Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2003 й. 493-сон "Тошкент-Чимён-Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2003 й.

N 493



ТОШКЕНТ-ЧИМЁН-ЧОРВОҚ ДАМ

ОЛИШ ЗОНАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИ

МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент- Чимён-Чорвоқ дам олиш масканларига олиб борадиган автомобиль йўлида автотранспортнинг хавфсиз юришини таъминлаш ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек автосайёҳларнинг тобора кўпайиб бораётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2003 йил ва 2004 йилнинг биринчи ярмида Тошкент-Чимён-Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини халқаро стандартлар даражасида мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

йўл-кўприк ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича - “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компанияси бош буюртмачи ва бош пудратчи этиб;

электр узатиш тармоқларини кўчириш ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича - “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси бош пудратчи этиб;

алоқа тармоқларини кўчириш ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош пудратчи этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари Тошкент-Чимён-Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва таъмирлаш-қурилиш ишларини молиялаштириш манбаси этиб белгилансин.

Молия вазирлиги (Республика йўл жамғармаси) "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаси асосида 2003 йилнинг охиригача Тошкент-Чимён-Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини лойиҳалаштириш, мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари аванслаштирилишини таъминласин

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси 2003 йилнинг 15 декабригача бўлган муддатда белгиланган тартибда ишчи ҳужжатлар билан биргаликда техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин, улар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика йўл жамғармасининг 2004 йилги харажатлар сметасида кўрсатиб ўтилган ишларни молиялаштиришни назарда тутсин.

Кўрсатиб ўтилган объект қурилишида бевосита ишлаётган барча тоифадаги ходимларнинг ойлик иш ҳақига 1,3 коэффициент белгилансин.

5. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар хокимликлари:

ўз вақтида ер ажратилиши, иморатлар бузилишини ва автомобиль йўли бўйи ободонлаштирилишини;

лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган ходимлар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, улар жойлаштирилишини ва овқатланишини таъминласинлар.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов











































Время: 0.1346
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск