Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Адлия вазирининг 26.12.2016 й. 305-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.12.2016 й. 2272-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2016 й.

N 2272-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.12.2016 й.

N 305-мҳ


БУЙРУҒИ



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 30 сентябрдаги 222-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2272, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 432-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                           М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органлари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш муносабати билан ходимга маълум бўлиб қолган ҳолатлар хизмат сири ҳисобланиб, улар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор этилиши ёки эълон қилиниши мумкин эмас.".


2. 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш;";

иккинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар бериш;

Адлия вазирлиги, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига кўра далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар бериш;";

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.".


3. 8-банднинг иккинчи хатбошиси ", шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади" деган сўзлар билан тўлдирилсин:


4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Адлия бошқармалари ФҲДЁ архивлари мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ФҲДЁ органларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.

Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг иккинчи нусхасига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаси сақланаётган Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ФҲДЁ архиви далолатнома ёзувларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.".


5. 25-банд "чиройли дастхатга" деган сўзлардан кейин "ҳамда компьютерда ишлаш малакасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари адлия бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 607-модда









































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск