ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури (ЎзР Президентининг 21.10.2016 й. ПФ-4850-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 21 октябрдаги

ПФ-4850-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш,

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли

ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича

комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

N

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. СУД ҲОКИМИЯТИНИНГ ЧИНАКАМ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Судья лавозимида бўлишнинг биринчи маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил

I чорак


Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


2.

Судларни янада ихтисослаштириш, шу жумладан илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси


2017 йил

III чорак


Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


3.

Судлар тизимида судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш бўйича таклифлар тайёрлаш (асосан умумий штат бирлиги доирасида).


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси


2017 йил

III чорак


Олий суд, Олий малака комиссияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


4.

Ўзбекистон Республикаси Олий судига адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатларини, шунингдек тегишли штат бирлигини ўтказиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси


2017 йил

I чорак


Олий суд, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


5.

Хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси


2017 йил

I чорак

Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги


6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриш ҳамда судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳуқуқларини бериш, шунингдек Комиссия ижро аппарати ходимларига судья мақомини бериш орқали унинг мақоми ва ролини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак


Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


7.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, унинг асосларини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак


Олий суд, Олий хўжалик суди, Олий малака комиссияси, Адлия вазирлиги


II. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ИШОНЧЛИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

8.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони тугатиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак


Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Адлия вазирлиги


9.

Жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддатини 72 соатдан 48 соатга қисқартириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак


Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Адлия вазирлиги


10.

Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддатини 1 йилдан 7 ойга қисқартириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак


Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Адлия вазирлиги


11.

Назорат тартибида иш юритишни қуйидагилар орқали ислоҳ қилиш:

фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш;

вилоят миқёсидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтини тугатиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш;

ишни назорат тартибида кўриб чиқадиган суднинг ишни биринчи инстанция судига ёхуд апелляция ёки кассация инстанцияси судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга оид ваколатларини аниқлаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак


Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


12.

Бир-бирини такрорловчи ваколат ва инстанцияларни қисқартириш, шунингдек барча суд инстанцияларида тарафларнинг тортишуви принципини таъминлаш орқали жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак


Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


13.

Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тарафлар келмаганда ишни кўриб чиқиш ва сиртдан ҳал қилув қарори чиқариш тартибини такомиллаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак


Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


III. ФУҚАРОЛАРНИНГ ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШ

ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

14.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўришни таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва идоравий ҳужатлар лойиҳалари


2016-2017

йиллар

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати


15.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни қўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи барча зарурий чораларни кўриш:

идоралар раҳбарлари томонидан мунтазам равишда сайёр фуқаролар қабулларини ўтказиш;

видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда фуқароларни масофадан туриб қабул қилишни ташкил этиш;

мазкур соҳада идоравий назоратни кучайтириш.


Чора-тадбирлар режаси

2017 йил

I чорак


Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


16.

Фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенг қўллаш, ахборот хизматларининг фаолият тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка етказиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш.


Идоравий ҳужжатлар

2017 йил

I чорак


Вазирлик ва идоралар

17.

Фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш.


Идоравий ҳужжатлар

2017 йил

I чорак

Вазирлик ва идоралар

18.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техника воситалари, ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш.


Чора-тадбирлар комплекси


2017 йил

IV чорак


Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


19.

Жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида мамлакат минтақаларида Тошкент шаҳар ИИББдаги каби жиноятлар ҳақида хабарларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Чора-тадбирлар комплекси, идоравий ҳужжат


2017 йил

мобайнида

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


IV. КАДРЛАРНИ ТАНЛАШ, МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

20.

Юксак ахлоқий-иродавий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифаларни ва амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2017 йил

II чорак


Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


21.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ходимлари ўртасида суиистеъмолчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш бўйича идоравий назоратни кучайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш.


Идоравий ҳужжатлар ва профилактик чора-тадбирлар


2016-2017

йиллар

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


22.

Қуйидагилар орқали судьялик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш, судьялар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш:

хорижий амалиёт ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда ўқиш ва амалиёт ўташ даврини узайтириш орқали судьяликка номзодларни тайёрлашга янги талабларни қўйиш;

суд амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ўтказиш шаклида судьяларнинг малакасини ошириш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

лойиҳаси


2017 йил

II чорак


Адлия вазирлиги, Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий ҳўжалик суди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


23.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан масофавий таълимни амалга ошириш имконини берувчи замонавий видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

лойиҳаси


2017 йил

II чорак


Адлия вазирлиги, Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий ҳўжалик суди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


24.

Қуйидагиларни:

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат талаблари;

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий ҳўжалик суди, Молия вазирлиги


25.

Бош прокуратура Олий ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш;

Олий ўқув курсларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

лойиҳаси


2017 йил

III чорак

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


26.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш:

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимларининг мазкур тизимдаги бир идорадан бошқасига ўтишда махсус (ҳарбий) унвонлар нисбатини белгилаш;

ротация қилинган ходимларнинг кўп йиллик хизмати, пул таъминоти ва пенсиясини ҳисоблашнинг оптимал тартибини белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

лойиҳаси,

қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


V. ОДИЛ СУДЛОВНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ

27.

Терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги


28.

Жиноят процессига ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича судгача ва судда иш юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги


29.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини кенгроқ жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш:

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низолар бўйича судга мурожаат қилишдан аввал эътирозни мажбурий тақдим этиш тартибини ўрнатиш;

фуқаролик ва хўжалик, шу жумладан шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини қўллашни кенгайтириш;

Фуқаролик процессуал кодексига даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритиш;

ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


30.

Суддан ташқари фуқаролик ва хўжалик низоларини тартибга солишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгиловчи "Медиация тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси


31.

Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш орқали "Хабеас корпус" институтини қўллаш доирасини кенгайтириш ва тергов иши юритилиши устидан суд назоратини кучайтириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати


32.

Электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланишни, шунингдек процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак


Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


33.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишлар ва низоларни кўриб чиқиш бўйича суд иш юритуви амалга оширилишини тартибга солувчи "Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

IV чорак


Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура


34.

Жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини жисмоний ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат кафолатларини таъминлашни назарда тутувчи "Жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

IV чорак


Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура


35.

Одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган фуқаролик даъволари бўйича давлат божи ставкаларини ундириш тартиби ва уларнинг миқдорларини қайта кўриб чиқиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


36.

Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқини бериш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

I чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


VI. ЖИНОЯТ ВА ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИГИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

37.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш:

ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш;

алоҳида жиноят таркибларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс юрисдикциясига ўтказиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш;

жиноят ишини қўзғатиш фақат жабрланувчининг аризасига кўра амалга ошириладиган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш;

судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асосларини уларни қисқартириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш;

вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал харакатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;

қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонунни қўллаш тартибини белгилаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил

II чорак


Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати

38.

Ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали ахлоқ-тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган "мажбурий жамоат ишлари" тариқасидаги жиноий жазони киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати


VII. СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИЖРО ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

39.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига:

давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг даъвони таъминлаш чораларини кўриш мажбуриятини;

суд ҳал қилув қарорининг ижро этиш тартиби ва усулини белгилаш қисмида суд ҳал қилув қарорига қўйиладиган, унинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлайдиган талабларни;

судлар томонидан ижро ҳужжатларини юбориш муддатларини;

давлат бюджетига ундирувлар бўйича ижро варақаларини фақат суд ижрочиларига беришни назарда тутадиган ягона тартибни;

суд ҳал қилув қарорини ижро этиш усули ва тартибини тушунтириш, ўзгартириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш, иш юритишни тўхтатиб туриш, ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган мол-мулкига қаратиш тартибини белгилаш йўли билан ижро ишини юритиш устидан суд назорати механизмларини (кўриб чиқиш муддатлари, суд таркиби, суд муҳокамаси тартиби, чиқариладиган ҳал қилув қарорининг шакли);

суд ҳужжатлари ижросини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб ижро этиш асослари ва уларнинг энг кўп муддатларини;

коммунал қарздорлик бўйича суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг кенгайтирилган рўйхатини (қарзни узиш тўғрисидаги талаб, коммунал тармоқдан узиб қўйиш далолатномаси, истеъмолчи билан тузилган шартнома, қарздор томонидан эътироф этилган қарздорлик ҳисоб-китоби, кўчмас мулк эгаси тўғрисидаги маълумотнома ва бошқалар);

хорижий судлар ва арбитражларнинг қарорларини эътироф этиш ва ижро этишнинг аниқ процессуал тартибини (судловга тегишлилик, тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, суд муҳокамаси тартиби, қарорни эътироф этиш ва унинг ижросини рад этиш асослари) назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адвокатлар палатаси

40.

Суд ижрочиларининг штат бирлигини кўпайтириш ва эришган натижаларини ҳисобга олган ҳолда шахсий мукофотлаш тартибини жорий қилиш орқали уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш даражасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси


2017 йил

I чорак

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


41.

Суд ижрочилари учун хизмат кийими ва транспорт намуналарини тасдиқлаш.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи


2017 йил

I чорак

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


VIII. ЮРИДИК ЁРДАМ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

42.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда адвокатура институтини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатнинг ролини кучайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш:

суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш;

фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида адвокат иштирокининг тартиби ва асослари;

адвокатлик фаолияти учун ўрнатилган солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак


Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


43.

Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари томонидан юридик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, шу жумладан:

нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш;

кўрсатилаётган хизматлар учун давлат божини тўлаш бўйича электрон тўловлар жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


Қонун ҳужжатларига ва идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


44.

Кадрларнинг барқарор захирасини шакллантириш ва нотариал ҳаракатлар тезкорлигини ошириш бўйича, шу жумладан:

лавозимида уч йиллик стажга эга бўлган нотариус ёрдамчисига тегишли стажировкани ўтамасдан туриб нотариус лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этиш имконини бериш;

нотариус ёрдамчисига ҳужжат нусхалари тўғрилигини тасдиқлаш ваколатини бериш;

нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва уларни даврий ротация қилиш тартибини жорий этишни назарда тутадиган таклифлар тайёрлаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги

45.

Давлат органларида юридик хизматнинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек адлия органлари тизимида юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш бўйича тузилмалар ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси


2017 йил

I чорак


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


         

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 497-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 10-сон, 335-модда





























Время: 0.0324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск