язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 13-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 20-сон "Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 11.01.2016 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2016 й. 2590-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2016 й.

N 2590-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.01.2016 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.01.2016 й.

N 20


ҚАРОРИ



Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини

ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1 ва 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2590, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларининг 6-бандидаги "2000 йил 31 июлдаги 293-сонли "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида"ги" деган сўзлар "2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раиси

Б. Абдусаматов

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Ш. Тешаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 январь, 2-сон, 20-модда