ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.1998 й. 417-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.1998 й.

N 417


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАШҚИ СИЁСИЙ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

ХИЗМАТЛАРИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг давлат грантлари бўйича таълим олаётган битирувчиларини танлов йўли билан танлаб олиш тартибини;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларининг малака амалиётини ўташ, шунингдек профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг стажировкадан ўтиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб жаҳоннинг етакчи университетлари билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети негизида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси) билан биргаликда 1999 йил 1 январгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таълим дастурларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш мақсадида уни аттестациядан ўтказишнинг махсус мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


2. 1998/1999 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бўйича:

хорижий мамлакатларнинг фуқароларини ўқитиш қиймати, маблағ белгиланган тартибда тўланган ҳолда, бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг 260 баравари миқдорида белгилансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Караматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов




















































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск