ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

2014 йил ва 2015 йилнинг биринчи ярми давомида хўжалик судлари томонидан "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 48-3-моддасининг қўлланилиши билан боғлиқ суд амалиётини умумлаштириш натижалари ҳақида Маълумотнома (2015 йил 30 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2014 йил ва 2015 йилнинг биринчи ярми давомида

хўжалик судлари томонидан "Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш

тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг

48-3-моддасининг қўлланилиши билан боғлиқ суд

амалиётини умумлаштириш натижалари ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

30.06.2015 й.

Олий хўжалик судининг 2015 йиллик иш режасига асосан 2014 йил ва 2015 йилнинг биринчи ярми давомида ишларни кўришда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 48-3-моддасини қўлланилиши билан боғлиқ хўжалик судлари томонидан тақдим этилган (695 та) хўжалик ишлари ва улар юзасидан ўтказилган умумлаштиришлар ўрганиб чиқилди.


1. Қонуннинг 48-3-моддасига асосан берилган суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза хўжалик судига тааллуқли бўлиб, бундай ариза иш юритишга қабул қилиниши ва ХПК 217-моддасида белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилиши керак.


Сайхунобод туман ДСИ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Афшона" фермер хўжалигидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 15 850 643 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, фермер хўжалигидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 15 850 643 сўм солиқ қарзи ундирилган ва ундирув унинг мол мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд ҳужжати бўйича ижро варақаси берилган ва унга асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли, суд ижрочиси Қонуннинг 48-3-моддасига асосан суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган.

Биринчи инстанция суди мазкур аризани кўриб чиқиш хўжалик судига тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан уни қабул қилишни рад этган.

Ваҳоланки, Қонун 48-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, де??он хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди суд ижрочисининг Қонуннинг 48-3-моддасига асосан суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилиб, уни кўриб чиқиши лозим эди.


2. Ижро варақасига асосан қўзғатилган ижро иши юритиши қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги учун тамомланиб, ижро варақаси ундирувчига қайтарилган бўлса, ундирувчи мустақил равишда Қонуннинг 48-3-моддасига асосан ижро ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.


Даъвогар "Агробанк" ОАТБ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Хўжаобод қаҳрамони" ФХдан 16 242 000 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 242 000 сўм кредит қарзи ундирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач даъвогарга ижро варақаси берилган ва унинг асосида суд ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари бошланган.

Бироқ, ижро иши юритиш жараёнида қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўқлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан суд ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйилган барча чоралар кўрилганлиги ва чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли, ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув амалга оширилмаган ва ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган.

Шу боис ундирувчи "Агробанк" ОАТБ хўжалик судига мурожаат қилиб, 16 242 000 сўм кредит қарзи ундирувини қарздор "Хўжаобод қаҳрамони" фермер хўжалиги раҳбари М. Абдуллаевнинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

ХПК 217-моддасининг биринчи қисмига асосан хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб - бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.

Суд ХПК 217-моддасининг мазкур нормасига таянган ҳолда аризани иш юритишга қабул қилиб, уни кўриб чи??ан ва аризани қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарган.


3. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза даъво аризаси ҳисобланмайди. Шу боис, бундай аризани ХПКнинг 117 ва 118-моддаларида келтирилган асослар бўйича қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга йўл қўйилмайди.


Андижон вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан "Пахтакор-99" ФХнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 14 326 870 сўм солиқ қарзини ундириш унинг мол-мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва ижро иши қўзғатилган. Ижро иши юритиш жараёнида қарздор фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва қарздорнинг солиқ қарзи бўйича ундирувни "Пахтакор-99" ФХ раҳбарининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Суднинг ажрими билан ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, яъни ариза ХПКнинг 112-моддасида белгиланган шакл ва мазмунга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган.

Бироқ, суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза даъво ариза ҳисобланмайди. Шунинг учун, бундай аризани ХПКнинг 118-моддасида белгиланган талаблар асосида қайтаришга йўл қўйилмайди.

Мазкур ҳолатда суд аризани иш юритишга қабул қилиб, уни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқариши лозим эди.


4. Суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилинганда, у бўйича, албатта, суд ҳужжати (ажрим) чиқарилади. Бундай аризаларга хат билан жавоб берилишига йўл қўйилмайди.


"Global Invest Import" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Spektr Dizayn Lyuks" МЧЖдан 32 219 581 сўм асосий қарз ва 2 028 065 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 32 219 581 сўм асосий қарз, 2 028 065 сўм пеня ва 349 396 сўм суд харажатлари ундирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач даъвогарга ижро варақа берилган. Ушбу ижро варақасига асосан суд ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари бошланган. Бироқ, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулк аниқланмаган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириб, ундирувни МЧЖ таъсисчи (иштирокчи)ларининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмига биноан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, де??он хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда, ундирув суд қарори асосида қарздорнинг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ширкат, коммандит ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига, қарздорнинг ишлаб чиқариш кооперативидаги пайига қаратилади.

Мазкур ҳолатда, қарздорнинг ҳуқуқий мақоми МЧЖ бўлганлиги боис ундирувни унинг таъсисчиси пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига ижро ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш орқали қаратиб бўлмайди. Шу сабабли, суд томонидан суд ижрочисига аризани мазмунан кўриб чиқиш учун асос мавжуд эмаслиги ҳақида жавоб хати юборилган.

Ваҳоланки, ХПКнинг 217-моддасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш уни ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш масалалари хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинган ҳолда кўрилади, ва аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади.

Шу сабабли, ХПК 217-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилинганда, у иш юритишга қабул қилиниб, мазмунан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича ажрим чиқарилиши лозим. Бундан ташқари "хат" процессуал ҳужжат ҳисобланмаслиги сабабли, ушбу шаклда аризага жавоб берилишига йўл қўйилмайди.

Яна бир мисол.

Даъвогар "Фахри-Диёр Абдулборий" хусусий корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Фарғона Асилбек файзи" хусусий корхонасидан 164 563 843 сўм асосий қарз ва 78 781 921 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 138 286 079 сўм асосий қарз ва 32 821 520 сўм пеня ундирилган.

Суд ҳужжати қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва унга асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, ижро ҳужжатида кўрсатилган пул маблағларини ундириш учун қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси Қонуннинг 48-3-моддасига асосан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб хўжалик судига ариза билан мурожаат қилган.

Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатда ҳам аризани суд мажлисида муҳокама қилмасдан ва унинг натижаси бўйича суд ҳужжати чиқармасдан, суд ижрочисига хат билан жавоб қайтарган.


5. ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.


Дўстлик туман ДСИ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Болиқул ота" фермер хўжалигидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 35 913 000 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 35 913 000 сўм солиқ қарзи ундирилган ва ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд ҳужжати бўйича ижро варақаси берилган ва унга асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун 48-3-моддасига асосан ижро ҳужжати ижросини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб 2015 йил 13 январда хўжалик судига мурожаат қилган.

Биринчи инстанция суди 2015 йил 5 февралда, яъни ариза келиб тушган кундан бошлаб 24 кунлик муддатда уни қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарган.

Ваҳоланки, ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.


6. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкат)нинг мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари) вафот этганлиги аниқланса, суд вафот этган шахснинг меросхўрлари аниқланиб, улар меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олгунга ва меросхўрлар мерос қолдирилган мол-мулкни эгаллашга амалда киришгунга қадар иш юритишни ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда тўхтатиб туриши лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори билан "Саломатли-М.Э.Н." хусусий дорихонасидан "Laxisam" МЧЖ фойдасига 1 885 974 сўм асосий қарз, 141 448 cўм пеня ва 103 305 сўм суд харажати ундирилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва унга асосан ижро иши қўзғатилган. Ижро иши юритиш жараёнида қарздорнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, ундирувчи хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва ундирувни корхона раҳбари И. Миркамоловнинг шахсий мол-мулкига қаратишни сўраган.

Аризани суд мажлисида кўриб чиқиш пайтида қарздорнинг раҳбари И. Миркамолов вафот этганлиги аниқланган. Шу боис суднинг ажрими билан ундирувчининг аризасини қаноатлантириш рад этилган.

ФК 351-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.

Ушбу Кодекснинг 1113-моддасига мувофиқ мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Мазкур ҳолатда вафот этган И. Миркамоловнинг хусусий корхона раҳбари сифатида вужудга келган мажбурияти унинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлмаганлиги боис, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос таркибига киради.

ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра ишда тараф сифатида қатнашаётган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур.

Шу боис, мазкур ҳолатда суд ундирувчининг аризасини қаноатлантиришни рад этмасдан, балки вафот этган И. Миркамоловнинг меросхўрлари аниқланиб, улар меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олгунга ва меросхўрлар мерос қолдирилган мол-мулкни эгаллашга амалда киришгунга қадар иш юритишни ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда тўхтатиб туриши лозим эди.


7. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласини ҳал этишда қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкат)нинг мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари) алмашганлиги аниқланса, суд ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда ушбу шахсни дахлдор шахс билан алмаштириши лозим.


"Buzznes Group LTD" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Servis Lyuks" хусусий корхонасидан 10 500 000 сўм асосий қарз ва 5 250 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 500 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 162 450 сўм суд харажати ундирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач даъвогарга ижро варақаси берилган. Ушбу ижро варақасига асосан суд ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари бошланган.

Ундирувчи (даъвогар) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартиришни ҳамда ундирувни қарздор (хусусий корхона) мулкдори Шукур Абдиевнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Ариза суд мажлисида кўриб чиқилиши вақтида туман ҳокимлиги қошидаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциясида хусусий корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилганлиги, унга кўра Шукур Абдиев қарздор корхонанинг раҳбари сифатида 2013 йилнинг апрелга қадар фаолият юритганлиги, 2013 йилнинг 5 апрелидан бошлаб қарздор корхонанинг раҳбари (мулкдори) сифатида Улуғбек Муратов фаолият юритаётганлиги аниқланган. Шу сабабли, суд ундирувчининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарган.

ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик суди даъво тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан тақдим этилганини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, даъвогарнинг розилиги билан дастлабки даъвогар ёки жавобгарнинг ишга дахлдор даъвогар ёки жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйиши мумкин.

Мазкур ҳолатда суд ундирувчининг аризасини қаноатлантиришни рад этмасдан, балки ундирувчининг розилиги билан Шукур Абдиевни дахлдор шахс бўлган Улуғбек Муратов билан алмаштириб, суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласини мазмунан ҳал этиши лозим эди.


8. Қонун 48-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра фермер хўжалигининг қарзлари бўйича ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаганда, ундирувни фермер хўжалигининг раҳбари пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.


Қуйичирчиқ туман ДСИ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Аким Севинч агро" ФХдан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 35 396 523 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 31 339 826 сўм солиқ қарзи ундирилган ва ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд ҳужжати бўйича берилган ижро варақасига асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси Қонуннинг 48-3-моддасига асосан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва ундирувни фермер хўжалиги раҳбарининг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, де??он хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонун 35-моддасининг иккинчи қисмига кўра, фермер хўжалигининг бошлиғи фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.

Биринчи инстанция суди қайд этилган қонун ҳужжатларига таянган ҳолда асосли равишда суд ижрочисининг аризасини қаноатлантириб, суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартирган ва фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 31 339 826 сўм солиқ қарзи бўйича ундирув фермер хўжалиги раҳбарининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратган.


9. Қарздор - хусусий корхонанинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда ундирув суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш йўли билан корхона мулкдорининг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилади.


"Bulding and Manufacturing Group" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Qizilqum Tongi Navoiy" хусусий корхонасидан 22 389 165 сўм асосий қарз ва 7 880 986 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 389 165 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва 309 902 сўм суд харажатлари ундирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач даъвогарга ижро варақаси берилган ва ушбу ижро варақасига асосан суд ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Ундирувчи (даъвогар) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартиришни ҳамда ундирувни қарздор (хусусий корхона) мулкдорининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Суднинг ажрими билан ундирувчининг аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Ундирувчининг суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш тўғрисидаги аризасига Суд департаменти Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг хати илова қилинган. Ушбу хатга кўра, қарздордан ундирувчи фойдасига пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро варақасига асосан ижро иши қўзғатилганлиги, ижро ишини юритиш жараёнида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганлиги, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш учун тегишли давлат идораларига сўровномалар юборилганлиги, бироқ олинган маълумотларга кўра қарздорга тегишли бирон-бир турдаги мол-мулклар мавжуд эмаслиги, қарздор юридик манзилида жойлашмаганлиги аниқланган. Шу боис, ундирув имконияти йўқлиги сабабли, ижро ҳужжати Қонун 40-моддасининг 2-бандига асосан ундирувчига қайтарилганлиги маълум қилинган. Яъни, мазкур ҳолатда қарздорнинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганлиги ундирувчи томонидан исботлаб берилган.

Қонун 48-3-моддасининг биринчи қисмига биноан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Шу боис, суд ундирувчининг аризасини қаноатлантириб, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартиришни ва ундирувни корхона мулкдорининг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратиши лозим эди.


10. Тегишли қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкатлар)нинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмагандагина ундирув суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш йўли билан юридик шахс мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари)нинг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.


"Bulding and Manufacturing Group" МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Serquosh nur tayyorlov" хусусий корхонасидан 40 488 341 сўм асосий қарз ва 13 280 176 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 488 341 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 544 885 сўм суд харажати ундирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач даъвогарга ижро варақаси берилган ва ушбу ижро варақаси асосида суд ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари бошланган.

Ундирувчи (даъвогар) судга ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартиришни ҳамда ундирувни қарздор (хусусий корхона) мулкдорининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Қонун 48-3-моддасининг биринчи қисмига биноан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Ундирувчининг суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш тўғрисидаги аризасига Суд департаменти Пойариқ туман бўлимининг хати илова қилинган. Унга кўра, қарздордан ундирувчи фойдасига пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро варақасига асосан иш юритиш қўзғатилганлиги, ижро иши жараёнида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганлиги, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш учун тегишли давлат идораларига сўровномалар юборилганлиги ва ижро ҳаракатлари давом эттирилаётганлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолатда, қарздорнинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганлигини ундирувчи исботлаб бермаган.

Шу боис, суд ундирувчининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарган.

Яна бир мисол.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан "Нуробод нефтбазаси" унитар корхонаси фойдасига "Содиқ пахтакор" фермер хўжалигидан 23 905 197 сўм қарз ундирилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ундирувчига ижро варақаси берилган. Ушбу ижро варақасига асосан суд ижрочиси ижро иши қўзғатиб, ижро ҳаракатларини бошлаган. Ижро иши юритиш жараёнида қарздор фермер хўжалигининг пул маблағлари ва мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва ундирувни фермер хўжалиги раҳбарининг шахсий мол-мулкига қаратишни сўраган.

Суднинг ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Қонун 48-3-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

ХПК 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Ушбу модда мазмунан суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризалар билан мурожаат этувчи шахслар учун ҳам тегишли бўлиб, аризачи ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш юзасидан барча зарур ҳаракатлар олиб борилганлигини, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки аниқланмаганлигини исботлаши лозим.

Бироқ, суд ижрочиси томонидан судга ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ва усулини ўзгартириш учун асос бўладиган ҳужжатлар, жумладан қарздорнинг мол-мулки йўқлигини тасдиқловчи далолатнома, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан суд ижрочиси томонидан барча чоралар кўрилганлигини тасдиқловчи далиллар, тегишли ташкилотларга сўровномалар билан мурожаат қилганлигини исботловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Шу боис, суд асосли равишда суд ижрочисининг аризасини қаноатлантиришни рад этган.


11. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда ундирувни қарздор иштирокчиларининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилмайди.


Наманган вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан "Замон саноат инвест қурилиш" МЧЖнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 655 541 999 сўм миқдордаги солиқ қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро иши юритиш жараёнида қарздор МЧЖнинг пул маблағлари ва мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу боис суд ижрочиси хўжалик судига мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорининг ижро усули ва тартибини ўзгартиришни ва солиқ қарзи бўйича ундирувни "Замон саноат инвест қурилиш" МЧЖ иштирокчиларининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларига қаратишни сўраган.

Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмига асосан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, де??он хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Ушбу Қонунда кўрсатилган юридик шахслар рўйхатида МЧЖ назарда тутилмаган.

"Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига кўра масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари белгиланган.

Шу сабабли, суд асосли равишда ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ҳамда тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этган.


12. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб, қарздорлик бўйича ундирувни МЧЖ раҳбарининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризалар хўжалик судида кўриш учун тегишли эмаслигини асос қилиб, иш юритишни тугатиш эмас, балки аризани қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори билан "Андижон электр монтаж қурилиш" МЧЖнинг мол-мулки ҳисобидан 24 717 950 сўм солиқ қарзи ундирилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва унга асосан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, ижро иши юритиш жараёнида қарздор МЧЖнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб, солиқ қарзи бўйича ундирувни "Андижон электр монтаж қурилиш" МЧЖ раҳбари Д. Атахановнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Суднинг ажрими билан ариза бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан тугатилган.

Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмига асосан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, де??он хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Ушбу моддада кўрсатилган юридик шахсларнинг рўйхатида МЧЖ назарда тутилмаган.

Шунингдек, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари белгиланган.

Бундай ҳолатда, суд ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза бўйича ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатмасдан, балки Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмига асосан аризани қаноатлантиришни рад этиши лозим эди.


13. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризада тегишли қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкатлар) мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари)нинг шахси аниқ кўрсатилиши ва унга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Судья томонидан қарздор корхона раҳбарининг шахсига нисбатан иккиланиш ёки шубҳа туғилган ҳолларда, аризани қаноатлантириш рад этилади.


Суднинг ҳал қилув қарори билан "Чорва қоракўл" хусусий корхонасининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 44 624 037 сўм солиқ қарзи бўйича ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва ижро иши қўзғатилган. Ижро иши юритиш жараёнида қарздор фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва ундирувни корхона раҳбари Ж. Бобомуродовнинг шахсий мол-мулкига қаратишни сўраган.

Аризага илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қарздорнинг раҳбари Э. Манноновга топширилганлиги, ундирув қаратилиши мумкин бўлган қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш юзасидан расмийлаштирилган далолатнома (кўздан кечириш далолатномаси)да хусусий корхона раҳбари сифатида Э. Маннонов кўрсатилганлиги, судга тақдим этилган аризада эса, 44 624 037 сўм солиқ қарзи ундирувини корхонанинг раҳбари Ж. Бобомуродовнинг шахсий мулкига қаратиш сўралганлиги аниқланган. Аризага Ж. Бобомуродовнинг корхона раҳбари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган.

Аризачи томонидан корхонанинг раҳбари (мулкдори) сифатида аниқ бир шахс кўрсатилмаганлиги ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли, судда раҳбар шахсига нисбатан шубҳа туғилган ва шу боис суд ижрочисининг аризасини қаноатлантириш рад этилган.


14. Унитар корхонанинг мажбуриятлари бўйича ундирув унинг таъсисчиси (мулкдори) бўлган бошқа юридик шахсдан ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш асосида ундирилиши мумкин эмас.


Қувасой шаҳар ДСИ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "Ун заводи" унитар корхонасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 40 840 737 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.

Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб, "Ун заводи" унитар корхонасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 40 840 737 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи берган.

Ушбу суд буйруғига асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун "Ун заводи" унитар корхонасининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси Қонуннинг 48-3-моддасига асосан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган. Аризада қарздор "Ун заводи" унитар корхонаси 2009 йилда "Алишер" саноат тижорат фирмаси қошида ташкил этилганлиги сабабли "Ун заводи" унитар корхонасининг 40 840 737 сўм солиқ қарзини унинг таъсисчиси "Алишер" саноат тижорат фирмасидан ундириш сўралган.

Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқариб, суд буйруғини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартирган ва суд ҳужжати бўйича ундирувни "Алишер" саноат тижорат фирмасининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратган.

Ваҳоланки, суд бу билан бошқа юридик шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этувчи суд ҳужжати қабул қилган. "Ун заводи" унитар корхонасининг низомида унинг мажбуриятлари юзасидан "Алишер" саноат тижорат фирмаси жавоб бериши кўрсатилмаган.

ФК 70-моддасининг биринчи, еттинчи ва ўнинчи қисмларига кўра, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.

Унитар корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.

Унитар корхона мол-мулкининг эгаси корхона мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодекс 48-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

ФК 48-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.

Бундан ташқари, Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмида унитар корхонага нисбатан ундирувни унитар корхона мулкдори пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилиши кўрсатилмаган.

Шу сабабли, "Ун заводи" унитар корхонасининг мажбуриятлари бўйича жавобгарликни "Алишер" саноат тижорат фирмасига юклаш масаласи иш мазмунан кўриб чиқилаётганда кўриб чиқилиши мумкин. Акс ҳолда, суд буйруғига асосан "Ун заводи" унитар корхонасининг мажбуриятлари бўйича ундирувни "Алишер" саноат тижорат фирмасига юклашга қонун ҳужжатлари билан йўл қўйилмайди.


15. Суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи, қарздор ҳамда суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш натижасида қарздорнинг мулкдори (раҳбари, иштирокчиси, шериги, аъзоси ва ҳ/к)га, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади.


Ўртачирчиқ туман ДСИ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Абдухалил Турғунбоев" фермер хўжалигидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 40 221 414 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 38 998 784 сўм солиқ қарзи ундирилган ва ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд ҳужжати бўйича берилган ижро варақасига асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси Қонуннинг 48-3-моддасига асосан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ижро ҳужжати ижросини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб, суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартирган ва фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 38 998 784 сўм солиқ қарзи бўйича ундирув фермер хўжалиги раҳбарининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратилган.

Бироқ, ишда суд томонидан мазкур ажрим ундирувчи, қарздор ва суд ижрочисига юборганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади.

Шунингдек, суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича чиқарилган ажримга асосан ундирувнинг қарздор мулкдори (раҳбари, иштирокчиси, шериги, аъзоси ва ҳ/к)нинг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этади. Шу сабабли, бу шахсларнинг ушбу ажрим устидан шикоят қилишлари мумкинлигидан келиб чиқиб, ажрим нусхаси уларга ҳам юборилиши лозим.


16. Суд ижрочиси томонидан берилган суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризани рад этиш ҳақидаги ажрим устидан нафақат суд ижрочисининг ўзи, балки ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ҳам апелляция шикояти беришга ҳақли.


Суднинг ҳал қилув қарори билан "Урганч электр ҳисоблагич" МЧЖдан "Электрон ҳисоблагич" МЧЖ шаклдаги қўшма корхонаси фойдасига 260 655 379 сўм ундирилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва унга асосан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, ижро иши юритиш жараёнида қарздор МЧЖнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб, ундирувни қарздорнинг мулкдори (таъсисчиси)нинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Суднинг ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Ушбу ажрим устидан ундирувчи апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилиб, суд ижрочисининг аризасини қаноатлантиришни ва ундирувни қарздорнинг иштирокчиси (таъсисчиси) М. Самандаровнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Суднинг ажрими билан апелляция шикояти иш юритувга қабул қилинган.

ХПКнинг 217-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.

Ушбу ҳолатда, гарчи ажрим суд ижрочисининг аризаси асосида қабул қилинган бўлса ҳам, ушбу ажрим устидан ХПКнинг 156 - 160-моддаларига мувофиқ нафақат суд ижрочиси, балки ишда иштирок этувчи шахслар ҳам апелляция шикояти беришлари мумкин.

Суд томонидан апелляция шикояти қонуний равишда иш юритувга қабул қилиниб, Қонун 48-3-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларнинг рўйхатида МЧЖ назарда тутилмаганлиги сабабли, ажрим ўзгаришсиз, шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.


17. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суднинг ажрими асосида янги ижро варақа берилади.


Суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгар "Даминжон Меҳри ММЗ" ФХнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 3 646 368 сўм қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва унга асосан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, ижро иши юритиш жараёнида қарздорнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб, ундирувни қарздор фермер хўжалиги раҳбарининг мол-мулкига қаратишни сўраган.

ХПК 217-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.

Суд "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун 35-моддасининг иккинчи қисми, Қонуннинг 48-3-моддасини қўллаб аризани қаноатлантириш ҳақида ажрим қабул қилган.

Лекин ушбу ажримни мажбурий ижро этиш учун суд томонидан ижро варақаси берилмаган.

Қонун 7-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари ижро ҳужжатлари ҳисобланади.

Шунингдек, Қонуннинг 8-моддасида ижро ҳужжатларининг мазмуни бўйича талаблар санаб ўтилган. Хусусан, Қонун ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандига кўра ижро ҳужжатида ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари, жисмоний шахслар учун - қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи кўрсатилиши лозим.

Суднинг ажрими билан Қонун 48-3-моддасига асосан суд (ижро) ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилганда қарздор бошқа қарздор билан алмаштирилади. Шу сабабли, бундай ҳолатда суд ижро варақаси бериши, унда янги қарздорнинг исми шарифи, туғилган санаси ва жойи, яшаш манзили, иш жойи кўрсатилиши лозим.


18. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада қарздорнинг қарзлари бўйича унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганлигини тасдиқловчи маълумотлар, ундирув унинг мол-мулкига қаратилиши сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ҳамда яшаш манзили кўрсатилиши лозим.


Косонсой туман ДСИ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Валихожи набиралари" де??он хўжалигидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 4 250 000 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 4 250 000 сўм солиқ қарзи ундирилган ва ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд ҳужжати бўйича ижро варақаси берилган ва унга асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Бироқ, солиқ қарзини қоплаш учун фермер хўжалигининг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ижрочиси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Қонуннинг 48-3-моддасига асосан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни ва ундирувни қарздор де??он хўжалиги раҳбари ва аъзоларининг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Аризада ундирув қаратилиши лозим бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган. Яъни, ундирув қарздор де??он хўжалиги раҳбари ва аъзоларининг мол-мулкига қаратилиши сўралаётган бўлсада, бироқ де??он хўжалигининг раҳбари ва аъзолари кимлиги (уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг туғилган йили ва жойи, иш жойи ва яшаш манзили кўрсатилмаган.

Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ижро варақасини чиқарган хўжалик судининг номи;

хўжалик иши рақами ва санаси;

ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи;

ижро варақаси бўйича ундирилиши лозим бўлган пул маблағларининг миқдори;

қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўқлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан суд ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар ва олиб борилган бошқа ижро ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш асослари;

ундирув қаратилиши лозим бўлган шахснинг (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ва яшаш манзили;

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.


19. Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг мазмуни ХПК 151-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва унинг хулоса қисмида ундирув қаратилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ҳамда яшаш манзили кўрсатилиши лозим.


Жомбой туман ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "Хосилкор" ФХдан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 15 246 000 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.

Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб, қарздордан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 15 246 000 сўм солиқ қарзини ундиришни ва ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи берган.

Ушбу суд буйруғига асосан Суд департаментининг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Ижро иши юритиш жараёнида қарздор ФХнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу боис, суд ижрочиси судга ариза билан мурожаат қилиб, суд буйруғини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб, солиқ қарзи бўйича ундирувни фермер хўжалиги раҳбари Сайёра Сиддиқованинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратишни сўраган.

Суднинг ажрими билан ариза қаноатлантирилган.

Бироқ, ажримнинг хулоса қисмида ундирув қаратилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган. Яъни, ундирув қарздор "Хосилкор" ФХ раҳбарининг мол - мулкига қаратилган бўлсада, "Хосилкор" ФХнинг раҳбари кимлиги (унинг фамилияси, исми, отасининг исми), унинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи ва яшаш манзили кўрсатилмаган. Ваҳоланки, бундай ажримлар бўйича ижро варақаси берилади. Ижро варақаси эса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида"ги 06/196-сонли қарорининг 6-бандига асосан суд ҳужжатининг хулоса қисмига сўзма-сўз монанд бўлиши керак.

Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра ижро ҳужжатида ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун - қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи кўрсатилиши лозим.


Суд амалиётини умумлаштириш натижалари бўйича қуйидаги тавсиялар берилади.

Хўжалик судлари судьялари:

Қонуннинг 48-3-моддасига асосан берилган суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза хўжалик суди судловига тааллуқли бўлиб, бундай ариза иш юритишга қабул қилиниши ва ХПК 217-моддасида белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилиши кераклигига;

ижро варақасига асосан қўзғатилган ижро иши юритиши қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги учун тамомланиб, ижро варақаси ундирувчига қайтарилган бўлса, ундирувчи мустақил равишда Қонуннинг 48-3-моддасига асосан ижро ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлилигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза даъво аризаси ҳисобланмайди. Шу боис, бундай аризани ХПКнинг 117 ва 118-моддаларида келтирилган асослар бўйича қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга йўл қўйилмаслигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилинганда, у бўйича, албатта, суд ҳужжати (ажрим) чиқарилади. Бундай аризаларга хат билан жавоб берилишига йўл қўйилмаслигига;

ХПК 217-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилишига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкат)нинг мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари) вафот этганлиги аниқланса, суд вафот этган шахснинг меросхўрлари аниқланиб, улар меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олгунга ва меросхўрлар мерос қолдирилган мол-мулкни эгаллашга амалда киришгунга қадар иш юритишни ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда тўхтатиб туриши лозимлигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласини ҳал этишда қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкат)нинг мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари) алмашганлиги аниқласа, суд ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда ушбу шахсни дахлдор шахс билан алмаштириши лозимлигига;

Қонун 48-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра фермер хўжалигининг қарзлари бўйича ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаганда, ундирувни фермер хўжалигининг раҳбари пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилишига;

қарздор - хусусий корхонанинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда ундирув суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш йўли билан корхона мулкдорининг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилишига;

тегишли қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкатлар)нинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмагандагина ундирув суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш йўли билан юридик шахс мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари)нинг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкинлигига;

масъулияти чекланган жамият шаклидаги қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда ундирувни қарздор иштирокчиларининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилмаслигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб, қарздорлик бўйича ундирувни МЧЖ раҳбарининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризалар хўжалик судида кўриш учун тегишли эмаслигини асос қилиб, иш юритишни тугатиш эмас, балки аризани қаноатлантиришни рад этиш лозимлигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризада тегишли қарздор юридик шахс (хусусий корхона, муассаса, фермер хўжалиги, де??он хўжалиги, ишлаб чиқариш кооперативи, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ва коммандит ширкатлар) мулкдори (раҳбари, аъзолари, иштирокчилари, тўлиқ шериклари)нинг шахси аниқ кўрсатилиши ва унга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Судья томонидан қарздор корхона раҳбарининг шахсига нисбатан иккиланиш ёки шубҳа туғилган ҳолларда, аризани қаноатлантириш рад этилишига;

унитар корхонанинг мажбуриятлари бўйича ундирув унинг таъсисчиси (мулкдори)бўлган бошқа юридик шахсдан ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш асосида ундирилиши мумкин эмаслигига;

суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи, қарздор ҳамда суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш натижасида қарздорнинг мулкдори (раҳбари, иштирокчиси, шериги, аъзоси ва ҳ/к)га, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилишига;

суд ижрочиси томонидан берилган суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризани рад этиш ҳақидаги ажрим устидан нафақат суд ижрочисининг ўзи, балки ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ҳам апелляция шикояти беришга ҳақлилигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суднинг ажрими асосида янги ижро варақа берилишига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада қарздорнинг қарзлари бўйича унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганлигини тасдиқловчи маълумотлар, ундирув унинг мол-мулкига қаратилиши сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ҳамда яшаш манзили кўрсатилиши лозимлигига;

суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг мазмуни ХПК 151-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва унинг хулоса қисмида ундирув қаратилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ҳамда яшаш манзили кўрсатилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

Мазкур тоифадаги аризаларни кўриш билан боғлиқ суд амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан берилган аксарият тавсиялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 й. 06/196-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида"ги қарорида ва Олий хўжалик судининг бошқа Пленум қарорларида тушунтиришлар берилмаганлиги учун юқоридаги тавсиялардан келиб чиқиб, Олий хўжалик суди Пленумининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ.





































Время: 0.0414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск