ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

ЎзР 30.04.1998 й. 604-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 30.04.1998 й. 604-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга де??он хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гекгаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гекгаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда де??он хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.



8-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларга де??он хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.



8-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Томорқа ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланаётган де??он хўжалигига туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва реализация қилиш, озуқа етиштиришни ташкил этиш, шунингдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин.



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган томорқа ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилиши мумкин.



9-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигига берилган томорқа ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.



9-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Томорқа ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат де??он хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.



9-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, де??он хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўйича ўтади. Де??он хўжалиги бошлиғи меҳнат қобилиятини тўла йўқотган тақдирда, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи хўжалик аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда топширилади.



10-модда номининг олдинги таҳрири


10-модда. Томорқа ер участкасидан

фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ



10-модда матнининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган томорқа ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи тариқасида ундирилади.



12-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўзига берилган томорқа ер участкасида де??он хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш;



12-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўз мол-мулкини, шунингдек томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқни гаровга қўйиш.



12-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


томорқа ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;



12-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


томорқа ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш;



12-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


янги берилган томорқа ер участкасидан, агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида фойдаланишга киришиш;



27-модда учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;



27-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


томорқа ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда;



27-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, янги берилган томорқа ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланишга киришмаган тақдирда;




ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалиги ер участкасини олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилгандан кейин, дов-дарахтлар, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг ёхуд уларни бошқа жойга кўчириш ёки бошқа бинолар ва иншоотлар қуриш қиймати ҳамда бошқа барча харажатлар (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўла ҳажмда тўланган ҳолда йўл қўйилади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-модда номининг олдинги таҳрири


25-модда. Де??он хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа

тарзда қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш



ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиш ва ижтимоий таъминланиш, шунингдек товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун де??он хўжалигида сарфланган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигининг аъзолари де??он хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим. (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган де??он хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини де??он хўжалиги бошлиғи юритади. (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига, де??он хўжалигининг аъзоси бир кишидан иборат бўлганда эса, шартнома асосида - ушбу модданинг иккинчи қисми талабларига жавоб берадиган ҳар қандай шахсга беришга ҳақлидир.



5-модда матнининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда у давлат рўйхатига олинганидан ва унга белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан кейин ташкил этилган ҳисобланади.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза сўралаётган ер участкасининг жойлашган ери, майдони, де??он хўжалигининг таркиби ҳамда ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш кўрсатилган ҳолда қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг иш берувчисига (маъмуриятига) берилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқаруви, бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилотининг иш берувчиси (маъмурияти) де??он хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш имконияти тўғрисидаги хулосани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда тайёрлайди. Мазкур хулоса асосида қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий мажлиси, бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилотининг ваколатли органи де??он хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида илтимоснома билан туман ҳокимига мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

Туман ҳокими ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган илтимоснома асосида ва ер участкалари бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси асосида де??он хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш ҳамда мазкур хўжаликни давлат рўйхатига олиш ҳақида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг)



6-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигини давлат рўйхатига олиш де??он хўжалигини доимий яшаш жойидаги туман ҳокимлиги томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза берилган пайтдан эътиборан уч кун ичида амалга оширилади. Де??он хўжалигига Ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



6-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар бир де??он хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда де??он хўжалигининг таркиби, хўжалик бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб қўяди.



2-боб номининг олдинги таҳрири


2-БОБ. ДЕ??ОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЕР БЕРИШ.

ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ, ЕРДАН ВА

СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ



8-модданинг олдинги таҳрири


8-модда. Де??он хўжаликларига ер бериш шартлари

(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) аъзоларининг, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг оилаларига, шунингдек қишлоқ жойларда яшовчи ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига де??он хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси иморат ва ҳовли эгаллаган майдонни ҳам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектаргача ўлчамда берилади.

Фуқароларга де??он хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.


ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган


Де??он хўжалигига томорқа ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор де??он хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг, бошқа қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органининг, иш берувчисининг (маъмуриятининг) қарори асосида туман ҳокими томонидан қабул қилинади.


ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи, олтинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Янги ташкил этилаётган де??он хўжалиги учун томорқа ер участкаси олиш ҳуқуқидан мазкур жойда камида уч йил мобайнида доимий яшаб келаётган шахслар фойдаланадилар (янги ўзлаштирилаётган ер майдонлари бундан мустасно).


ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисм чиқариб ташланган


Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг, бошқа қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти бошқарув органининг, иш берувчисининг (маъмуриятининг) ҳамда туман ҳокимининг де??он хўжалиги ташкил этиш учун томорқа ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


Де??он хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натурада (жойнинг ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади.

Томорқа ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланаётган де??он хўжалигига қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви томонидан умумий мажлиснинг қарори асосида, бошқа қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органи, иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш, ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин.

Фуқароларга де??он хўжалиги юритиш учун ер бериш ёки ерни реализация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Сувдан фойдаланиш


Де??он хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.

Де??он хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



20-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида туман ижтимоий таъминот бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади. (ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда учинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилганлик йиғимини тўлашдан озод қилинади.




ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий сугуртасидан ўтказилиш ва ижтимоий таъминланиш, шунингдек товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун де??он хўжалигида сарфланган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигининг аъзолари де??он хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий сугуртасидан ўтказилиши лозим. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган де??он хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини де??он хўжалиги бошлиги юритади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Де??он хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий сугуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Де??он хўжалигини ташкил этиш тартиби


Де??он хўжалиги ихтиёрийлик асосида, хўжалик бошлигининг қишлоқ хўжалиги коооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг иш берувчисига (маъмуриятига) ҳамда туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан ташкил этилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, де??он хўжалигининг таркиби ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг йўналишлари кўрсатилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви де??он хўжалигини ташкил этиш тўгрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамасига киритади, мажлис бу хусусда тегишли қарор қабул қилади. Бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида де??он хўжалигини ташкил этиш тўгрисидаги қарор шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг юқори бошқарув органи, иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қабул қилинади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг ёки бошқа қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органининг, иш берувчисининг (маъмуриятининг) қарори асосида ер участкалари бериш масалаларини кўриш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда туман ҳокими де??он хўжалигини ташкил этиш тўгрисида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимининг де??он хўжалигини ташкил этиш тўгрисидаги қарори туманнинг молиявий, банк, солиқ ва бошқа тузилмалари учун мажбурий ҳужжатдир.

Де??он хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади.



20-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида), бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган де??он хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий сугуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти томонидан ҳам, де??он хўжалиги томонидан ҳам амалга оширилади.



Время: 0.1597
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск