ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2003 й. 490-сон "Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2003 й.

N 490



ТИББИЁТ ТЕХНИКАСИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва улар билан даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концернининг ва "Ўзтибтехника" акциядорлик компанияси муассисларининг "Ўзтибтехника" акциядорлик компаниясини "Ўзфармсаноат" давлат концерни таркибидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзтибтехника" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

тиббиёт муассасалари ва аҳолининг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва технологияларига бўлган эҳтиёжини чуқур ўрганиб чиқиш ва ушбу эҳтиёжларни қондириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва улар билан даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш;

монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини, тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник сервисини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш муассасаларини техник жиҳозлаш бўйича лойиҳаларини ва техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш;

тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш муҳандис-техник ходимлар тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


3. "Ўзтибтехника" акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2004-2006 йилларда республика тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва унга техник сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

икки ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўзтибтехника" акциядорлик компаниясининг устав фонди ва эмиссия проспектини хатловдан ва қайта рўйхатдан ўтказсин;

давлатга тегишли активларни бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакили тайинланишини таъминласин;

"Ўзтибтехника" акциядорлик компаниясининг давлат активларини ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома қоидалари ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 ноябрдаги

490-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзтибтехника" акциядорлик компаниясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









"Ўзтибтехника"  АК


































































"Аспап-Ускене" АЖ Нукус ш.




"Тибтех-сервис" МЧЖ Жиззах ш.



"Медсервис" ЖК

Наманган ш.




"Тиббиёт ускуналари" МЧЖ

Фарғона ш.




"Медтехника" МЧЖ

Тошкент ш.






































"Қорақалпоқ-

медсервис" МЧЖ

Нукус ш.




"Тибтехника" МЧЖ  Қарши ш.



"Тибтехника"АЖ

Самарқанд ш.




"Медсервис" МЧЖ

Фарғона ш.




"TIBTEXNIKA"

МЧЖ Тошкент ш.






































"Тибашё" МЧЖ

Андижон ш.




"Медтехника" ХК

Қарши ш.



"Тибтех-хизмат" КК

Самарқанд ш.




"Тибтехника" МЧЖ

Урганч ш.




"TIBSAVDO"

МЧЖ Тошкент ш.






































"Тибтехника" АЖ

Бухоро ш.




"Тибтехника" МЧЖ

Навоий ш.



"Сурхон- Диёр" МЧЖ

Термиз ш.




"Медтехника" МЧЖ

Урганч ш.




"Тибтехника"

МЧЖ  Тошкент вил






































"Тибтехника" ЖК

Бухоро ш.




"Навоий

медсервис" ХФ

Кармана ш.



"Тибтехника" МЧЖ

Гулистон ш.




"Тошкент-Тибтехника"    АЖ Тош-кент вил.




"Медиз" ҚК

Тошкент вил. 






































"Жиззах- Тибтехника" МЧЖ

Жиззах ш.




"Тибтехника" МЧЖ

Наманган ш.



"Табобат асбоблари МЧЖ

Гулистон ш.




"Тибмаҳсулот"

ЁАЖ




"Кетгут Силк" ҚК

Тошкент вил.




















Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 ноябрдаги

490-сон қарориги

2-ИЛОВА



"Ўзтибтехника" акциядорлик компанияси

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

Тафтиш комиссияси

Кузатув кенгаши

Бошқарув раиси









Раис

ўринбосари

Молия-иқтисодиёт бўлими

3 киши




Маркетинг ва тиббиёт техникаси ва тиббиёт  буюмлари ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими

3 киши


Кадрлар бўйича инспектор

1 киши



Техник хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳалари

бўлими

3 киши

Ҳуқуқий маслаҳатчи

1 киши



        

Ходимларнинг умумий чекланган сони  16 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари  13 киши.




































Время: 0.1520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск