуриятининг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш бола жойлашган тиббиёт муассасаси ёҳуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан амалга оширилади. Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш учун аризада боланинг ташлаб кетилган вақти, жойи ва ташлаб кетилган пайтдаги ҳолати, ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур.

Онаси томонидан ташлаб кетилган боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.


31. Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса ёки ушбу муассасанинг топиб олинган жойдаги суд-тиббий экспертиза муассасасининг ёзма мурожаатига биноан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат мобайнида амалга оширилади.

Эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда ўлик туғилган ёки вафот этган болани қайд этиш тирик эгизак туғилганлигини қайд этган ўша ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Ўлик туғилган болани туғилишини қайд этиш перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотнома асосида фақат туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида амалга оширилади.

Агар бола туғилгандан кейин вафот этса, ҳатто у бир неча дақиқа яшаса ҳам, туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари тузилади.

Бундай ҳолларда туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида, ўлганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви эса - перинатал ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида амалга оширилади.

Бунда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида онаси тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ келтирилади, "Белгилар учун" устунида эса ўлганлиги қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бундай ҳолларда боланинг ўлими ҳақида (ўлик туғилганда ҳам) белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун ўлим ҳақида хабарнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига электрон ахборот тизими орқали юборилади.

Дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома берилади ва зарур ҳолларда ота-онасининг илтимосига кўра (ҳаётининг биринчи ҳафтасида вафот этган бола учун) ўлими ҳақида гувоҳнома берилиши мумкин.


32. Боланинг отаси билан никоҳда бўлмаган она вафот этган тақдирда, шунингдек онанинг яшаш жойи номаълум бўлганда ва оталикни белгилаш ҳақидаги ариза берилмаганда боланинг туғилишини қайд этиш мазкур Қоидаларнинг 29-бандида санаб ўтилган органларнинг ёзма мурожаати бўйича амалга оширилади.


33. Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ҳақидаги маълумотлар суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида кўрсатилади, далолатнома ёзувида ота-она ҳақидаги маълумотлар чизиб ташланмайди ва ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди.

Бундай ҳолларда оталик-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.

Такрорий гувоҳнома вояга етмаган боланинг васийси ёки ҳомийсига берилиши мумкин.


34. Суднинг ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига "Ота-оналик ҳуқуқлари тикланди" деган белги киритилади.


35. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилган отаси ҳақидаги маълумотлар ҳар қандай ҳолда ҳам фақат суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.


36. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, туғилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиши мумкин бўлган боланинг туғилганлигини қайд этиш бола туғилган ёки унинг ота-онаси доимий ёки вақтинча яшаб турган ўша консуллик округидаги консул томонидан амалга оширилади.


37. Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган бола туғилганлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжат тақдим этилгандан кейин қайд қилинади.


38. Туғилишни қайд этишнинг барча ҳолларида бола туғилган маъмурий ҳудуд унинг туғилган жойи сифатида ёзилади.



2-§. Оталикни белгилаш


39. Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.


40. Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.


41. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, ушбу Қоидаларнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


42. Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.

Боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган тақдирда олдиндан берилган аризани сақлаган ФҲДЁ органи сўровнома бўйича уни қайд этиш жойига юборади.


43. Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.


44. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.


45. Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.


46. Онаси вафот этганда, у суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда, унинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда аризага қуйидаги ҳужжатлардан бири:

онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

онаси муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;

онанинг оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;

онанинг бедарак йўқолган деб топилгани тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси илова қилинади.


47. Агар боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.


48. Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.

Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.


49. Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши, унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги маълумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушган кунида рўйхатга олинади.


50. 10 ёшга тўлган ва катта ёшдаги болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади ва унинг имзоси ФҲДЁ органи ходими томонидан тасдиқланади.

ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Агар оталикни белгилаш 16 ёшга тўлган шахсга нисбатан амалга оширилса, у ҳолда ота тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилиши лозим. Бола тўғрисидаги маълумотлар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби ва қоидалари бўйича киритилади.


51. Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.


52. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан киритилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувида кўрсатилган ота ҳақидаги маълумотлар суд тартибида бекор қилинмай туриб, бошқа шахс томонидан бу болага нисбатан оталик белгиланиши мумкин эмас.


53. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнг оталик белгиланиши мумкин.


54. Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.


55. 16 ёшга тўлмаган шахсга оталик белгиланадиган ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади).

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида илгари кўрсатилган ота исми боланинг отаси деб ёзилган шахс исми билан тўғри келмаса, у ҳолда ФҲДЁ органи оталикни белгилашни рад этишга ва ота-онасидан бу масала бўйича тушунтириш хати талаб қилишга ҳақли эмас.


56. Агар ота-онанинг никоҳи боланинг туғилганлиги қайд этилгандан кейин қайд этилган бўлса, ушбу никоҳ тузилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига боланинг отаси ҳақидаги маълумотни ёзиш учун асос бўлолмайди.

Бунда боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага мувофиқ киритилади.


57. Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан ФҲДЁ органи боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни шу куниёқ киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.


58. Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органига далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш ҳақида электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

Дастлабки далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органи икки иш кунида далолатнома ёзувига зарур ўзгартириш киритиб, далолатнома ёзувини электрон ахборот тизими орқали тасдиқлайди ҳамда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи гербли гувоҳномани чоп этиб беради.

Ўзгартиришлар киритган ФҲДЁ органи томонидан бу ҳақда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) тегишли ўзгартиришларни киритиш учун адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборади.


59. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилиб олган ФҲДЁ органи уни ёки ушбу масала бўйича суд қарорини (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.


60. 16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.



3-§. Фарзандликка олиш


61. Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса - ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органида, ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган бўлса фарзандликка олувчиларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.


62. Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига:

суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.


63. Суднинг ҳал қилув қарори келиб тушган вақтига кўра махсус дафтарда қайд этилади ва алоҳида йиғмажилдга хронологик тартибда тикиб қўйилади.


64. ФҲДЁ органи суднинг ҳал қилув қарори ва фарзандликка олувчиларнинг ҳужжатлари асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади, туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома ва, зарур бўлганда, фарзандликка олинганлиги ҳақида маълумотнома беради.


65. Агар суднинг ҳал қилув қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи республика доирасида ўзгартирилган бўлса, у ҳолда ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органида, ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган бўлса фарзандликка олувчилар мурожаат қилган ФҲДЁ органи томонидан тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади.

Бунда, далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органига далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш учун электрон ахборот тизими орқали сўровнома юборилади ва дастлабки далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини сўров юборган ФҲДЁ органига "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали юборади.

Фарзандликка олувчилар мурожаат қилган ФҲДЁ органи дастлабки далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органи ва адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) уни бекор қилиш ҳақида "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборади.


66. Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг вакиллари томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда ФҲДЁ органига тақдим этилиши мумкин.


67. Агар фарзандликка олиш бекор қилинса у ҳолда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига "Фарзандликка олиш ___________ судининг ______ йил _________ ой __ кундаги қарори билан бекор қилинди" деб ёзилади ва далолатнома ёзувидаги дастлабки маълумотлар тикланади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома берилади.


68. ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) тегишли ўзгартиришлар киритиш учун адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.



5-БОБ. НИКОҲНИ ҚАЙД ЭТИШ


1-§. Никоҳни қайд этиш тартиби, вақти ва жойи


69. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.

Узрли сабаблар мавжуд бўлганда, алоҳида ҳолатларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаганнинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши - эмансипация), никоҳ тузишни хоҳловчи шахсларнинг илтимосига кўра, никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойидаги туман, шаҳар ҳокими томонидан никоҳга кириш ёши бир йилдан кўп бўлмаган муддатга камайтирилиши мумкин.


70. Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахсларнинг никоҳ тузилганлигини қайд этиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда эллик ёшгача никоҳ тузувчи шахслар ОИВ-инфекцияси юзасидан тиббий текширувдан мажбуран ўтиши керак.


71. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.

Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи - болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.


72. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.


73. Белгиланган намунадаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак.


74. ФҲДЁ органи аризани қабул қилаётганда никоҳланувчиларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилиши керак.

Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.


75. Агар никоҳ тузувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтириши лозим.


76. Қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текшириб кўриши керак.

Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу - никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома (никоҳдан ажралганлик ҳақидаги маълумотнома) ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома (ўлим ҳақидаги маълумотнома) ва унинг вафот этган шахс билан тузилган никоҳи ҳақидаги маълумотнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.


77. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ:

лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.


78. ФҲДЁ органи никоҳни қайд этиш вақтини белгилаётганда никоҳдан ўтувчилардан уни тантанали вазиятда, шу жумладан жойига борган ҳолда ўтказилишига розилигини аниқлаши лозим. Тантанали равишда қайд қилиш ёки жойларга чиққан ҳолда қайд қилиш фақат никоҳ тузувчиларнинг хоҳишларига кўра жойига борган ҳолда ўтказилади. Никоҳланувчи шахсларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари ва танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслар томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этиши мумкин.


79. Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети кўрсатилиши керак.


80. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда келиши имконияти бўлмаса, у ҳолда ФҲДЁ органига аризани улардан бири бериши мумкин, бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.


81. Никоҳга кириш ҳақидаги ариза аризалар ҳисобга олинадиган махсус дафтарда қайд этилиши керак.


82. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.

ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида ўзларига маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.


83. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмайдиган истисно ҳолларда никоҳ тузилганлиги шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда, никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида қайд қилинади. Далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида бу ҳақда тегишли белги киритилади.


84. Агар ФҲДЁ органига ушбу Қоидаларнинг 77-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади. Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.


85. Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.

Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия (масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда куёв Ахмедов-Шухратов келин Ахмедова-Шухратова бўлади) умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.


86. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда паспортини бир ой ичида алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда ФҲДЁ органи 7 кун мобайнида бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.


87. Никоҳни қайд этганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.


88. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.

Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига хабарнома юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.



2-§. МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг

хорижда яшовчи фуқароларининг никоҳини қайд этиш


89. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.


90. Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.


91. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.


92. Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.

Бундай маълумотномалар консуллик муассасаларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида берилади.

Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаса консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.



3-§. Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги

шахслар билан никоҳни қайд этиш


93. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.


94. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс, никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкадаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.


95. Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар (маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда ҳам) билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ва аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.

Бунда ариза ФҲДЁ органи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу куннинг ўзида никоҳга кирувчи маҳкумнинг тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.

Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.

Жазони ўташ муассасалари маъмурияти маҳкумни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади.


96. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.


97. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.


98. Маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги анкетасига ФҲДЁ органи томонидан штамп босилади, эр ёки хотиннинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, ФҲДЁ органининг номи ҳамда никоҳ тузилган сана ва далолатнома ёзуви рақами ёзиб қўйилади.


99. Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида (тергов ҳибсхонасида, гауптвахтада) амалга оширилади.


100. Мазкур Қоидаларнинг 99-бандида кўрсатилган ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган органнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади.



6-БОБ. НИКОҲДАН АЖРАТИШ


1-§. Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган

эр-хотинларни  уларнинг ўзаро розилигига

кўра никоҳдан ажратишни қайд этиш


101. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади. Агар хотин ҳомиладор бўлса никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилади.

ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.


102. Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.

Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши мумкин.


103. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.


104. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.

Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.


105. Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

Эр ёки хотиндан бирининг иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.



2-§. Эр ёки хотиндан бирининг аризаси

асосида никоҳдан ажратиш


106. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43 ва 219-моддаларига мувофиқ эр-хотиндан бири:

суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.

Бундай ҳолларда аризага қўшимча равишда қуйидагилар илова қилинади:

эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;

эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада умумий болалари ва мол-мулки юзасидан низолари йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр(хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.


107. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.


108. Суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори бўйича никоҳдан ажратиш эр ёки хотин доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


109. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда ва суднинг тегишли ҳал қилув қарори бекор қилинганда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан тикланиши мумкин.

Бу ҳолда ФҲДЁ органи никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини ва унинг асосида берилган тегишли гувоҳномани бекор қилади.

Томонлардан бири янги никоҳга кирган тақдирда никоҳ тикланиши мумкин эмас.

Бу ҳолда бедарак йўқолган деб топилган шахс мурожаат қилган тақдирда никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.



3-§. Суд қарори билан никоҳдан ажратишни қайд этиш


110. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугатилади.


111. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.

Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлик факти расмийлаштирилганлигини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширади.

Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этиш, никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилнинг аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.

1998 йил 1 сентябрдан 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврда қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига биноан амалга оширилади.


112. МДҲ мамлакати ва чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, умумий тартибда ФҲДЁ органида қайд этилади. Никоҳдан ажратишни қайд этишда "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.



7-БОБ. ЎЛИМНИ ҚАЙД ЭТИШ


113. Ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


114. Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак (ўлимни композит давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно).

Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ва яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этадилар.

Агар вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаган бўлса, вафот этган шахсга туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилиб, бу ҳақда ариза берган шахсга маълумотнома берилади, шундан сўнг вафот этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилади.


115. Ўлимни қайд этишда тақдим этилган тиббий маълумотнома ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори далолатнома ёзувига қистириб қўйилади (ўлимни композит давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно).


116. Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.


117. Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган жой ва сана кўрсатилган хабарнома юборади.


118. Агар ўлимни қайд этишда марҳумнинг ҳомийсиз қолган вояга етмаган болалари борлиги маълум бўлса, у ҳолда консул шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар беради.


119. Жазони ижро этиш муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлимини қайд этиш мазкур муассаса маъмуриятининг хабарига кўра, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


120. Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида ва ўлими қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш ФҲДЁ органи томонидан умумий асосларда амалга оширилади.


121. Ўлимни қайд этишда 16 ёшгача вафот этганларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси тақдим қилинади. Бунда ФҲДЁ органи ходими (консул) гувоҳномага ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва санасини ёзади.

Вафот этганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ҳар чоракда бир марта, далолатнома асосида йўқ қилинади.


122. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгач ариза берувчига ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли намунадаги маълумотнома берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.

Агар "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўйича маълумот мавжуд бўлса, унинг вафот этганлиги ҳақидаги маълумот "Белгилар учун" устунига киритилади.


123. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайта тиклаш туман ва шаҳар судларининг қарорига кўра амалга оширилади. Агар суд қарорида марҳумнинг ўлган санаси кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда суд қарори кучга кирган сана марҳумнинг ўлган куни ҳисобланади.


124. Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотномасига асосан шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Бундай ҳолларда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги барча маълумотлар ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотнома асосида кўрсатилади ва фақат қабристонга тақдим этиш учун маълумотнома берилади.

Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома фақат далолатнома ёзувидаги етишмайдиган маълумотлар тўлдирилгандан кейингина берилади.


125. ФҲДЁ органи қўшимча тиббий маълумотнома ёки мурданинг таниб олинганлиги тўғрисидаги прокуратура хабарномасини олгач, далолатнома ёзувига етишмайдиган маълумотларни киритади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига зарур ўзгартиришлар киритиш учун адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига хабарнома жўнатади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.



8-БОБ. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ ТИКЛАШ


126. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 230-моддасига мувофиқ далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.


127. Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.

Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.

Ёзувни тиклашдан манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.


128. Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Далолатнома ёзувларини тиклаш уларни тиклаш учун асос бўлган барча ҳолатлар ФҲДЁ органи томонидан аниқлангандан кейингина амалга оширилади.

Далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги ариза олинган тақдирда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини тиклаш учун асослигини тасдиқловчи далолатнома ёзувларидан нусхаларни, улар сақланадиган жойдаги тегишли ФҲДЁ органларидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали сўраб олиши мумкин.


129. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;

адлия бошқармаси идоравий ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабаларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;

ариза берувчи паспортининг нусхаси;

ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълумотномалар;

ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалар.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.


130. Аризани қабул қилишда ариза берувчи ёлғон кўрсатмалар берганлиги учун жавобгарлиги ҳақида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.

Қабул қилинган ариза қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.


131. Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида ариза берувчининг туғилган йили: унинг паспорти, ҳарбий билети ва бошқа мавжуд ҳужжатларига асосан кўрсатилади.

Агар тақдим этилган ҳужжатларда ариза берувчининг фақат туғилган йили кўрсатилиб, туғилган куни ва ойи кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолда унинг туғилган санаси ўша йилнинг 1 июли деб ҳисобланади.


132. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири томонидан хулоса тузилади, сўнгра туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари дафтарида "Т" ҳарфи остига далолатнома ёзуви рақами қўйилади ва унинг асосида туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.

Ариза берувчининг ота-онаси тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувидаги "Ота-онаси ҳақидаги маълумотлар" устуни тўлдирилмайди ва чизиқ қўйилади.


133. Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

белгиланган намунадаги ариза;

адлия бошқармаси идоравий ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолиш сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;

паспортларнинг ксеронусхалари (нусхалари);

болаларининг (улар бўлса) туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа қўшимча ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда "Т" ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.

Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада "никоҳландилар" устунида тикланаётган далолатнома ёзувининг дастлабки қайд этилган санаси, "тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди" устунида эса - никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.


134. Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

белгиланган намунадаги ариза;

адлия бошқармаси идоравий ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги (йўқолганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;

паспортнинг ксеронусхаси (нусхаси);

никоҳ тузилганлиги ҳақида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги белги қўйилган маълумотнома;

илгариги никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарига охирги далолатнома ёзувининг тартиб рақами такрорий равишда "Т" ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.

Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг "бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида" устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса - тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.


135. Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулоса беради. Ушбу хулоса билан ариза берувчи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


136. Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан ўн беш кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.

Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади.


137. Далолатнома ёзуви қайта тикланганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.



9-БОБ. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ,

ТУЗАТИШ, ТЎЛДИРИШ


138. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш улар ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади.

Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин.

Ўлим хақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндош(лар) ёки меросхўр(лар)нинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилади.

ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


139. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

"Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;

оталик белгиланганда;

фарзандликка олинганда;

ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;

миллати ўзгартирилганда;

никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);

суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда, ота ҳақидаги маълумотлар бекор қилинганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;

ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;

далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;

16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;

агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса;

жинси ўзгартирилганда.

Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.

Узрли сабаблар (ўзгартириш киритиш зарур бўлган ёзувлар нусхалари олинмаганда ва бошқа ҳолларда) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири томонидан ушбу муддат бир ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.


140. Далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида бўлган, шунингдек никоҳ тузилганлиги тўғрисида ва ўлим тўғрисида, ака-укалар ва опа-сингилларнинг туғилганлиги тўғрисидаги ва бошқа далолатнома ёзувларида тафовутлар бўлган ҳоллардан ташқари, юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда далолатнома ёзувлари тузилган жойи бўйича хулоса тузилмай тузатишлар киритилади.


141. Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари: унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (ксеронусхаси) ва бошқа зарур ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. Улар билан бирга йиғмажилдга ўзгартиришни талаб қиладиган гувоҳномаларнинг асл нусхалари тикиб қўйилади.

Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза олинганда ФҲДЁ органи ўзгартириш ва тузатишлар киритиладиган далолатнома ёзуви нусхасини, шунингдек ўзгартириш ёки тузатишлар киритиш учун асос мавжудлигини тасдиқловчи далолатнома ёзувлари нусхаларини улар сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали сўраб олади.


142. Агар ўзгартириш киритиладиган далолатнома ёзуви республикадан ташқарида бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи хулоса тузади ёки (давлатлараро келишув мавжуд бўлса) ариза берувчининг аризадаги имзосини тасдиқлайди ва йиғмажилдни (аризани) далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига ижро этиш учун юборади.


143. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хулоса 3 нусхада тузилади, улардан бири йиғмажилдга тикилади, иккинчиси ФҲДЁ органида қолади, учинчи нусхаси ариза берувчига берилади.

Зарур ҳолларда хулоса нусхалари тегишли ФҲДЁ органларига "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали юборилади.


144. Далолатнома ёзувига ўзгартириш киритган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш учун бу ҳақда адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивини икки иш кундан кечикмай "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабардор қилади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.


145. Ариза берувчининг хоҳишига биноан ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.


146. Шахснинг унинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида жинсини ўзгартириш жинс ўзгартирилганлик ҳақида тиббиёт муассасасининг хулосаси бўйича амалга оширилади.

Жинси ўзгартирилган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни бир ой ичида алмаштириш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.


147. Мазкур Қоидаларнинг 139-банди учинчи, тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилардан ташқари барча ҳолларда ўзгартиришлар киритилганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.


148. Ўзбекистон Республикасининг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.

Консул томонидан юборилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи идоравий архивида сақланаётган далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритилади.



10-БОБ. ФАМИЛИЯ, ИСМ ВА ОТА ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШ


149. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.


150. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар:

"Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ;

суднинг ҳал қилув қарори асосида;

агар фамилия ва исм эшитилишда ёқимсиз бўлса;

агар фамилия ва исм миллатига тўғри келмаса;

хоҳишига қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;

оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса;

болаларнинг ота ёки она билан бир хил фамилияда бўлиш, онасининг никоҳгача бўлган фамилиясида бўлиш, ўгай отанинг ёки васийсининг фамилиясида бўлиш истаги пайдо бўлганда;

16 ёшга тўлган шахсга оталикни белгилашда кўриб чиқилади;


151. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса - никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;

агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;

1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.


152. Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ушбу ҳужжатлар тиклангандан кейин амалга оширилади.


153. Қабул қилинган ариза махсус дафтарга киритилади.


154. ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали сўровнома жўнатади.


155. Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 20 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали тақдим этади.

Ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.


156. ФҲДЁ органи фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги тўғрисида ички ишлар органига 3 кун мобайнида, агар ариза берувчи ҳарбий хизматга мажбур бўлса - у ҳолда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ҳам хабарнома юборади.


157. Агар ўзгартириш киритиш талаб этиладиган далолатнома ёзуви бошқа жойда бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш тўғрисида "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборади.


158. ФҲДЁ органи хабарномага биноан далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади ва далолатнома ёзувини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали тасдиқлайди, шунингдек далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ана шундай ўзгартиришларни киритиш учун адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи янги гувоҳнома чоп этиб беради.


159. Фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган шахс ФҲДЁ органи томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни бир ой ичида алмаштириш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.


160. Ўзаро қонуний никоҳда турган эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалари фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади.

Ота-оналар ёки улардан бирининг фамилиясини ўзгартирганлиги уларнинг вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса - васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.


161. Отанинг исмини ўзгартириши вояга етмаган болаларнинг ота исми ўзгаришига олиб келади.

Вояга етган болаларнинг ота исми фақат уларнинг аризаларига кўра ўзгартирилади.


162. Агар никоҳга кириш пайтида ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолган шахс кейинчалик эрининг фамилиясини қабул қилса, шунингдек никоҳга кириш пайтида қабул қилган фамилиясини никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.

Агар никоҳдан ажратилгандан кейин никоҳдаги фамилиясини сақлаб қолган шахс уни никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.


163. 16 ёшга тўлган шахслар томонидан фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган барча ҳолларда ўзгартириш фақат туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг "бола тўғрисида маълумотлар" устунига киритилади.

Ота-она тўғрисидаги маълумотлар ўзгаришсиз қолдирилади.


164. Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 151-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Зарур ҳолларда консул аризачининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали талаб қилиб олади.

Йиғилган ҳужжатлар асосида консул Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг ёки ариза берувчи доимий яшаб турган давлатнинг ваколатли органларидан ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришига рухсат берилганлиги ҳақидаги фикр олиши зарур.

Ушбу фикр асосида консул фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида асосланган хулоса тузади ва уни йиғмажилд билан бирга ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзуви сақланаётган ФҲДЁ органига юборади.


165. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилиши керак. Узрли сабаблар (ишни расмийлаштириш учун зарур бўлган далолатнома ёзуви нусхаларининг бошқа ФҲДЁ органларидан, ички ишлар органлари хулосасининг кечикиб олиниши ва бошқалар) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири ушбу муддатни ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.


166. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.



11-БОБ. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИШ


167. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 233-моддасига мувофиқ, агар ФҲДЁ органи томонидан икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлиги аниқланса, тикланган ёзувлар улар тузилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан бекор қилиниши мумкин.

Агар топилган далолатнома ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган сана, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари суднинг қарори билан бекор қилинади.


168. Суднинг далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олгач бекор қилинаётган ёзувни тузган ФҲДЁ органи унинг диагонали бўйлаб чизиқ тортиб, бу ҳақда белги қўяди ва аризачига маълумотнома беради.


169. ФҲДЁ органи адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига ва дастлабки далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига далолатнома ёзувларининг бекор қилинганлиги тўғрисида "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарномалар юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви хабарномани олгач тегишли далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига бекор қилинганлиги ҳақида белги қўяди, ФҲДЁ органи эса ариза берувчига далолатноманинг дастлабки ёзувига мувофиқ такрорий гувоҳнома беради.


170. Собиқ иттифоқ республикаларидан келган ҳужжатлар бўйича ёзувларни бекор қилиш адлия бошқармалари хулосалари бўйича ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади, ёзувни бекор қилиш бўйича ҳужжатлар эса шу ФҲДЁ органида сақланади.



12-БОБ. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ


171. Далолатнома ёзувлари бир нусхада тузилади.

Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.

Далолатнома ёзувлари давлат тилида лотин графикасида компьютер ёрдамида тўлдирилади.


172. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари тўлиқ, хатосиз ва қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) тўлдирилиши керак.


173. Далолатнома ёзувлари паспорт асосида, у бўлмаган тақдирда - шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида тўлдирилади.

Чет эл фуқаросига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар ёзилади.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун "Фуқаролиги" устунига "фуқаролиги йўқ" сўзлари ёзилади.


174. Агар ФҲДЁ органига далолатнома ёзувини қайд этиш учун мурожаат қилган шахс давлат тилини билмаса у таржимон хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда "Белгилар учун" устунига тегишли ёзув киритилади.

Кар, соқов ёки карсоқов шахс саводсиз бўлган тақдирда далолатнома ёзувини қайд этишда далолатнома ёзуви мазмуни кар, соқов ёки карсоқовнинг хоҳишига мувофиқ келишини имзо билан тасдиқлаб унга тушунтириши мумкин бўлган шахс иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда "Белгилар учун" устунига тегишли ёзув киритилади.

Далолатнома ёзувини кўзи кўр шахс учун тузишда далолатнома ёзуви матни унга далолатнома ёзувини тузган ФҲДЁ органи ходими томонидан ўқиб берилади. Бу ҳақда "Белгилар учун" устунига тегишли ёзув киритилади.


175. Ўлик туғилган бола тўғрисидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида киритилади.


176. Тирик туғилиб, аммо ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.


177. Далолатнома ёзувлари тўлдирилгандан кейин ариза берувчи томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади.


178. Далолатнома ёзуви асосида тегишли гербли гувоҳномалар давлат тилида лотин графикасида тўлдирилади ва ариза берувчига топширилади.


179. Гербли гувоҳнома бериш учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган герб йиғими ундирилади.



13-БОБ. ТАКРОРИЙ ГУВОҲНОМАЛАР

ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИШ


180. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.

Алоҳида ҳолларда (далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси йўқолганда, иккинчи нусха бўйича гувоҳнома олиш қулай бўлганда) адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувининг биринчи ва иккинчи нусхаларининг айнан бир хиллигини текширгандан сўнг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, ўлим ва никоҳдан ажралганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берадилар.


181. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади. Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.

Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.

Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахсларнинг ўзларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.

Никоҳдан ажратилганда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотнома берилиши мумкин.


182. Болаларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга такрорий гувоҳномалар уларнинг ота-оналари (фарзандликка олганлар), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари маъмуриятларининг аризалари бўйича берилади.


183. Ота-онаси бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсларга ёки паспорт олмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар ушбу шахснинг фотосурати ёпиштирилган, мазкур шахс таълим олаётган таълим муассасаси ёки яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган далолатнома асосида берилади.


184. Такрорий гувоҳнома олиш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми, манзили, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами, гувоҳнома сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, ота исми, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома сўралганда - эр-хотиннинг фамилиялари, исмлари ва ота исмлари, далолатнома ёзуви қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан қайд этилганлиги ва такрорий гувоҳнома қандай сабабга кўра талаб қилинаётганлиги кўрсатилиши керак.


185. Такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи орқали мурожаат қилиши мумкин.

Далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ижро учун жўнатади.

Ариза берувчи далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига мурожаат этганда такрорий гувоҳнома шу куниёқ берилади.

Аризада қайд этилган далолатнома ёзуви тўғрисида тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлмаганда ФҲДЁ органи аризани беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларнинг такрорий гувоҳномалари ҳарбий қисмларга жўнатилади.

Агар такрорий гувоҳнома сўраб мурожаат этилган ФҲДЁ органида тегишли далолатнома ёзуви йўқ бўлса, ФҲДЁ органи аризани ва далолатнома ёзуви йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига тегишли текширув ўтказиш ва такрорий гувоҳнома бериш учун жўнатади.


186. Адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви аризани олиши билан дастлабки ва тикланган далолатнома ёзувларини текширади ва такрорий гувоҳномани юборади.

Далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаса ариза берувчига тегишли маълумотнома юборилади.


187. Такрорий гувоҳнома бериш ҳақида ариза тушганда текшириш аризада кўрсатилган йил бўйича, агар мазкур йилда бўлмаса - ўтган ва кейинги 3 йиллар бўйича ўтказилади.


188. Такрорий гувоҳнома олишда ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилиши керак.


189. Агар далолатнома ёзувининг баъзи устунлари тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда чизиқлар қўйилади.

Бериладиган гувоҳномаларнинг юқори қисмига "Такрорий" деган белги қўйилади.


190. Такрорий гувоҳномалар берилганлиги учун давлат божи ва (ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими ундирилади.


191. Ҳаракатлар амалга ошираётган ФҲДЁ органлари мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг, шунингдек хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълум бўлган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам тақиқланади.

Далолатнома ёзувларидан нусхалар Вазирлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг сўровига кўра берилади (юборилади).

Фуқароларга далолатнома ёзувларидан нусхалар берилишига йўл қўйилмайди.

Зарур ҳолларда ҳокимлик, мудофаа ишлари бўлими, соғлиқни сақлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг вакиллари маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадида адлия бошқармаларининг рухсати билан далолатнома ёзувларидан айрим маълумотларни кўчириб олишлари мумкин.

Амалга оширилган ҳаракатларнинг сирини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



14-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ИДОРАВИЙ АРХИВИ


192. Туманлар (шаҳарлар) даги ФҲДЁ бўлимлари идоравий архивлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ бўлимлари идоравий архивлари) ҳамда адлия бошқармалари идоравий ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органларининг идоравий архиви ҳисобланади.

ФҲДЁ бўлимлари идоравий архивлари тегишли туман (шаҳар) ҳудудида тузилган далолатнома ёзувларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади.

Ҳужжатларнинг ва архив материалларининг сақланишини таъминлаш мақсадида ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларини Вазирлик тасарруфида бўлган "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига киритадилар.


193. Ўлимни қайд этиш билан шуғулланувчи фуқаролар йиғини раиси қайд этган ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувларини ФҲДЁ органига топшириши керак.

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Вазирликка топширишлари керак.


194. ФҲДЁ бўлимлари идоравий архивларида сақланаётган далолатнома ёзувлари китоблар тарзида тикилади, архив фонди ҳисобига олинади.

195. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивида сақланади. Ушбу далолатнома ёзувлари бўйича кейинги ҳаракатлар мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви томонидан амалга оширилади.


196. ФҲДЁ органлари идоравий архиви учун алоҳида хона бўлмаганда далолатнома ёзувлари дафтарлари иш хоналарида темир шкафларда сақланиши мумкин.


197. ФҲДЁ органлари идоравий архивлари, дафтарлар шкафлари ишдан ташқари вақтда ФҲДЁ органининг мансабдор шахси томонидан муҳрлаб қўйилиши керак.


198. ФҲДЁ органлари идоравий архивларида далолатнома ёзувлари дафтарларини сақлаш учун зарур шароитларни яратиш адлия бошқармаларига юкланади.


199. ФҲДЁ органларидан келиб тушган хабарномалар асосида далолатнома ёзувларига киритилган барча ўзгартиришлар тўғрисидаги белгилар адлия бошқармаси идоравий ФҲДЁ архиви мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланиши ва гербли муҳр билан муҳрланиши керак.


200. Жўнатилаётган хабарномалар ФҲДЁ органидан чиқаётган хат ва хабарномалар дафтарида рўйхатдан ўтказилиши лозим.


201. ФҲДЁ органи идоравий архивида далолатнома ёзувлари дафтарларининг тўлиқ сақланиши учун жавобгарлик ФҲДЁ органи мудири ёки ФҲДЁ органи идоравий архиви учун масъул бўлган аниқ ходим зиммасига юкланади.


202. Адлия бошқармалари ФҲДЁ органи идоравий архивларини далолатнома ёзувларини китоб шаклида тикиш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлайди.


203. Адлия бошқармаларининг ФҲДЁ органлари идоравий архивлари келувчилар учун хонага, иш хонасига ҳамда далолатнома ёзувлари дафтарлари сақланадиган хоналарга эга бўлишлари керак.

Архив учун ажратилган хона темир стеллажлар ва темир жавонлар билан жиҳозланган бўлиши, унинг эшиклари ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилиши керак.


204. Архивга бегона кишиларнинг кириши, далолатнома ёзувлари билан танишиши, улардан нусхалар, фотонусхалар олиши, уларга далолатнома ёзувлари дафтарларининг берилиши қатъиян ман этилади.


205. ФҲДЁ органи идоравий архивларида далолатнома ёзувлари тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари адлия бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивларига топширилади.

Адлия бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва уларни доимий сақлаш учун давлат архивига топширадилар.

Далолатнома ёзувлари бир нусхада тузилган ҳолатларда адлия бошқармаси томонидан доимий сақлаш учун давлат архивига топширилади.


206. Адлия бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивларида қолган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари муддати ўтгач, далолатнома асосида ёқиш йўли билан йўқ қилинади.

Сақлаш муддатлари ўтганлиги сабабли далолатнома ёзувлари дафтарларини йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома адлия бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланиши керак.


207. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ёзувнинг иккинчи нусхаси сақланаётган адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви томонидан тегишли ФҲДЁ бўлимига далолатнома ёзувининг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади.

Зарурият бўлганда, адлия бошқармасининг ушбу идоравий ФҲДЁ архиви мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ушбу далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритади ҳамда бу ҳақда тегишли ФҲДЁ бўлими идоравий архивига хабарнома юборади.

Далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.



15-БОБ. "ФҲДЁНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН АРХИВИ"

АХБОРОТ ТИЗИМИ


208. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига алоқадор ўзгартиришлар, уларнинг қайта тикланиши ва бекор қилиниши ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳномалар ва улардан кўчирмалар берилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот тизими ҳисобланади.


209. ФҲДЁ органлари фуқаролик ҳолати далолатномалари, шунингдек уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчаларнинг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилишини таъминлайдилар.


210. ФҲДЁ органлари ўзаро ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ахборот алмашишлари мумкин. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали алмашилаётган ахборот ФҲДЁ органлари ва манфаатдор ташкилотлар томонидан иш юритувига расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади.



16-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАР

ЙИҒИНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ


211. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Вазирликка қайд қилинган далолатнома ёзувлари ва сарфланган гербли гувоҳномалар бўйича ҳисобот тақдим этадилар.


212. Фуқаролар йиғини раислари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмай ФҲДЁ органига топширилади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхаси фуқаролар йиғинида сақланади.

213. ФҲДЁ органларининг далолатнома ёзувлари ва гербли гувоҳномалар бўйича ҳисоботлари "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимидан олинади.


214. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Вазирликка чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай топширилиши керак.



17-БОБ. ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ


215. Далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, ФҲДЁ органининг муҳри ва мансабдор шахсининг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар берилади.


216. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида - уларнинг раислари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида эса - консуллар масъул ҳисобланади.


217. Агар гербли гувоҳномаларнинг сақланиши учун масъул шахс узрли сабабларга кўра бўлмаганда, у ҳолда гербли гувоҳномалар далолатнома бўйича унинг вазифасини вақтинча ижро этаётган мансабдор шахсга топширилади.


218. Гербли гувоҳномаларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги тўғрисида Вазирликка махсус хабарнома жўнатилади.

Гербли гувоҳномалар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши лозим.


219. Гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва сарфлаш дафтарлари аниқ ва равшан тўлдирилиши керак.

Гербли гувоҳномаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, дафтардаги ёзувларни чизиш ва ўчириш қатъиян ман этилади. Ушбу дафтарларга киритилган ҳар бир тузатиш изоҳланиши зарур.


220. Гербли гувоҳномалар муҳрланадиган сейфларда сақланиши керак.



18-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ


221. Вазирлик ФҲДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади.


222. Вазирлик ФҲДЁ органларининг фаолиятини ҳар икки ярим йилда бир марта, адлия бошқармалари эса ҳар йили текшириши лозим.


223. ФҲДЁ органлари томонидан далолатнома ёзувлари бўйича ўзларига ҳисоб берувчи фуқаролар йиғинлари фаолияти бир йилда 1 марта текширилиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 566-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 104-модда








































Время: 0.1653
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск