ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2016 й. ПҚ-2595-сон "2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори [Кўчирма]

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2016 й.

N ПҚ-2595



2016-2020 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА

ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республиканинг фармацевтика саноатини жадал ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан тўлдириш, маҳаллий хом ашё базасини кенгайтириш ва импорт ўрнини босадиган дори-дармонларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бунинг учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:


1. 2016-2020 йилларда ўсимлик, минерал, кимёвий ва биологик хом ашё негизида ишланган, қўшилган қиймати юқори бўлган, ташқи бозорларда харидоргир тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар 1-иловага* мувофиқ белгилансин.

"Ўзфармсаноат" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, акциядорлик жамиятлари ва корхоналарнинг раҳбарлари - масъул ижрочилар зиммасига 1-иловада назарда тутилган, ўсимлик, минерал, кимёвий ва биологик хом ашё негизида ишлаб чиқарилган, юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда харидоргир тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўла ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


2. 2016-2020 йилларда ўсимлик, минерал, кимёвий ва биологик хом ашё негизида ишлаб чиқарилган, юқори қўшилган қийматли, экспортга мўлжалланган тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзфармсаноат" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин, бунда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, қурилиш-монтаж ишларининг замонавий технологик талабларга жавоб берадиган технологияларини танлаб олиш ҳамда қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзфармсаноат" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар - 2-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул ижрочилари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга чиқарилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган инвестиция лойиҳалари молиялаштириш ҳажми ва манбалари аниқланган ҳолда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

8. 2021 йилнинг 1 январига қадар:

дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ана шу товарларни ишлаб чиқаришдан тушган маблағлар улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этувчи ташкилотлар фойда солиғи ва мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлови тўлашдан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 581-модда

























































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск