Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 26.12.2016 й. 304-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.12.2016 й. 2090-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2016 й.

N 2090-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.12.2016 й.

N 304-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари:

2017 йилнинг 1 март кунига қадар мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган амалдаги ишончномалар ҳамда васиятномалар ҳақидаги маълумотларни "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) киритилишини;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ва хатлаш ҳамда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга органлар ва мансабдор шахсларнинг мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ва хатлаш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги хабарларини Тизимга ўз вақтида киритмаган нотариус лавозимдан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортилиши ҳамда у томонидан етказилган зарар белгиланган тартибда ундирилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилишини;

нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар Тизимга ўз вақтида киритилиши ҳолати доимий равишда мониторинг қилиб борилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                        М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. II боб қуйидаги мазмундаги 35-2 - 35-7-бандлар билан тўлдирилсин:

"35-2. Нотариуслар нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш жараёнида "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) фойдаланадилар.

Тизим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга мўлжалланган.

35-3. Тизим имкониятидан келиб чиқиб, унга амалга оширилган нотариал ҳаракатлар, битимлар бекор бўлганлиги ёки уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар киритилади.

35-4. Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идорасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлаш ҳамда уларни олиб ташлаш ҳуқуқига эга органлар ва мансабдор шахслар томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлаш ёхуд уни бекор қилиш ҳақида хабарлар белгиланган тартибда юборилса, ушбу хабарларнинг давлат нотариал идорасига келиб тушган аниқ вақти (соат, дақиқа) ҳақида Ҳужжатларнинг кирим дафтарида қайд этилади.

Қонуннинг 31-моддасига асосан манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш ўн кун муддатга кечиктирилганда, ушбу муддат ичида мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақида нотариус томонидан Тизимга маълумот киритилади. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариус томонидан тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида Тизимга маълумот киритилади ва нотариал ҳаракат амалга оширилади.

Бошқа шахсга ўтказиш тақиқланган ёки хатланган мол-мулк ҳақидаги маълумотлар зудлик билан Тизимга киритилиши лозим.

35-5. Мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади. Бунда, мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади.

Жисмоний ва юридик шахснинг талабига кўра унга тегишли мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақида маълумотнома берилади.

35-6. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.

35-7. Нотариуслар томонидан гаров (ипотека) шартномалари расмийлаштирилганда ёки тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашда, ушбу шартномаларни (битимларни) тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади".


2. 41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш ҳақидаги битим асосий битимга қўшиб қўйиладиган алоҳида ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади. Битим предмети кўчмас мулк бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси (бундан кейинги ўринларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси деб юритилади) талаб қилинади ҳамда Тизим орқали кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги текширилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, тегишли маълумотнома нотариус томонидан идоралараро сўров орқали "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасидан олинади.".


3. 56-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги кўрсатилганлигидан қатъи назар, бу ҳақдаги маълумот Тизим орқали текширилиши лозим.".


4. 105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"105. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатламаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган битимларни тасдиқлаш уларнинг хатламаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади.".


5. 133-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижарага олинган мулкни сотиб олиш шарти билан шартнома тузилса ва ушбу мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, нотариус Тизим орқали мазкур мулкнинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлигини текшириши лозим.".


6. 178-банд қуйидаги таҳрирдаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бу ҳақда шу куннинг ўзида Тизимга тегишли маълумот киритилади.".


7. 179-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариуслар томонидан васиятнома тасдиқлангандан кейин васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, васиятномани тасдиқлаш санаси ва реестр рақами ҳамда унга ўзгартириш киритилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар алифбо китобига ва Тизимга киритилиши лозим.";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. 189-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


9. 204-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"204. Бекор қилинган ишончномалар ҳақидаги маълумот (бекор бўлган ишончнома ким томонидан ва кимга расмийлаштирилганлиги, санаси ва реестр рақами, мулкни жойлашган жойи) нотариус томонидан Тизимга киритилиши шарт. Бунда ишончли вакилга зудлик билан хабар берилади.".


10. 248-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш вақтида васиятноманинг мавжудлиги, ўзгартирилмаганлиги ёки бекор қилинмаганлиги Тизим орқали текширилади.".


11. 254-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"254. Агар мерос мулки таркибига уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми, корхона ёки бошқа кўчмас мол-мулк кирса, мерос қолдирувчига ушбу мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси тақдим қилинади. Бунда ушбу мулк тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, тегишли маълумотнома нотариус томонидан идоралараро сўров орқали "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасидан олинади.".


12. 280-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"280. Қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта таъмирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъминлаш учун кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаров шартномаларини тасдиқлаш вақтида мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус кўчмас мулкка нисбатан тақиқ қўяди ва бу ҳақда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига хабарнома юборади. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги ҳақида белги қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади.

Агар гаров шартномасининг предмети автомототранспорт воситалари бўлса, уларга нотариус томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар тақиқ қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади ҳамда бу ҳақда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига ёзиб қўйилиб, у рўйхатда турган тегишли ДЙҲХХ органига (курьер ёки буюртма хатлар орқали) маълумот юборилади.".


13. 284 ва 285-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"284. Суд, тергов, прокуратура органлари ва суд ижрочилари томонидан кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги тўғрисидаги хабарлар мазкур Йўриқноманинг иловасида кўрсатилган тақиқ ва хатлов базасини юритувчи нотариус томонидан тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади ва Тизимга киритилади. Ушбу хабарлар алифбо китобига ҳам ёзиб қўйилади.

285. Нотариуслар банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотларнинг қарз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳақидаги ёхуд гаров (ипотека) тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.

Тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида алифбо китобига ёзиб қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади, тегишли идораларга хабар қилинади.

Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи нотариус томонидан суд, тергов, прокуратура органлари ва суд ижрочисининг тақиқ ва хатловни олиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборган хабарномаларини олган куни бу ҳақда тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобига, алифбо китобига ёзиб қўяди ҳамда Тизимга маълумот киритади.".


14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Нотариуслар томонидан нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

ИЛОВА



Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари

бўйича тақиқ ва хатлов базасини юритувчи

давлат нотариал идоралари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар


Туман (шаҳар) номи


Давлат нотариал идора номи


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри


Нукус шаҳар 8-сон ДНИ*

Нукус тумани


Нукус туман ДНИ

Қораўзак тумани


Қораўзак туман ДНИ

Чимбой тумани


Чимбой туман ДНИ

Тахтакўпир тумани


Тахтакўпир туман ДНИ

Кегейли тумани


Кегейли туман ДНИ

Шуманай тумани


Шуманай туман ДНИ

Қонликўл тумани


Қонликўл туман ДНИ

Қўнғирот тумани


Қўнғирот туман 1-сон ДНИ

Мўйноқ тумани


Мўйноқ туман ДНИ

Хўжайли тумани


Хўжайли туман 1-сон ДНИ

Амударё тумани


Амударё туман 2-сон ДНИ

Элликқалъа тумани


Элликқалъа туман 1-сон ДНИ

Беруний тумани


Беруний туман 1-сон ДНИ

Тўрткўл тумани


Тўрткўл туман 1-сон ДНИ

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри


Андижон шаҳар 2-сон ДНИ*

Андижон тумани


Андижон туман 1-сон ДНИ

Асака тумани


Асака туман 3-сон ДНИ

Бўз тумани


Бўз туман ДНИ

Булоқбоши тумани


Булоқбоши туман ДНИ

Балиқчи тумани


Балиқчи туман 1-сон ДНИ

Қўрғонтепа тумани


Қўрғонтепа туман 1-сон ДНИ

Улуғнор тумани


Улуғнор туман ДНИ

Олтинкўл тумани


Олтинкўл туман ДНИ

Марҳамат тумани


Марҳамат туман 1-сон ДНИ

Пахтаобод тумани


Пахтаобод туман 1-сон ДНИ

Шаҳрихон тумани


Шаҳрихон туман 4-сон ДНИ

Хўжаобод тумани


Хўжаобод туман 1-сон ДНИ

Жалақудуқ тумани


Жалақудуқ туман 1-сон ДНИ

Хонабод шаҳри


Хонабод шаҳар ДНИ

Избоскан тумани


Избоскан туман ДНИ

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри


Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ*

Бухоро тумани


Бухоро туман ДНИ

Вобкент тумани


Вобкент туман ДНИ

Шофиркон тумани


Шофиркон туман 1-сон ДНИ

Ғиждувон тумани


Ғиждувон туман 1-сон ДНИ

Ромитан тумани


Ромитан туман 1-сон ДНИ

Пешку тумани


Пешку туман ДНИ

Жондор тумани


Жондор туман 1-сон ДНИ

Қоракўл тумани


Қоракўл туман 1-сон ДНИ

Олот тумани


Олот туман ДНИ

Когон шаҳри


Когон шаҳар 1-сон ДНИ

Когон тумани


Когон туман ДНИ

Қоравулбозор тумани


Қоравулбозор туман ДНИ

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри


Жиззах шаҳар 2-сон ДНИ*

Арнасой тумани


Арнасой туман ДНИ

Бахмал тумани


Бахмал туман ДНИ

Ғаллаорол тумани


Ғаллаорол туман 1-сон ДНИ

Дўстлик тумани


Дўстлик туман ДНИ

Жиззах тумани


Жиззах туман 1-сон ДНИ

Мирзачўл тумани


Мирзачўл туман ДНИ

Пахтакор тумани


Пахтакор туман ДНИ

Зомин тумани


Зомин туман 1-сон ДНИ

Зарбдор тумани


Зарбдор туман ДНИ

Фориш тумани


Фориш туман ДНИ

Янгиобод тумани


Янгиобод туман ДНИ

Зафаробод тумани


Зафаробод туман ДНИ

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри


Қарши шаҳар 1-сон ДНИ*

Қарши тумани


Қарши туман ДНИ

Ғузор тумани


Ғузор туман 1-сон ДНИ

Косон тумани


Косон туман 1-сон ДНИ

Китоб тумани


Китоб туман ДНИ

Қамаши тумани


Қамаши туман ДНИ

Касби тумани


Касби туман ДНИ

Деҳқонобод тумани


Деҳқонобод туман ДНИ

Нишон тумани


Нишон туман 1-сон ДНИ

Муборак тумани


Муборак туман ДНИ

Миришкор тумани


Миришкор туман ДНИ

Шаҳрисабз тумани


Шаҳрисабз туман 2-сон ДНИ

Чироқчи тумани


Чироқчи туман 1-сон ДНИ

Яккабоғ тумани


Яккабоғ туман 1-сон ДНИ

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри


Навоий шаҳар 2-сон ДНИ*

Кармана тумани


Кармана туман 1-сон ДНИ

Хатирчи тумани


Хатирчи туман 1-сон ДНИ

Қизилтепа тумани


Қизилтепа туман 1-сон ДНИ

Конимеҳ тумани


Конимеҳ туман ДНИ

Навбаҳор тумани


Навбаҳор туман ДНИ

Нурота тумани


Нурота туман ДНИ

Зарафшон шаҳри


Зарафшон шаҳар 1-сон ДНИ

Учқудуқ тумани


Учқудуқ туман ДНИ

Томди тумани


Томди туман ДНИ

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри


Наманган шаҳар 3-сон ДНИ*

Наманган тумани


Наманган туман 1сон ДНИ

Тўрақўрғон тумани


Тўрақўрғон туман 1-сон ДНИ

Чуст тумани


Чуст туман 1-сон ДНИ

Поп тумани


Поп туман 1-сон ДНИ

Мингбулоқ тумани


Мингбулоқ туман ДНИ

Янгиқўрғон тумани


Янгиқўрғон туман ДНИ

Чортоқ тумани


Чортоқ туман ДНИ

Уйчи тумани


Уйчи туман 1-сон ДНИ

Косонсой тумани


Косонсой туман 1-сон ДНИ

Учқўрғон тумани


Учқўрғон туман 1-сон ДНИ

Норин тумани


Норин туман ДНИ

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри


Самарқанд шаҳар 12-сон ДНИ*

Самарқанд тумани


Самарқанд туман 1-сон ДНИ

Тойлоқ тумани


Тойлоқ туман 1-сон ДНИ

Булунғур тумани


Булунғур туман 1-сон ДНИ

Пайариқ тумани


Пайариқ туман 1-сон ДНИ

Оқдарё тумани


Оқдарё туман 2-сон ДНИ

Каттақўрғон шаҳри


Каттақўрғон шаҳар 1-сон ДНИ

Каттақўрғон тумани


Каттақўрғон туман 1-сон ДНИ

Пастдарғом тумани


Пастдарғом туман 1-сон ДНИ

Пахтачи тумани


Пахтачи туман ДНИ

Ургут тумани


Ургут туман 2-сон ДНИ

Нарпай тумани


Нарпай туман ДНИ

Нуробод тумани


Нуробод туман ДНИ

Қўшрабод тумани


Қўшрабод туман ДНИ

Жомбой тумани


Жомбой туман ДНИ

Иштихон тумани


Иштихон туман 1-сон ДНИ

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри


Гулистон шаҳар 1-сон ДНИ*

Ширин шаҳри


Ширин шаҳар ДНИ

Янгиер шаҳри


Янгиер шаҳар 1-сон ДНИ

Боёвут тумани


Боёвут туман ДНИ

Сайхунобод тумани


Сайхунобод туман ДНИ

Гулистон тумани


Гулистон туман ДНИ

Сардоба тумани


Сардоба туман ДНИ

Мирзаобод тумани


Мирзаобод туман ДНИ

Сирдарё тумани


Сирдарё туман 4-сон ДНИ

Ховос тумани


Ховос туман ДНИ

Оқолтин тумани


Оқолтин туман ДНИ

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри


Термиз шаҳар 1-сон ДНИ*

Термиз тумани


Термиз туман ДНИ

Ангор тумани


Ангор туман 2-сон ДНИ

Шеробод тумани


Шеробод туман 1-сон ДНИ

Сариосиё тумани


Сариосиё туман ДНИ

Денов тумани


Денов туман 1-сон ДНИ

Музробод тумани


Музрабод туман ДНИ

Қизириқ тумани


Қизириқ туман 1-сон ДНИ

Бойсун тумани


Бойсун туман ДНИ

Жарқўрғон тумани


Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ

Қумқўрғон тумани


Қумқўрғон туман ДНИ

Шўрчи тумани


Шўрчи туман 1-сон ДНИ

Олтинсой тумани


Олтинсой туман ДНИ

Узун тумани


Узун туман 1-сон ДНИ

11.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри


Фарғона шаҳар 1-сон ДНИ*

Қўқон шаҳри


Қўқон шаҳар 1-сон ДНИ

Марғилон шаҳри


Марғилон шаҳар 1-сон ДНИ

Қувасой шаҳри


Қувасой шаҳар 1-сон ДНИ

Қува тумани


Қува туман 1-сон ДНИ

Ёзёвон тумани


Ёзёвон туман ДНИ

Фарғон тумани


Фарғон туман 1-сон ДНИ

Олтиариқ тумани


Олтиариқ туман 1-сон ДНИ

Риштон тумани


Риштон туман 1-сон ДНИ

Боғдод тумани


Боғдод туман ДНИ

Бувайда тумани


Бувайда туман ДНИ

Данғара тумани


Данғара туман ДНИ

Учкўприк тумани


Учкўприк туман 2-сон ДНИ

Ўзбекистон тумани


Ўзбекистон туман ДНИ

Бешариқ тумани


Бешариқ туман 1-сон ДНИ

Сўх тумани


Сўх туман ДНИ

Тошлоқ тумани


Тошлоқ туман ДНИ

Қўштепа тумани


Қўштепа туман ДНИ

Фурқат тумани


Фурқат туман ДНИ

12.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри


Урганч шаҳар 4-сон ДНИ*

Хазорасп тумани


Хазорасп туман 1-сон ДНИ

Боғот тумани


Боғот туман 1-сон ДНИ

Гурлан тумани


Гурлан туман 1-сон ДНИ

Қўшкўпир тумани


Қўшкўпир туман 2-сон ДНИ

Урганч тумани


Урганч туман 1-сон ДНИ

Хонқа тумани


Хонқа туман 1-сон ДНИ

Хива тумани


Хива туман 2-сон ДНИ

Шовот тумани


Шовот туман 1-сон ДНИ

Янгиариқ тумани


Янгиариқ туман ДНИ

Янгибозор тумани


Янгибозор туман ДНИ

13.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри


Ангрен шаҳар 1-сон ДНИ

Олмалиқ шаҳри


Олмалиқ шаҳар 2-сон ДНИ

Оҳангарон тумани


Оҳангарон туман 2-сон ДНИ

Бекобод шаҳри


Бекобод шаҳар 1-сон ДНИ

Чирчиқ шаҳри


Чирчиқ шаҳар 3-сон ДНИ

Бўстонлиқ тумани


Бўстонлиқ туман 3-сон ДНИ

Бўка тумани


Бўка туман 2-сон ДНИ

Бекобод тумани


Бекобод туман ДНИ

Оққўрғон тумани


Оққўрғон туман ДНИ

Қибрай тумани


Қибрай туман 2-сон ДНИ

Қуйичирчиқ тумани


Қуйичирчиқ туман ДНИ

Зангиота тумани


Зангиота туман 1-сон ДНИ

Пискент тумани


Пискент туман ДНИ

Паркент тумани


Паркент туман ДНИ

Ўртачирчиқ тумани


Ўртачирчиқ туман 2-сон ДНИ*

Юқоричирчиқ тумани


Юқоричирчиқ туман ДНИ

Чиноз тумани


Чиноз туман 1-сон ДНИ

Янгийўл тумани


Янгийўл туман 6-сон ДНИ

14.

Тошкент шаҳар

Бектемир тумани



Бектемир туман 2-сон ДНИ

Мирзо Улуғбек тумани


Мирзо Улуғбек туман 1-сон ДНИ*

Миробод тумани


Миробод туман 1-сон ДНИ

Олмазор тумани


Олмазор туман 8-сон ДНИ

Сергели тумани


Сергели туман 3-сон ДНИ

Учтепа тумани


Учтепа туман 2-сон ДНИ

Чилонзор тумани


Чилонзор туман 8-сон ДНИ

Шайхонтоҳур тумани


Шайхонтоҳур туман 8-сон ДНИ

Юнусобод тумани


Юнусобод туман 6-сон ДНИ

Яккасарой тумани


Яккасарой туман 6-сон ДНИ**

Яшнобод тумани


Яшнобод туман 8-сон ДНИ

Изоҳ: *) Ҳудудий адлия органларига шахснинг барча мол-мулкларига нисбатан тақиқ қўйиш ҳақида суд, тергов, прокуратура органлари ва суд ижрочиларининг хабарномалари келиб тушса, ушбу хабарномалар рўйхатда кўрсатилган давлат нотариал идораларига "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун юборилади.

**) Суд, тергов, прокуратура органлари ва суд ижрочилари томонидан шахснинг барча мол-мулкларига нисбатан тақиқ қўйиш ҳақида хабарномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушса, ушбу хабарномалар рўйхатда кўрсатилган давлат нотариал идорасига "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун юборилади. Бошқа ҳудудий адлия органларига ушбу хабарномалар маълумот учун юборилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 606-модда

















































Время: 0.1805
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск