ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Адлия вазирлигининг 5-сон, Ички ишлар вазирлигининг 42-сон "Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномага ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 28.12.2016 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2017 й. 1653-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2017 й.

N 1653-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2016 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2016 й.

N 42


ҚАРОРИ



Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда

жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича

йўриқномага ўзгартишлар киритиш тўғрисида



"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2, 1-сон қарори (рўйхат рақами 1653, 2007 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2017 йил 17 мартдан кучга киради.

Адлия вазири

М. Икрамов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

        





Қарорга

ИЛОВА



Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда

жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича

йўриқномага киритилаётган ўзгартишлар


1. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қурол фақат "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қўлланилади".


2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ижро (ҳаракатлари амалга оширилганда ёки уларни амалга оширишнинг имконияти бўлмаганда) иши юритуви тамомланганидан сўнг, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномада ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тўғрисида қайд этилиб, шунингдек ички ишлар органи ходимлари томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ички ишлар органи ходимларига берилади".


3. Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 22-модда


































Время: 0.1870
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск