ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фанлар академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2016 й. ПФ-4907-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.12.2016 й.

N ПФ-4907



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АКАДЕМИКЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республиканинг илмий салоҳиятини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академикларининг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланиши тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

3. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари бир нафар кузатувчи билан бирга бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчи бир нафар шахс учун санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини фан-таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришда, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашда уларнинг ролини кучайтириш механизмини жорий этиш;

Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг фан-таълим муассасаларида ва саноат корхоналарида самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгиланган таҳрирдаги Уставини;

Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 7-модда





































Время: 0.1422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск