язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 13.12.2016 й. 49-сон "Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.12.2016 й. 2582-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.12.2016 й.

N 2582-1




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

13.12.2016 й.

N 49


БУЙРУҒИ



Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга

йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича

йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 11-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2582, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди тўртинчи хатбошисидаги "2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли" деган сўзлар "2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                             В. Исмаилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 577-модда