ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати" (АВ томонидан 27.12.2016 й. 2853-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 12.12.2016 й. 91-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 27 декабрда 2853-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2016 йил 12 декабрдаги

91-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(1-СОНЛИ БҲС)


ҲИСОБ СИЁСАТИ


Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ бюджет ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади. Мазкур Стандарт бюджет ҳисобининг бошқа стандартлари билан биргаликда қўлланилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бюджет ҳисоби - бюджет тизими бюджетларини ижро этишда ҳисобга олинадиган, пулда ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва мажбуриятларни ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизими;


ҳисоб сиёсати - мазкур Стандартнинг 4-бобида белгиланган принципларга мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган аниқ услублар, асослар, йўл қўйишлар, қоидалар ҳамда усуллар мажмуи.


2. Мазкур Стандартнинг мақсади ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартиришлар киритиш мезонларини, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисобини ва молиявий ҳисоботни тузиш, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни очиб бериш тартибини белгилаб беришдан иборат.


3. Мазкур Стандарт бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботларига бўлган ишончлилик даражасини ва маълум бир даврийликдаги молиявий ҳисоботларини, шунингдек бошқа бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ўзаро солиштириш даражасини оширишга мўлжалланган.


4. Ҳисоб сиёсати бюджет ташкилотлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ўзаро бир-бирини истисно этувчи бир нечта ҳисоб юритиш усулларидан бирини танлаш мақсадида тузилади.



2-БОБ. СТАНДАРТНИНГ ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


5. Мазкур Стандарт бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш, ҳисоб сиёсатига ўзгаришларнинг ҳисобини юритиш ҳамда молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланилиши лозим.


6. Мазкур Стандарт барча бюджет ташкилотларига қўлланилади.



3-БОБ. ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ АСОСЛАРИ


7. Ҳисоб сиёсати раҳбар ёки унинг ўринбосарининг буйруғи ёки қарори билан тасдиқланади ва йилдан-йилга изчил қўлланилади.


8. Бюджет ҳисобини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда, шунингдек бюджет ташкилоти қайта ташкил этилганда ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш мумкин.

Бюджет ҳисоби маълумотларини солиштиришни таъминлаш мақсадида ҳисоб сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар молия йили бошидан, агар бюджет ташкилоти қайта ташкил этилаётган бўлса уни қайта ташкил этилган санадан киритилади.


9. Бюджет ташкилоти йиллик молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида келгуси молия йили учун ҳисоб сиёсатидаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот беради.


10. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботни барча қўлланилаётган бюджет ҳисоби стандартлари асосида шакллантирилишини таъминлаши керак.

Молиявий ҳисобот ўзига хос талаблар бўлмаганида:

а) аҳамиятга эга бўлиши - маълумот ундан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириши;

б) ишончли бўлиши - бюджет ташкилотлари фаолиятининг барча натижалари ва молиявий ҳолатини холисона кўрсатиши, ҳодисалар ва операцияларнинг иқтисодий моҳиятини акс эттириши;

в) холис (беғараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги;

г) тўла (тугалланган) бўлиши - бюджет ташкилоти хўжалик фаолиятининг барча фактларини тўла акс эттириши лозим.


11. Ҳисоб сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

бюджет ташкилотининг бухгалтерия хизмати ташкилий тузилмасини;

бюджет ташкилотида инвентаризация ўтказишнинг тартиби ва муддатларини (инвентаризация қилиш мажбурий бўлган ҳоллардан ташқари);

бюджет ташкилоти томонидан фойдаланиладиган ва унда синтетик ва аналитик счётлар рўйхати бўлиши лозим бўлган ишчи счётлар режасини. Мазкур маълумот ҳисоб сиёсатига илова тарзида тақдим этилади;

ҳужжатлар айланмаси графигини;

ҳисоб маълумотларини қайта ишлаш усулларини (қўлда ёки дастурий таъминотни қўллаш орқали);

намунавий шакллари назарда тутилмаган, хўжалик операцияларини қайд қилиш учун қўлланиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг шаклларини;

асосий воситаларнинг инвентарь рақами тузилмасини;

бирламчи ҳисоб ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини;

асосий фондларни қайта баҳолаш услубларини;

инвентаризация қилишда (ортиқча ёки камомадда) мулкни баҳолаш услубларини;

қуйи турувчи тасарруфидаги ташкилотларнинг ҳисобот тақдим этиш муддатларини;

товар (иш, хизмат)лар калькуляциясини шакллантириш тартибини.



4-БОБ. ҲИСОБ СИЁСАТИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ


1-§. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб юритиш


12. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб юритиш принципи бюджет ташкилоти бухгалтерияси барча хўжалик операцияларини ҳисоб регистрларида рўйхатга олишни иккиёқлама ёзув тизими асосида амалга оширишини билдиради. Иккиёқлама ёзув тизими бир хўжалик операцияси бўйича бир сумманинг бюджет ҳисобининг икки счётида - бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилишини назарда тутади.



2-§. Узлуксизлик


13. Узлуксизлик принципи бюджет ҳисобини юритиш муддати бюджет ташкилотининг фаолияти даврига мувофиқ бўлишини, яъни ҳисоб ёзувлари юритиш бюджет ташкилотининг ташкил этилишидан то тугатилгунига қадар амалга оширилишини билдиради. Бюджет ташкилоти ўз фаолиятини тугатган кундан бошлаб бюджет ҳисобини юритишни тўхтатади.

Узлуксизлик принципига асосланиб тайёрланган молиявий ҳисобот бюджет ташкилоти доимий фаолият юритишини ва номаълум узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини билдиради.



3-§. Хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар

ва пассивларга пул билан баҳо бериш


14. Барча хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар ва пассивлар ягона, бир хил бирликда ўлчаниши - пул билан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчов бирлиги - сўм ва унинг юздан бир улуши тийин ҳисобланади.



4-§. Ишончлилик


15. Ахборотда жиддий хатолар ёки ғаразлилик бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, у ишончли ҳисобланади.

Операциялар ва ҳолатларнинг ишончлилиги бирламчи ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланади ва ҳар бир ҳисоб ёзуви ҳақиқатда амалга оширилган хўжалик операцияларини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатларига асосланган бўлиши керак.



5-§. Ҳисоблаш


16. Ҳисоблаш принципига мувофиқ активлар, пассивлар, даромадлар ва харажатлар, бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилган хўжалик операциялари ва ҳолатлар бюджет ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилиши лозим.



6-§. Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)


17. Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) принципи молиявий ҳисоботда активлар ва даромадларни ошириб баҳолашга ҳамда мажбуриятлар ёки харажатларни камайтириб баҳолашга йўл қўйилмаслигини назарда тутади.

Бу принципнинг қўлланиши яширин захираларни барпо этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки даромадларни, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга йўл қўймайди.



7-§. Мазмуннинг шаклдан устунлиги


18. Мазкур принцип агар ҳисоб ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботлардаги ахборот операция ва ҳолатларнинг мазмунини ишончли акс эттирса, мазкур ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозимлигини англатади.



8-§. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги


19. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотлар билан қиёсланадиган бўлиши лозим. Фойдаланувчилар бюджет ташкилоти томонидан молиявий ҳисобот тайёрлашда фойдаланилган ҳисоб сиёсатидан, мазкур сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари керак.



9-§. Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик


20. Молиявий ҳисоботда тақдим этилаётган ахборот ишончли бўлишини таъминлаш учун холисона бўлиши лозим.



10-§. Ҳисобот давридаги даромадлар

ва харажатларнинг мувофиқлиги


21. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги мазкур ҳисобот давридаги харажатларни амалга оширишни таъминлаган мазкур даврдаги даромадларнигина акс эттирилишини англатади.



11-§. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш


22. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи бюджет ташкилоти учун баҳолашда активнинг қиймати асос бўлишини назарда тутади.



5-БОБ. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


23. Бюджет ташкилоти:

Стандарт номини;

ҳисоб сиёсатининг ўзгариш хусусиятини;

ишончли ва талаб этиладиган ахборотни олиш имконини берадиган янги ҳисоб сиёсатини қўллаш сабабларини;

ҳисоботда акс эттирилган жорий давр учун ва ҳар бир олдинги давр учун молиявий ҳисоботнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қисмини ҳар бир моддалар қаторига киритилган тузатишлар суммасини амалда имкони борича очиб бериши лозим.

Ўтган даврлар молиявий ҳисоботида мазкур очиб берилган ахборотни такрорлаш талаб этилмайди.


24. Бюджет ташкилоти мазкур ҳисобот даврига ўз таъсирини кўрсатаётган ёки келгуси ҳисобот даврига таъсирини кўрсатиши кутилаётган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар суммаси ва характери тўғрисидаги ахборотни очиб бериши лозим, таъсирини баҳолаб бўлмайдиган ахборотни очиб бериш бундан мустасно.

Агар келгуси даврларга таъсир этувчи сумма, баҳолаш имконияти бўлмаслиги оқибатида очиб берилмаса, бюджет ташкилоти мазкур ҳолатни кўрсатиб ўтиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 610-модда






































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск