Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Унитар корхонасининг Устави (АВ томонидан 20.12.2016 й. 2848-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 20.12.2016 й. 294-мҳ-сонли буйруғига 14-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 20 декабрда 2848-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2016 йил 20 декабрдаги

294-мҳ-сонли буйруғига

14-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___ йил "__" _____да

________________-сон реестр

рақами билан


"РЎЙХАТГА ОЛИНГАН"


М.Ў.

"_____________________" unitar

кorxonasi муассисининг ______ йил

"__" _________даги ___-сон

қарори билан



"ТАСДИҚЛАНГАН"


М.Ў.

"________________________________"



UNITAR KORXONASIНИНГ

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. _______________ unitar korxonasi (кейинги ўринларда "корхона" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан ташкил этилади. Унинг муассиси бўлиб _________________________ ҳисобланади.

Корхонанинг тўлиқ номи: "____________" unitar korxonasi;

Қисқартирилган номи: "__________" UK.


1.2. Корхона давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.


1.3. Корхона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳри, штампи ва бошқа реквизитларга эга бўлади. Корхона ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби, ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида олиб боради.


1.4. Корхона ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


1.5. Корхона муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда иштирок этиши мумкин.


1.6. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича ундирилиши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.


1.7. Корхона ўз муассисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Муассис корхонанинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.

Корхона чекланмаган муддатда фаолият юритади.


1.8. Корхона жойлашган ери (почта манзили): _______________________

__________________________________________________________________.



II. ФАОЛИЯТ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ


2.1. Корхонани ташкил этишдан асосий мақсад: ______ фаолиятини амалга ошириш орқали фойда олиш ҳисобланади.


2.2. Корхона фаолиятининг соҳаси:

- ________________________________;

- ________________________________.


2.3. Корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олиниши кеpак бўлган баpча фаолият туpини лицензия олгандан сўнг амалга ошиpади.



III. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


3.1. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- корхона фаолиятининг мақсади, соҳаси ва турларини белгилаш;

- корхона уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- корхонага етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида судга даъво тақдим этиш;

- корхонани қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ҳуқуқларни амалга ошириш.


3.2. Директор ижро этувчи орган раҳбари ҳисобланади.


3.3. Директор:

корхона номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва бекор қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган қарор ва буйруқлар қабул қилади;

корхонанинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлайди;

корхонага юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.



IV. КОРХОНАНИНГ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИ


4.1. Корхонанинг устав фонди пул маблағлари ва мол-мулклардан иборат бўлади.


4.2. Корхона устав фондининг миқдори ____________ сўмни ташкил қилади.


4.3. Муассис корхона устав фондига пул маблағлари, мол-мулк ва тақсимланмаган фойдани киритиши мумкин.


4.4. Корхона муассисининг қарорига асосан устав фонди кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.


4.5. Устав фондини кўпайтириш муассис томонидан қўшимча улуш киритиш ёки корхонанинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.



V. КОРХОНАНИНГ МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


5.1. Муассис томонидан корхонага хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктирилган асосий фондлар ва айланма маблағлар корхона мулкини ташкил қилади.


5.2. Корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир. Корхона ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.


5.3. Муассис корхонага берилган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини назорат қилади.


5.4. Директор муассис билан келишган ҳолда корхона мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;

мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;

бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.



VI. ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6.1. Корхона даромади:

- хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.



VII. ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА

ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


7.1. Корхона ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби муассис томонидан тасдиқланади.



VIII. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


8.1. Корхонада қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Корхона тасарруфида қолади ва ундан муассис қарорига кўра фойдаланилади.



IX. ҲИСОБОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


9.1. Корхона ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда сақланишини таъминлайди.


9.2. Директор ҳар чоракда фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида муассисга ҳисобот беради.



X. КОРХОНАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


10.1. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Муассис корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.


10.2. Корхона муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



XI. КОРХОНАНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ

ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ


11.1. Корхона муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам унинг ташқарисида ҳам, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.


11.2. Корхонанинг филиаллари ва ваколатхоналари корхона томонидан тасдиқланган низом асосида фаолият кўрсатади.



XII. КОРХОНАНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


12.1. Корхона муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда эса суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.


12.2. Корхонани тугатиш корхона фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади. Корхона қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.



Унитар корхона муассиси: _________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 586-модда



































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск