Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2003 й. 485-сон "Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2003 й.

N 485



АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИ, ҲАЙЪАТЛАРИ,

ФИРМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА

АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 12-модда; 2003 й., 4-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига алвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 5 ноябрдаги

485-сон қарорига

ИЛОВА



Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон

Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти

билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни

бериш тартиби тўғрисидаги гизомга киритилаётган

ўзгартиртириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги ва 8-банднинг биринчи хат бошидаги "вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари "вилоятлар, Тошкент шаҳар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 10-банддаги "ҳокимлик" сўзи "статистика" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 12-банд биринчи хат бошидаги "вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари "вилоятлар, Тошкент шаҳар" сўзлари билан алмаштирилсин, "ўз таъсис шартномалари ва уставларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади" сўзларидан кейин эса қўйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда адлия органлари адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларига аниқлаган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма киритишга ҳақлидир".


4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари адлия органларига статистика ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ва муддатларда тақдим этадилар".


5. 15-бандда:

иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиялар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - адлия органлари) томонидан берилади";

қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Лицензиялар лицензия талабгори яшайдиган жойдаги адлия органлари томонидан берилади".


6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Лицензия талабгори лицензия олиш учун малака имтиҳони топширган кундан бошлаб ўн кун мобайнида фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, лицензияланадиган фаолият турини кўрсатган ҳолда лицензия бериш тўғрисида аризани бевосита ёхуд почта алоқа воситаси орқали адлия органига тақдим этади. Аризага малака комиссиясининг қарори илова қилинади.

Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган хужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди".


7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир:

лицензия талабгори томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончcиз ва бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

лицензия талабгори лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда, шу жумладан белгиланган тартибда унинг лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган деб эътироф этилган тақдирда, шунингдек судланганлиги қайтариб олинмаган ёки олиб ташланмаган тақдирда.

Бошқа сабаблар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга рухсат берилмайди.

Лицензия талабгори адлия органининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек адлия органининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига 3 кун мобайнида рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш адлия органи томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади".


8. 19-банд биринчи хат бошидан олдин қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"19. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришномада лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия бериш лицензия талабгори томонидан давлат божи тўлганганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда амалга оширилади.

Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида адлия органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса адлия органи кўрсатилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир";

биринчи - учинчи хат бошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.


9. 28-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари лицензия берувчи органлар сифатида адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши, шу жумладан адвокатлик фаолиятини белгиловчи қонун ҳужжатларига, адвокатлик этикаси қоидаларига риоя этилишини, шунингдек адвокатларнинг касб тайёргарлигини назорат қиладилар".


10. 29-банд "тўхтатиш" сўзидан кейин "ёки тўхтатиб туриш" сўзлари билан тўлдирилсин.


11. 30-34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолат мавжуд бўлган даврда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тақиқланишини англатади.

31. Лицензиянинг амал қилиши қўйидаги ҳолларда адлия органи қарорига кўра тўхтатиб турилиши мумкин:

адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбдор сифатида жавобгарликка тортилган пайтдан бошлаб ва суднинг ҳукми қонуний кучга киргунча қадар ёхуд оқловчи асосларга кўра уни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача;

адвокатлик фаолиятини амалга оширувчи шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига;

адвокат томонидан унинг аниқланган қонун бузилишларини бартараф этишни талаб этувчи адлия органининг қарори бажарилмаганда.

Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан адвокатнинг қонун ҳужжатларини, адвокатлик этикаси қоидаларини бузганлиги аниқланган тақдирда интизомий жазо чораси сифатида малака комиссиясининг қарори асосида ҳам тухтатиб турилиши мумкин.

Адлия органи лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этиш учун муддат белгилайди. Кўрсатилган муддат 6 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак, адвокат жиноий жавобгарликка тортилган ҳоллар бундан мустасно.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этилганда адлия органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлигининг тасдиғи олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

32. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши мазкур Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳолатлар бошланиши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.

33. Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

адвокат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда, бироқ илгари қабул қилинган топшириқ бажарилгандан кейин, агар мижоз ўз сўзида туриб олса;

белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки адвокат ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилганда;

адлия органи белгилаган муддатда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этилмаганда;

адлия органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонуний эканлиги аниқланганда;

адвокатга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

адвокат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда.

Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан лицензия талаблари ва шартлари адвокат томонидан мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда интизомий жазо чораси сифатида малака комиссиясининг қарори асосида ҳам тўхтатилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига кўра ҳам тўхтатилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиши унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.

34. Лицензиянинг бекор қилиниши мазкур бандда назарда тутилган асослар бўйича лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги эълон қилиниши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.

Адлия органи томонидан лицензия қуйидаги асосларда бекор қилинади:

адвокатнинг аризага кўра;

адвокат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида адлия органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган тақдирда;

қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда лицензия олиш ҳолати аниқланган тақдирда.

Лицензия суднинг қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.

Лицензиянинг бекор қилиш тўғрисидаги қарор, қарор берилган санадан бошлаб амал қилади.

Лицензиянинг бекор қилиниши адвокатнинг касбий фаолиятини бажаришда унинг ҳаракатлари ноқонунийлигини эътироф этмайди".


12. 35-банднинг биринчи хат боши, 36 ва 37-бандларнинг "Лицензиянинг амал қилиш тўхтатилиши" сўзлари "Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги ахборот адлия органи томонидан лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган ёки лицензияси бекор қилинган шахсларнинг кўриб чиқилаётган ишларда қатнашишига йўл қўймаслик мақсадида суд-тергов органларига маълумот учун юборилади".


14. 39-банднинг "ва амал қилиши тўхтатилган" сўзлари "ва амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. 4-илованинг 4-устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тўхтатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 109-модда.













































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск